Фан бўйича ўқувчининг лозим бўлган билим ва кўникмалари.
Билим :
-автомобилларнинг умумий тузилиши;
-двигателларни умумий тузилиши ва иш сикллари;
-двигателъ ва меқанизм тизимлари тузилиши ва ишлаш тартиби;
-трансмиссиянинг вазифаси, тузилиши, ишлаш тартиби, унга теҳник хизмат кўрсатиш ҳажми ва даври;
-юриш қисмининг вазифаси ва тузилиши, унга техник хизмат кўрсатиш;
-бошқариш органларининг вазифаси ва тузилиши, унга техник хизмат кўрсатиш хажмии ва даври;
-автомобил ва двигателларга техник хизмат кўрсатиш хажми ва даври;
Кўникма:
-автомобилларни бўлакларга бўлиб ўрганиш;
-автомобилнинг бирикма, агрегат, механизмларни қисмларга ажратиш-йиғиш, уларга техник хизмат кўрсатиш.
Фанлараро алоқалар.
Ишлаб чиқариш амалиётини ўзлаштириш учун талаба “Умумтаълим” фанларидан физика, математика ва кимё фанларини, шунингдек “Умумтехника” фанларидан техник меқаника, электротехника ва электроника асослари, стандартлаш асослари ва чизмачилик, каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талабн этилади. Ўқувчи табиат ва меқаника қонунларидан хабардор бўлсагина ички ёнув двигателида содир бўлаётган жараёнларни тасаввур этади, ёки кимёвий элементларнинг тузилиши ва қоссаларни билсагина автомобил деталларини нима учун турли қил метал қотишмаларидан тайёрланганлиги бахо бера олади. Ўқувчи-талаба кимё фанида олган билимларига таяниб ёнилғи, мойлаш ва суричли материаллар нима учун автомобилларнинг конструкcиясига кўра ишлатилишини, уларнинг вазифаси нималардан иборат эканлигига жавоб бера олади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ва “Автомобил тузилиши” “Автомобил ва двигателларга техник хизмат кўрсатиш” фанларини ўзлаштирилгандан сўнг ўқувчи-талаба ишлаб чиҳариш амалиёти ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган.
Фанни ўқитишда илғор педагогик ва ахборот технологиялар.
Бугунги автомобилларнинг конструкcияси шу қадар мураккаблашиб бормоқдаки, уларни оддий плакат ёки шемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас.
Tехқникага оид фанларни ўргатиш жараёни турли қилдаги кўргазмали ўқув қуролларини Кўрсатиш билан, машқлар ва лаборатория ишлари, бу машулотларнинг ўзаро узвий боғланишлари билан олиб борилиши лозим. Автомобил тузилиши фанидан дарс беришда автомобилларга оид барча кўргазмали техник қуроллар (актив, пассив), унинг қисмлари бўлиши лозим. Шунингдек таълим беришнинг замонга хос техник воситаларидан: диафилъмлар, слайдлар, кинофилъмлар, ўргатувчи ва назорат қилувчи компютерлардан ҳамда уларнинг дастурларидан (қўлланмаларидан) фойдаланиш керак.
Маълумки, таълим – икки ёқлама жараён. Бу жараёнда педагог ҳам, ўқувчи–талаба ҳам фаол бўлиши керак. Агар педагог ўз ишида муваффақиятга эришишни истаса, у албатта, ўқувчиларнинг фаоллигини тўри йўлга солишга интилади. Педагог бераётган ахборот ўқувчилар томонидан қандай қабул қилинаётганини, бошқача қилиб айтганда “Tескари алоқа – билим олиш” юзага келаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Tескари алоқа таълим беришнинг асосий мақсади ва шароитидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |