Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази



Download 2,43 Mb.
bet13/135
Sana10.07.2022
Hajmi2,43 Mb.
#771921
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135
Bog'liq
3540303-Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш техниги

Фан дастурининг асосий қисмлари
Кириш.
Энергиясининг бошқа энергияларга нисбатан афзаллиги; унинг хоссалари. Ҳозирги замон энергетикаси, электротехника ва электроникасининг тараққиёти.
Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматизациялашда электрлаштиришнинг аҳамияти; микропроцессор ва микро ЭХМ – лар ёрдамида электр машина, қурилма ва асбобларни автоматизациялаш.
Электротехника ва электроника асослари фанининг мазмуни ва унинг бошқа фанлар билан алоқаси.
ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳалқ хўжалигида энергия турлари орасида электр энергияси кенг қўлланилади ва хар бир сохадаги мутахассис технологии жараёнларни назорат қилиш ва автоматизациялашда ҳар хил электр асбоблар. Электр қурилмалар ва электр ускуналарга дуч келади. Шунинг учун ҳам ўpma махсус ўкув юртлари Ўкувчилари автоматлаштирилган қурилмаларнинг тузилиши ва ишлаш жараёни тўғрисида мустаҳкам билимга эга бўлиши, электрон—ҳисоблаш техникасидан фойдалана билиши ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва режалаштиришнинг янги усулларини амалда тадбиқ эта билиши лозим.
Электротехника ва электроника асослари фани 3522501мутахассислиги учун махсус фанларни ўрганишда назарий асос бўлиб ҳисобланади. Фанни ўрганишда ўкувчиларнинг физика ва математика фанларидан олган билимларига таяниш лозим. Шунинг учун физика курсида ўтилган мавзулар умумийлаштирилиб ўтилиши лозим. Шу билан бирга электротехниканинг асосий қонунларини ўрганишга электр занжирларида ва электр машиналарида бўладиган динамик жараён­ларни ўрганишга катта эътибор бериш лозим. Материални тушунтиришда кўргазмали қуроллар, макетлар, моделлар, қурилмалар, диафилъмлар, кинофрагмент ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш зарур. Ўкувчиларнинг назарияда олган билимларини мустаҳкамлашга электротехник масалалар ечиш, амалий машғулотлар ва лаборатория машғулотларини бажариш катта аҳамиятга эга. Амалий ва лаборатория ишлари рўйхатга ҳар бир бўлим охирида кўрсатилган.
Амалий машғулот 1 дарсида ўкувчиларни электротехника лабороторияси, лаборотория ишларини бажариш тартиби техника хавфсизлиги ва лаборотория ишларини бажариш учун керак бўлган қурилмалар ва электр ўлчов асбоблари билан таништириш лозим. Шунингдек, оддий электр занжирлари йиғиш, ток ва кучланишни ҳар хил ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчаш, электр занжирлари ҳи­соблаш каби ишларни бажариш лозим. Ҳар бир лаборотория иши маълум мавзу ўтилгандан сўнг бажариш лозим.
Ўкитувчи бир лаборатория ишини бошқа ўхшаш иш билан алмаш— тиришга ҳақли. Бy ўзгаришлар ўқитувчининг кўндалик мавзувий режасида кўрсатилиши ва фанлар уюшмасида қурилиши, ҳамда коллеж ўкув ишлари бўйича директор муовини томонидан тасдиқланиши керак.
3522501 мутахассислиги учун "Электротехника ва электроника асослари" фанидан тузилган дастур 80 соатга мўлжалланган бўлиб, шундан 30 соати назарий билимлар олиш учун, 8 соат лаборатория ишлари учун ажратилган, 22 амалий ишлар учун. Дастур асосида тузилган мавзувий режа тахминий ҳисобланади. Фан мазмунини бузмасдан туриб, ўкитувчи у ёки бу мавзуни тушунтириш кетма — кетлигини ўзгартириши мумкин.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish