Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи
|
Анатомия
Физиология
Патология
Лотин тили ва тиббий терминология
Фармакология ва рецептура асослари
Ҳамширалик иши
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Н-назарий таълим;
А-амалий таълим;
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Жорий баҳолаш тартибига асосланиб
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол-жавоб,мунозара,тест, муаммоли масалалар ечиш, амалий топшириқни бажариш, кўникма ва муолажалар бажарилиш алгоритмини намойиш этиш
|
2.Ўқув дастури мазмуни
№
|
Мавзулар номи
|
Мавзунинг қискача мазмуни
|
Жами
|
Ўқитишнинг ташкилий
|
Мустакил
таълим
|
1
1.1
|
Соғлом бола.
Педиатриянинг ривожланиш тарихи. Болаларнинг жисмоний ривожланиш мониторинги.
|
Педиатриянинг ривожланиш тарихи ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар. Бола билан мулоқотнинг унинг ёши ва ривожланиши билан боғлиқлиги: кўкрак ёшидаги болалар, гўдаклар, боғча тарбияланувчилари, ўқувчилар ва ўсмирлар билан мулоқот. Боланинг оила аъзолари билан мулоқот.
Болаларнинг ўсиш ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар: генетик омиллар, ташқи муҳит омиллари.
Бола ривожланишининг қонуниятлари, болалик даврлари, она қорнида ривожланиш (антенатал) даври, она қорнидан ташқаридаги (постнатал) ривожланиш даври. Боланинг ўсиш ва ривожланиш мониторинги, боланинг морфологик ва функционал ривожланиши, боланинг жисмоний ривожланишини баҳолашда антропометриянинг аҳамияти. Моториканинг ривожланиш босқичлари.
Боланинг психомотор ривожланиш мониторинги. Бола турмуш тарзининг аҳамияти ва уни қўллаб-қувватлаш.
Ўкувчиларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг амалдаги буйруклари билан таништириш. Ёшига қараб жисмоний ўлчамларини аниқлаш. Вазн-бўй индексини (ВБИ) аниқлаш, ёшга нисбатан бўй (узунлик)ни аниқлаш, ёшга нисбатан вазн, бўйга нисбатан вазн ва ёшга нисбатан вазн бўй индексини аниқлаш. Ўсиш кўрсаткичларини баҳолаш. Болаларнинг ўлчов кўрсаткичлари. Ўлчаш муддатлари. Қиз болалар ва ўғил болаларни жисмоний ривожланишини график тасвирлаш. Ўсиш ва ривожланиш графиклари (ЮНИСЕФ).
|
2/4
|
Н
А
|
1
|
1.2
|
Бола организмининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
|
Тери ва тери ости ёғ қаватининг тузилиши ва функционал хусусиятлари.
Бош суяги, умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси, найсимон суякларнинг тузилиши. Сут тишларининг чиқиш муддати ва кетма-кетлиги. Мушак тизимининг тузилиши.
Асаб тизими ҳолатини баҳолаш, кўздан кечириш, чақалоқларнинг шартсиз рефлексларини аниқлаш. Сезги аъзолари ҳолатини баҳолаш.
Эндокрин тизимининг анатомо-физиологик хусусиятлари ва уларнинг ҳолатини баҳолаш.
Болаларда бош мия, орқа миянинг тузилиши ва функционал хусусиятлари. Шартсиз рефлекслар. Моториканинг ривожланиш босқичлари. Боланинг нутқ ва эшитиш қобилиятининг ривожланиш босқичлари.
Болаларнинг эшитиши, таъм ва ҳид билиш функциялари.
Болаларда гипофиз, эпифиз, қалқонсимон без, буйрак усти бези, ошқозон ости бези, жинсий безларнинг тузилиши ва функционал хусусиятлари.
Болаларда юқори ва пастки нафас аъзоларининг тузилиши ва функционал хусусиятлари.
Болаларда юрак ва қон томирларнинг тузилиши. Артериал босим ҳақида тушунча ва пульснинг ёшига нисбатан ўзгариши.
Болаларда қон яратиш тизими, лимфа тугунлари, талоқ тузилиши ва функционал хусусиятлари.
Болаларда оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, меъда, жигар, ошқозон ости бези, ичакларнинг тузилиши ва функционал хусусиятлари. Ошқозон ва ичак йўллари микрофлораси, нажас табиати.
Болаларда буйрак ва сийдик чиқариш аъзоларининг тузилиши ва функционал хусусиятлари.
Тери ҳолатини баҳолаш: кўздан кечириш, терининг эластиклиги, тўқималар тургори, тери ости ёғ қаватининг қалинлигини аниқлаш.
Суяк-мушак тизими ҳолатини баҳолаш: кўздан кечириш, мушаклар тонуси ва мушаклар кучини аниқлаш.
Нафас аъзолар ҳолатини баҳолаш: кўздан кечириш, нафас харакатларини санаш, нафас типини аниқлаш.
Юрак қон томир тизими ҳолатини баҳолаш: кўздан кечириш, пальпация, артериал босимни ўлчаш ва меъёрий кўрсаткичларга қиёслаш, пульсни аниқлаш.
Лимфа тизимининг ҳолатини баҳолаш: лимфа тугунларини пальпация қилиш.
Овқат ҳазм қилиш тизимининг функционал ҳолатини баҳолаш: оғиз бўшлиғини кўздан кечириш, корин сохасини пальпация қилиш.
Буйрак ва сийдик чиқариш тизимининг ҳолатини баҳолаш: пешобни умумий кўздан кечириш, суткалик диурезни аниклаш.
|
4/8
|
Н
А
|
4
|
1.3
|
Муддатига етиб туғилган ва чала туғилган чақалоқларни парвариш килиш хусусиятлари.
|
Муддатига етиб туғилган чақалоқларнинг таърифи ва белгилари. Чақалоқлардаги физиологик ҳолатлар. Чақалоқларда ўтказиладиган эмлашлар.
Туғруқдан олдинги ва чақалоқлар биринчи патронажини мақсад ва мазмуни.
Самарали перинатал парваришни ташкил этиш (ЮНИСЕФ).
Чала туғилган чақалоқ белгилари ва хусусиятлари. Чала туғилиш сабаблари ва даражалари. Чала туғилган чақалоқ парвариши хусусиятлари.
Ўкувчиларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг амалдаги буйруклари билан таништириш.
Соғлом чақалоқнинг ҳолатини баҳолаш: етилганлик белгилари, Апгар шкаласи бўйича баҳолаш.
Туғилган чақалоқни она қорнига ётқизиш, илк кўкрак сутини беришнинг афзаллиги, оғиз сути ва унинг мохияти (ЮНИСЕФ).
Она ва бола хонасида чақалоқларга ҳамширалик парваришини ўрганиш: тана ҳароратини ўлчаш, тери ва шиллиқ пардаларни парвариш қилиш, чақалоқларни эркин йўргаклаш, овқатлантириш, ич келиши, уйқу, кийинтириш, туғруқхонадан чиқариш қоидалари, оналарга бериладиган эслатмалар билан танишиш.
Уй шароитида ҳамширалик парваришини ўрганиш: киндик ярасини парваришлаш, кўз, бурун ва қулоқни тозалаш, чўмилтириш. Эмизиш қоидалари билан танишиш.
Чала туғилган чақалоқни кўздан кечириш, муддатига етмаслик даражаларини аниқлаш ва ҳолатини баҳолаш.
Кувезни тозалаш ва техника хавфсизлигини ўрганиш. Иситиш учун грелкаларни тўлдириш ва қўллаш.
Чала туғилган чақалоқларни парваришлаш бўйича оналарга тавсиялар бериш.
Оилага кейинги парвариш бўйича кўникмаларни ролли ўйинлар, видео-аудио материаллар ёрдамида ўргатиш. “Кенгуру” методи бўйича парваришлаш (меҳр-муҳаббатни шакллантириш). Самарали перинатал парваришни ташкил этиш(ЮНИСЕФ).
Муаммоли масалалар ёрдамида ҳамширалик жараёнини амалга ошириш.
|
4/8
|
Н
А
|
4
|
1.4
|
Оилавий поликлиника, ҚВП ва стационардаги болаларга ҳамширалик парваришининг хусусиятлари.
|
Оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари ва стационарларнинг тузилиши ва аҳамияти, уларда хамшираларнинг фаолияти билан танишиш. Фильтрда, врачгача бўлган хонадаги қабулда, соғлом бола хонасида, педиатр хонасидаги ҳамшираларнинг вазифалари билан танишиш.
Патронаж ҳамширанинг вазифалари билан танишиш, патронаж хужжатларини юритишни ўрганиш. Ҳамширалик парваришининг асосий йўналишлари: профилактик, даволаш, санитар-оқартув, болалар диспансеризацияси, оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари ва стационарларда кўрсатиладиган ёрдамнинг моҳияти. Шифохона ичи инфекциясини олдини олиш.
|
4
|
А
|
4
|
1.5
|
Болаларни овқатлантириш.
|
Гўдакларни эмизиш қоидалари, она сутининг афзалликлари. Кўкрак сути билан боқишнинг 10 қоидаси.
Сунъий овқатлантириш ҳақида тушунча, кўрсатмалар, қоидалари.
Гипогалактия таърифи, сабаблари олдини олиш. Аралаш овқатлантириш ва унинг қоидалари.
Болани тўғри эмизиш қоидаларини ўргатиш. Кўкрак сути билан боқиш бўйича маслаҳат олиб бориш. Кўкрак билан эмизишда юзага келадиган муаммоларни бартараф қилиш.
Қошиқча ва пиёладан фойдаланишни ўргатиш. Қўшимча овқатларни тайёрлаш кўникмаларини эгаллаш. Соғлом ва касал болани овқатланишига доир тавсияномалар. Гўдак ва кичик боғча ёшидаги болаларни овқатланишини тўғри ташкил этишда патронаж ҳамширанинг вазифаларини ёритиш.
Бола саломатлигини инобатга олган ҳолда парҳез таомлар буюриш (семизлик, аллергик касалликлар, кам вазнлик, анемия, рахит, қабзият ва ҳк).
|
2/4
|
Н
А
|
4
|
2
2.1
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |