Фаннинг мақсади ва вазифалари
“Гидравлика” фани дастури, суюқликларнинг физик хоссалари, мувозанат ва ҳаракат қонунлари, насослар ва гидроаппаратларнинг тузилиши, тинч холатнинг ҳаракатини, шунингдек, насадкалардан сизиб чиқишини, ҳажм сарфини, босимнинг ўзгаришини, уларни кимё саноати корхоналарида ишлатишни ўргатишга мўлжалланган.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:
замонавий нефт ва газ конларидаги насос ва гидроаппаратларни тузилишини ва ишлатиш қоидаларини, уларни тайёрлаш ва ишлатишга беришдаги техник шартлари;
давлат стандартлари талабларига жавоб берувчи насос ва гидроаппаратларни ҳисоблаш ва танлаш, меъёр ва техник шартларини, хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилишни ва атроф- мухитни муҳофаза қилишни;
бу фанни ўрганиш учун техникавий механика, материалшунослик, математика, физика, стандартлаштириш асослари, нефт ва газ конлари қудуқларидан фойдаланиш фанларини мукаммал уддалаши керак.
Ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлиши керак:
Ўқув материалларини ўзлаштириш давомида ўқувчилар, гидростатика, гидродинамиканинг асосий қонунларини ўрганиб, насослар, гидроаппаратларнинг тузилиши ва уларни ишлатиш қоидаларини ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган гидравлик масалаларини ечиш учун тажрибага эга бўлмоқлари керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги
“Гидравлика” фани Математика, физика, Техникавий механика, Умумий электротехника ва электроника асослари фанлари билан ўзаро боғлиқ ва услубий жиҳатидан узвийдир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш учун тавсиялар.
Фанни ўқитишда ўқувчиларнинг амалий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида илғор педагогик технологиялардан кейс-стади, лойиҳалар усули, муаммоли усул, ақлий ҳужум, баҳс, ўйин шунингдек, таълим олувчиларни янада фаоллаштиришга йўналтирилган интерфаол усуллардан ўринли фойдаланиш яхши самара беради. Бугунги кунда муаммоли, табақалаштирилган, индивидуаллаштирилган, компютерли, тўлиқ ўзлаштириш ўқитиш технологиялари, мультимедиа технологияларидан фойдаланиш ёрдамида талабаларнинг билим имкониятлари ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш усулларидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Бундай ноанъанавий, интерфаол машғулот турлари кўп бўлиб, уларни дарс мавзусининг хусусиятларига ҳамда дарсдан кўзда тутилган мақсадларга мувофиқ танлаш лозим. Ноанъанавий дарс усулларини танлашда ўқувчиларнинг ўзлаштириш қобилияти, уларнинг шахсий сифатлари, моддий-техник таъминот, дарсни ўқитиш учун зарур бўладиган кўргазмали воситаларнинг мавжудлигини ҳам инобатга олиш талаб этилади. Интерфаоллик даражаси қанчалик юқори бўлса, таълим бериш жараёни шунча натижали бўлади. Интерфаол усуллар ўқувчилар зарур билимларни ўзлаштирганда, мулоқотга кириша олиш қобилиятига эга бўлганда, ўзаро ҳамкорликда ишлай олганда, ижодкорлик қобилиятини намоён қила билганда, мустақил фикрлаб, уни эркин баён қилиб ва ҳимоя қила олиш кўникмаларига эга бўла олган тақдирдагина ўз самарасини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |