Интернет сайтлари
www.sestra.ru
http://www.bmn.com/
www.med.uz.
www.lex.uz.
www.medical.ru.
www.minzdrav.uz.
www.tma.uz.
www.tashpmi.uz.
www.ziyonet.uz.
www.wikipedia.uz.
http://bibliotekar.ru.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
5.71.03.01-“Ҳамширалик иши” мутахассислигининг
Педиатрияда ҳамширалик иши фанидан
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Квалификация номи:
|
Умумий амалиёт ҳамшираси.
|
Ўқув режадаги тартиб рақами:
|
3.06.
|
Ажратилган соат:
|
180
|
Тошкент -2020
1 – Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми педагогик кенгашининг 2020 йил “17” ноябрдаги 1 – сон йиғилишида маъқулланган ва техникумнинг 2020 йил 17 ноябрдаги 70 - сон буйруғи билан тасдиқланди.
Тузувчилар:
|
1-Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми етакчи ўқитувчиси -
Н.Ю.Эргашева
|
Тaқризчилар:
|
1-Республика Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми бош ўқитувчиси - З.О.Ризаева
|
|
Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Амбулатор тиббиёти, жисмоний тарбия кафедраси ассистенти - К.К.Қўшимбетова
|
|
Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бош ҳамшираси - М.А.Адилова
|
1.Ўқув дастурига қўйиладиган талаблар
Ўқув дастурининг
Номи
|
Педиатрияда ҳамширалик иши
|
Ажратилган
Соат
|
180
|
Мавзулар сони
|
4
|
Дастурнинг мақсади
|
-соғлом бола организми хусусиятларини тушунтириш;
-турли ёшдаги болаларда учрайдиган юқумли ва юқумсиз касалликлар бўйича маълумотлар бериш;
-бемор болаларни бевосита ва асбоб-ускуналар ёрдамида текшириш ва назорат юритиш усулларини ўргатиш;
- уй шароитида бемор болаларни парваришини амалга ошириш, касалликларни олдини олиш чора-тадбирларини ўргатиш;
|
Ўзлаштириш
(ўқитиш)
натижалари
|
соғлом ва бемор болалар хусусиятлари, назорат ва мақсадли текширув усуллари, болаларда учрайдиган юқумли ва юқумсиз касалликлар ҳақида маълумотга эга бўлиб, бола ва унинг оиласига ҳамширалик парваришини амалга ошириш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
|
Билим
|
педиатриянинг ривожланиш тарихи.
болаларнинг жисмоний ривожланиш мониторинги.
муддатига етиб ва чала туғилган чақалоқларни парвариш килиш хусусиятлари.
оилавий поликлиника, ҚВП ва стационардаги болаларга ҳамширалик парваришининг хусусиятлари.
болаларни овқатлантириш.
болалик даври касалликларида ҳамширалик парвариши.
болалар юқумли касалликларида ҳамширалик парвариши.
|
Кўникма
|
болаларнинг жисмоний ривожланиш мониторинги;
болаларни лаборатор ва инструментал текширувларга тайёрлаш ҳамда материал йиғиш;
чақалоқларни бирламчи ва кундалик парваришини амалга ошириш;
бемор болаларни даволаш ва ҳамширалик парваришини амалга ошириш;
соғлом ва бемор болаларни парваришини амалга ошириш;
болаларни табиий овқатлантириш ва қўшимча овқатлар тайёрлаш;
оналарга соғлом ва бемор болалар парваришини амалга ошириш бўйича маслаҳатлар бериш;
амалдаги буйруқлар асосида профилактик эмлашлар ўтказиш;
инфекция ўчоғида эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш;
болаларда юқумли касалликларни олдини олиш бўйича профилактик санитария-оқартув ишларини амалга ошириш;
асфиксия, ларингоспазм, сохта круп, бронхиал астма хуружида, коллапс, ҳушдан кетиш, бурундан қон кетганда, гипо-гипергликемик комада, гипертония, талваса, анафилактик шок, офтоб ва совуқ урганда, илон чаққанда, сувга чўкканда, электр жароҳатида шифокоргача бўлган тез тиббий ёрдам кўрсатиш;
фаолияти доирасида тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш;
муаммоли масала мисолида ҳамширалик жараёни юритиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |