АВТОМОБИЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ЎҚУВ АМАЛИЁТИ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУР
Тузувчилар:
|
Ж.Р.Кульмухамедов
|
Тошкент автомобил ва йўллар КХК директори
|
|
|
|
|
С.О.Миршахўжаев
|
Тошкент автомобил ва йўллар КХК ўқув ишлари буйича директор ўринбосари
|
|
|
|
|
Абдураззаков . А.А
А.А.Туйгунов
|
Тошкент автомобил ва йўллар КХК махсус фан ўқитувчилари
|
Тақризчилар:
|
А.Собиржонов
|
Тошкент автомобиль йўллари
институти «ТВЭМ»доценти
|
|
А.Мажидов
|
7-сонли Автобус саройи Бош мухандиси
|
Фан дастури Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини Ахборот-методик таъминлаш хизмати ҳузуридаги “Ўқув-методик бирлашмаларни”нинг 2015 йил 25 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2016 йил 19 январьдаги 1-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Кириш.
Ҳозирда Ўзбекистон ўз автомобилини ишлаб чикаришни йўлга қўйди ва автомобилнинг сифат даражаларига алоҳида эътибор каратилмоқда. Ишлаб чикарилаётган автомобиль ва автомобиль эҳътиёт қисмларини ҳам синаш ва ташхислаш орқали чиқарилмоқда.Уларга қўйиладиган талабларга жавоб бера олиш даражаси энг асосий кўрсаткич бўлиб хизмат килмокда.
Фаннинг мақсади ва вазифалари.
Замонавий автомобилларининг агрегат ва узелларини носозликларини аниқлаш ва бартараф қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жорий таъмирлаш ишларини технологик жараёнини ўргатиш.
Фан бўйича ўқувчининг лозим бўлган билим ва кўникмалари.
Билимлар:
Бозор иқтисоди, давлат ва шахсий мулкчилик шароитида автототаъмирлашнинг ишлаб чиқариш асослари ва ривожлантириш имкониятлари ўрганиш.
Автомобил ва агрегатларни ихтисослаштирилгин корхоналар шароитида таъмирлашни технологияларининг мазмуни ва ҳусусиятларини ўрганиш.
Автомобил бўлакларини тиклаш усуллари ва технологияси.
Таъмирлаш ишларида қўлланиладиган стенд, мослама ва ечгичларни тузилиши ва ишлашини ўрганиш.
Автомобилларни таъмирлаш жараёнида меҳнат хавфсизлиги ва саноат санитарияси талаблари ёнғинга қарши қоидлар ва атроф-муҳитни муҳофазалаш чораларининг мазмуни ва моҳияти ўрганиш.
Кўникмалар:
Автомобилларни таъмирлашга бўлган мухтожликни аниқлай олиш;
Ишчи ўринларини ташкил қилишни билиш;
Автомобил ва агрегатларни таъмирлашга қабул қилишни билиш;
Автомобил ва агрегатларни қисмларини ажратиш ва йиғишни билиш;
Деталларни ювиш, саралаш, таъмир талабларини ажратишни ва уни таъмирлашни билиш;
Автотаъмирлаш корхоналарини ишлаб чиқариш бўлимларини бажариладиган ишларини билиш;
Фанлараро алоқалар.
Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўқувчи фанларидан Автомобил тузилиши, Автомобиль ва двигателларига техник хизмат кўрсатиш, Меҳнатни муҳофаза қилиш, техник механика, электротехника ва электроника асослари, маҳсулот сифатини стандартлаштириш ва метрология асослари ва чизмачилик каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ўзлаштирилгандан сўнг ўқувчи-талаба ушбу фанини ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган.
Фанни ўқитишда илғор педагогик ва ахборот технологиялар.
Бугунги автомобилларнинг конструкцияси шу қадар мураккаблашиб бормоқдаки , уларни оддий плакат ёки схемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас. Қуйидаги ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:
-техникага оид фанларни ўргатиш жараёни турли хилдаги кўргазмали ўқув қуролларини қўрсатиш билан, машқлар ва лаборатория ишлари, бу машғулотларнинг ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим.
- “Автомобиль ва двигател таъмирлаш” фанидан дарс беришда автомобилларга оид барча кўргазмали техник қуроллар (актив, пассив), унинг қисмлари бўлиши лозим.
- таълим беришнинг замонга хос техник воситаларидан- слайдлар, кинофильмлар, ўргатувчи ва назорат қилувчи компьютерлардан ҳамда уларнинг дастурларидан (қўлланмаларидан) фойдаланиш керак.
- маълумки, таълим - икки ёқлама жараён. Бу жараёнда педагог ҳам, ўқувчи-талаба ҳам фаол бўлиши керак. Агар педагог ўз ишида муваффақиятга эришишни истаса, у албатта, ўқувчиларнинг фаоллигини тўғри йўлга солишга интилади. Педагог бераётган ахборот ўқувчилар томонидан қандай қабул қилинаётганини, бошқача қилиб айтганда “Тескари алоқа - билим олиш” юзага келаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Тескари алоқа таълим беришнинг асосий мақсади ва шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |