Эслатма. Мустақил иш мавзуларини ўқитувчининг ўзи танлайди.
Фаннинг назарий ва амалий машғулотлари мазмуни I. Умумий электротехника. Мавзу: 1.1 Ўзгармас электр токи занжири. Ўзгармас электр токи занжири ва унинг элементлари. Электр энергияси манбалари ва истеъмолчилар. Тармоқланмаган ва тармоқланган ўзгармас электр токи занжилари. Ом қонуни.
Ўзгармас ток занжирларини ҳисоблаш; электр занжирларининг иш режимлари: салт ишлаш, номинал, ишчи ва қисқа туташув. Электр схемада ишлатиладиган белгилар ўтказгичларда кучланиш ва қувватнинг пасайиш ўтказгич кесим юзасини унинг қизишига ва кучланиш пасайишига қараб танлаш.
Амалий машғулот № 1 Ўзгармас ток занжирларини ҳисоблаш
Мавзу: 1.2 Синусоидал ўзгарувчан ток занжири Ўзгарувчан ток, унинг даври ва частотаси. Синусоидал ўзгарувчан ЭЮК ҳосил қилиш.Фаза. Фазалар силжиши. асосий характеристкалари ва тасвирлари ҳакида ўкувчилар физика курсидан тушунчага эга. Шунинг учун бу мавзуни такрорлаб, мустақил иш шаклида вазифа бериш мумкин. Асосий эътиборни ўзгарувчан ток занжирларига қаратиш лозим: Актив қаршиликли занжир; индуктив қаршиликли занжир; ўзгарувчан ток занжирида сиғим. Ток ва кучланиш орасидаги фаза силжиши. Тармоқланмаган ўзгарувчан ток занжири. Қаршиликлар, кучланишлар ва қувватлар учбурчаги. Тармоқланган ўзгарувчан ток занжири.
Кучланиш ва токлар резонанси.
Қувват коэффициенти.
Амалий машғулот № 2 Тармоқланмаган ўзгарувчан ток занжирини ҳисоблаш.
Мавзу: 1.3 Уч фазали ўзгарувчан ток занжири.
Уч фазали ток системаси. Уч фазали ток генераторининг тузилиши ва ишлаш принципи; генератор чулғамларини улаш усуллари; линия ва фаза кучланиши.
Электр истеъмолчилари «юлдуз» ва «учбурчак» усулида уланган носимметрик уч фазали ток занжирини ҳисоблаш. Фаза ва линия токи.
Симметрик уч фазали занжир. Тўрт симли система, нол симнинг аҳамияти.
Амалий машғулот № 3 Электр истеъмолчилари «учбурчак» усулида уланган уч фазали ток занжирини ҳисоблаш.
Мавзу: 1.4 Трансформаторлар. Трансформаторнинг вазифаси. Бир фазали трансформаторнинг тузилиши ва ишлаш принципи. Солт ишлаш қисқа туташув ва иш режимлари. Трансформация коэффициенти. Трансформатордаги исрофлар ва ФИК
Рансформатор турлари: уч фазали, ўлчов, пайвандлаш ва автотрасформатор.
Мавзу: 1.5. Ўзгарувчан ток электр машиналари. Ўзгарувчан ток машиналарининг вазифаси ва турлари. Айланувчи магнит майдонини ҳосил қилиш. Статор ва ротор тузилиши. Двигателнинг иш принципи. Сирпаниш. Айланиш мементи. Иш характеристикаси. Асинхрон двигателларининг ишлатилиш соҳаси. Синхрон двигател ҳакида тушунча.
Амалий машғулот № 4 Қисқа туташган роторли асинхрон электр двигателнинг иш характеристикасини олиш.
Мавзу: 1.6. Ўзгармас ток электр машиналари. Ўзгармас ток машинасининг Б.С.Якоби томонидан кашф этилиши; унинг тузилиши. Чулғам ва коллекторнинг вазифаси. Машинанинг шу жараёни: якор чулғомидаги ЭЮК, ўқдаги момент, якор реаксияси, коммутация. Машиналарнинг қайтарувчанлик хоссаси. Ўзгармас ток электродвигатели, унинг характеристкаси. Двигателни ишга тушириш, частотасини ростлаш, реверсивлаш.
Амалий машғулот №5
Ўзгармас ток генераторининг характеристкаларини олиш.
Мавзу: 1.7. Электр юритма системаси.
Электр двигателларнинг иш режимлари. Электр двигателларини танлаш. Электр двигателларини бошқариш схемалари ҳақида тушунча. Мангитлиишга туширгичли реверсив схема. Тристор ёрдамида бошқариш схемаси.
Амалий машғулот №6
Ҳимоя ва бошқариш қурилмаларнинг тузилишини ўрганиш.
Бўлим- II Электроника асослари. Мавзу: 2.1. Ярим ўтказгичли асбоблар. Ярим ўтказгичларнинг хоссалари, ҳусусий ва аралашмали ўтказувчанлик, электрон-тешикли ўтиш, диод ва транзистор структураси каби масалалар физика курсида ўкувчиларга мустақил иш шаклида бериш мумкин. Асосий эътиборни қуйидаги саволларга қаратиш лозим:
Электрон – тешикли ўтишнинг хоссаси, унинг вольт Ампер характеристикаси. Диоднинг параметрлари, унинг ҳаракатга боғликлиги. Юқори частотали диодлар стабилитронлар. Уларнинг белгиланиши, маркалари ва ишлатилиши.
Биполяр транзисторларнинг тузилиши, улаш усуллари. Умумий электрли схемада уланган транзисторнинг характеристикаси ва параметрлари; шартли белгиланиши, маркалари. Тиристорлар.
Ярим ўтказгичли асбобларнинг афзаллиги, камчилиги ва ишлатилиш соҳалари.