Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи
|
Анатомия
Физиология
Патология
Лотин тили ва тиббий терминология
Фармакология ва рецептура асослари
Ҳамширалик иши
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Н-назарий таълим;
А-амалий таълим;
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Жорий баҳолаш тартибига асосланиб
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол-жавоб,мунозара,тест, вазиятли масалалар ечиш, амалий топшириқни бажариш, кўникма ва муолажалар бажарилиш алгоритмини намойиш этиш
|
2.Ўқув дастури мазмуни
№
|
Мавзулар номи
|
Мавзунинг қискача мазмуни
|
Жами
|
Ўқитишнинг ташкилий
|
Мустакил
таълим
|
1
|
Терапевтик касалликлар фанининг ривожланиш тарихи ва хусусиятлари.
|
Терапевтик касалликлар фанининг ривожланиш тарихи. Терапевтик касалликлар фанининг ривожланишига катта хисса қўшган жаҳон ва шарқ олимлардан Гиппократ, Абу Али ибн Сино, Абу Бакр ар Розийнинг хизматлари. Ўзбекистон олимлари хакида маълумот.
Терапевтик касалликлар этиологияси, симптом, синдром, клиникаси, ташхис ва унинг турлари, рецидив, ремиссия, иммунитет, аллергия, профилактика ҳақида тушунча. Шошилинч ёрдам кўрсатиш, даволаш усуллари ва соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишда патронаж ҳамширанинг вазифаси.
Терапевтик касалликларда беморларни ўқитиш ва муаммоларни ечиш жараёни.
|
2
|
Н
|
-
|
2
|
Беморларни субъектив ва объектив текшириш усуллари
|
Беморларни субъектив текшириш усулларининг аҳамияти, ўтказиш тартиби. Паспорт маълумоти, беморларнинг шикоятларини сўраб-суриштириш, касалликнинг ривожланиш тарихи ва беморларни хаёт тарихини сўраб-суриштириш.
Беморларни объектив текшириш усулини асосий қисмларининг аҳамияти, ўтказиш тартиби. Кўздан кечириш, пальпация, перкуссия ва аускультация тартиби ва моҳияти.
Мазкур машғулот клиника олди амалиёт хонаси, поликлиника ёки касалхоналарда ташкил этилган ўқув амалиёт хоналарда ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Касалхона ва оилавий поликлиникаларнинг тиббий хужжатлари (амбулатор карта, касаллик тарихи, ҳамшира картаси) билан ўқувчиларни таништириш ва уларни расмийлаштиришда амалиёт ҳамширасининг ўрни.
Беморни текшириш усуллари. Субъектив текшириш(сўраб суриштириш): паспорт қисми, бемор шикоятлари, касаллик тарихи, ҳаёт тарихининг аҳамияти ва ўтказиш қоидалари.
Объектив текшириш. Беморни кўздан кечириш (умумий аҳволи, вазияти, эс ҳуши, тери ва шиллиқ пардаларнинг ранги, тошмалар, шишлар, бўғим, мускул, суяклардаги ўзгаришлар, гавда тузилиши).
Пальпация, перкуссия ва аускультация мазмуни, аҳамияти, ўтказиш қоидаси, кетма-кетлиги, хамда аъзоларнинг меёрий ва патологиядаги ўзгаришларини аниқлаш.
Субъектив ва объектив текшириш усулларини ўзаро ўқувчилар орасида машқ қилиш.
Беморнинг хаётий мухим кўрсаткичларини аниклаш ва харорат варақасига белгилаш. Тиббий ҳужжатларни расмийлаштиришда амалиёт ҳамширасининг вазифаси.
|
10
|
Н
|
8
|
3
|
Беморларни тиббий асбоб ускуналар билан текшириш усуллари
|
Тиббий асбоб-ускуналар билан текшириш усулларини (рентгенологик, эндоскопик, УТД, ЭКГ, ФКГ, ЭхоКГ, ДоплерКГ, пикфлуометрия, (МСКТ)компьютер томография) ва уларни терапевтик касалликларга ташхис қўйишдаги аҳамияти.
Тиббий асбоб-ускуналар билан текшириш кўрсатма ва монеъликлар.
Асбоб-ускуналар билан текширишга беморларни тайёрлашда амалиёт ҳамширасининг вазифаси. Контраст моддалар хақида маълумот.
Ўқувчиларни рентгенологик, функционал бўлимлари билан таништириш. Бу бўлимларда ишлаш қоидаси ва техника хавфсизлиги ҳақида маълумот бериш.
Махсус асбоб ва диагностик ашёлар билан танишиш. Беморни инструментал рентгенологик, эндоскопик, УТД ва сканерлаш текширувларига тайёрлашда тиббиёт ҳамширасининг вазифаси. Беморларни тиббий асбоб ускуналар билан текширишда иштирок этиш. Конраст моддаларни тайёрлаш ва уларни беморларда қўллашда иштирок этиш.
Ўқувчиларни ЭКГ хонаси билан таништириш. Бу бўлимларда ишлаш қоидаси ва техника хавфсизлиги ҳақида маълумот бериш.
Беморни ЭКГ текширувларига тайёрлашда тиббиёт ҳамширасининг вазифаси.
Беморларни ЭКГ қилиш ва уларни шарҳлаш. Тиббий хужжат ва йўлланмаларни расмийлаштиришда тиббиёт ҳамширасининг вазифаси
|
10
|
Н
А
|
4
|
4
|
Беморларни лаборатор текшириш усуллари
|
Клиник ва биокимё лабораториясининг тузилиши. Техника хавфсизлиги қоидалари. Лаборатория текшириш усулларига беморларни тайёрлаш. Қон, сийдик, балғамни текширишнинг диагностик аҳамияти. Қон, сийдик, балғам, меъда шираси, нажаснинг меъёрий ва патологиядаги таҳлилини ажратишни ўргатиш.
Ўқувчиларни лаборатория хонаси билан таништириш. Лаборатор текшириш учун керакли ашёлар ва беморларни тайёрлашда тиббиёт ҳамширасининг вазифаси. Лаборатория текширувига йўлланмани тўлдириш ва барча кўрсаткичларни тахлил қилиш.
Бармоқдан қон олиш ва биокимёвий текширув учун бемор венасидан қон олишни муляжда ўрганиш.
Сийдикни умумий таҳлил, Нечипоренко, Зимницкий синамаларига йиғиш. Нажасни умумий текшириш, яширин қонни аниқлашга йиғиш. Балғамни умумий, бактериологик текширишга йиғиш. Меъда ширасини олиш учун керакли ашёларни ва беморни тайёрлаш.
|
10
|
Н
А
|
6
|
5.
|
Нафас олиш аъзолари касалликларида ҳамширалик иши.
|
Нафас олиш аъзоларининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
Ўткир ва сурункали бронхит касаллигининг моҳияти, этиологияси, клиникаси, кечиши, давоси, парвариши, профилактикаси.
Бронхиал астма касаллиги моҳияти, этиологияси, турлари, касаллик келиб чиқишида аллергенларнинг аҳамияти. Бронхиал астма хуружининг клиникаси, астматик ҳолат ҳақида тушунча. Хуруж оралиғида касалликнинг кечиши, диагностикаси. Бронхиал астма хуружида беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш, хуруж оралиғида беморларни даволаш, кузатиш ва парвариш қилиш. Касаллик профилактикаси ва унда аллергологик марказларнинг аҳамияти.
Нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморларни намойиш ва таҳлил қилиш. Беморлар қабулида ва кўригида иштирок этиш. Касаллик тарихини ўрганиш. Беморнинг ташқи кўриниши ва ҳолатига қараб баҳо бериш. Субъектив ва асосий объектив текшириш усулларини ўтказиш.
Оддий физиотерапевтик муолажаларни бажариш (хантал, иситувчи компресс, ингаляция ўтказиш). Чўнтак ингаляторларидан фойдаланиш.
Зотилжам касаллигининг этиологияси, патогенези, клиникаси, кечиши, диагностикаси, асоратлари, давоси, профилактикаси ва парвариш қилиш. Коллапсда шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Муолажа хонасида антибиотикларни эритиш, дозасини ҳисоблаш ва инъекцияларни муляжда бажариш.
Муаммоли масала мисолида ҳамширалик жараёнини юритиш (объект: Зотилжам касаллиги билан оғриган бемор). Объект ҳақидаги маълумот: жинси, ёши, касби, оиласи, касаллик ва ҳаёт тарихи, даволаш динамикаси (маълумот йиғиш ва таҳлил; парвариш муаммосини аниқлаш; парвариш режасини тузиш; режа бўйича парваришни амалга ошириш; натижани баҳолаш).
Ўпка абсцесси, қуруқ ва экссудатив плевритларнинг этиологияси, клиникаси, кечиши, диагностикаси, асоратлари. Касалликни даволаш усуллари, плеврал пункция ва унинг аҳамияти, хирургик давога кўрсатмалар, беморларни кузатиш ва парвариш қилиш.
Балғам яхши ажралиши учун дренаж ҳолатини яратиш.
Ўпканинг тириклик сиғимини аниқлаш. Плевра пункцияси учун керакли ашё, беморларни тайёрлаш ва уни ўтказишда амалиёт ҳамширасининг иштироки. Ўпка сили этиологияси, касаллик манбаи ва юқиш йўллари, турлари, клиник белгилари, диагностикаси, кечиши, асоратлари, комплекс давоси, ДОТС дастурининг аҳамияти, хирургик давога кўрсатмалар. Сил диспансерларининг тузилиши ва ишлаш тартиби билан танишиш. Оилавий поликлиникадаги ДОТС хонаси иши билан танишиш. ДОТС хонасидаги тиббий ҳужжатларни тўлдиришда тиббиёт ҳамширасининг вазифаси.
Ўпка эмфиземаси, ўпка раки моҳияти, сабаблари, клиникаси, диагностикаси, кечиши, онкодиспансерлар ҳақида маълумот. Беморларни даволаш, кузатиш ва парвариш қилишда патронаж ҳамширасининг иштироки.
Нафас олиш аъзолари касалликларида учрайдиган кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар (бронхиал астма хуружи, қон туфлаш, ўпкадан қон кетиш)да шошилинч ёрдам кўрсатишда ҳамширанинг ўрни.
|
30
|
Н
А
|
10
|
6
|
Юрак қон-томир аъзолари касалликларида ҳамширалик иши.
|
Юрак қон-томир аъзоларининг анатомо-физиологик хусусиятлари. Ўткир ревматик иситма касаллиги моҳияти, этиологияси, турлари, клиникаси, ҳақида маълумот. Касаллик кечиши, диагностикаси, асорати, давоси, беморлар парвариши, специфик профилактикаси.
Юрак қон томир аъзолари касалликлари билан оғриган беморларни намойиш ва таҳлил қилиш. Беморлар қабули ва кўригида иштирок этиш. Касаллик тарихини ўрганиш. Беморнинг шикоятлари, ташқи кўриниши ва ҳолатига қараб баҳо бериш.Асосий объектив текшириш усулларини ўтказиш.
Атеросклероз, гипертония касаллиги (гипертензив касаллик) моҳияти, этиологияси, турлари, клиникаси, кечиши, асоратлари, касаллик давоси, парҳезнинг аҳамияти, беморларни кузатиш, парваришлаш ва профилактикаси. Гипертоник криз клиникаси ва кризда шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Музли халтача, грелка, иссиқ оёқ ванналарини тайёрлаш ва қўйиш.
Муолажа хонасида биохимик таҳлил учун венадан қон олиш, қон чиқариш, инъекцияларни мустақил бажариш.
Зулук қўйиш учун керакли ашёларни ва беморни тайёрлаш.
Муаммоли масала мисолида ҳамширалик жараёнини юритиш (объект: гипертония касаллиги билан оғриган бемор).
ЮИК(юрак ишемик касалликлари) моҳияти, этиологияси, турлари.
Стенокардия касаллиги моҳияти, сабаблари, турлари, клиникаси, кечиши, стенокардия хуружи клиникаси, давоси, парваришива профилактикаси. Стенокардия хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Миокард инфаркти моҳияти, этиологияси, турлари, клиникаси, кечиши. Миокард инфарктининг атипик турлари, уларнинг клиникаси, диагностикаси. Касалликнинг ўткир даврида юзага келадиган асоратлар. Кардиоген шок клиникаси. Ўткир миокард инфарктида шошилинч ёрдам кўрсатиш. Касалликни даволаш ва парвариш қилиш хусусиятлари, профилактикаси.
Асбоб ускуналар билан текшириш усулларига беморларни тайёрлаш. Беморларда ЭКГ олиш ва шарҳлаш. Юрак, энса соҳасига хантал қўйиш.
Ўткир қон томир етишмовчилиги: (ҳушдан кетиш, коллапс, шок) моҳияти, сабаблари, клиник белгилари, шошилинч ёрдам чоралари, беморларни кузатиш ва парвариш қилиш.
Ўткир юрак етишмовчилиги: юрак астмаси, ўпка шиши клиникаси, кечиши, шошилинч ёрдам чоралари.
Сурункали юрак етишмовчилиги сабаблари, клиник белгилари, кечиши, давоси, беморларни кузатиш ва парвариш қилиш.
Беморларга намланган кислород бериш. Юрак қон томир аъзолари касалликларида юзага келадиган кечиктириб бўлмайдиган шошилинч ҳолатлар(гипертоник криз, стенокардия хуружи, ўткир миокард инфаркти, кардиоген шок, ҳушдан кетиш, коллапс, юрак астмаси, ўпка шиши)да касалхонагача бўлган тез тиббий ёрдамни кўрсатиш. Беморларни транспортировка қилиш.
|
28
|
Н
А
|
12
|
7
|
Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларида ҳамширалик иши.
|
Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
Ўткир ва сурункали гастритларнинг моҳияти, турлари (оддий, коррозив, флегмонали), сабаблари, клиникаси, кечиши, диагностикаси, давоси, профилактикаси. Меъда ва 12-бармоқли ичакнинг яра касаллиги этиологияси, клиникаси, кечиши, диагностикаси, асоратлари, даволаш усуллари, парҳезнинг аҳамияти, хирургик даволашга кўрсатмалар, профилактикаси.
Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари билан оғриган беморларни намойиш ва таҳлил этиш. Касаллик тарихи билан танишиш. Беморларнинг шикоятлари ва ташқи кўриниши асосида умумий ҳолатига баҳо бериш.
Меъдани ювиш учун керакли ашёларни тайёрлаш ва уни муляжда бажариш. Меъдани зондлаш учун керакли ашёларни тайёрлашни ва унда қатнашиш.
Музли халтача, грелка тайёрлаш ва қўйиш.
Меъда раки моҳияти, хавфли омиллар, клиникаси, кечиши, диагностикаси, асоратлари, даволаш усуллари, хирургик давога кўрсатмалар. Беморларни кузатиш ва парваришлаш ва уларда деонтологияга амал қилиш.
Беморларни рентгеноскопия, ирригоскопия, гастроскопия, колоноскопия, ректоромоноскопияга тайёрлаш ва уларда қатнашиш. Бемор қусганда ёрдам кўрсатиш. Ҳуқна қилиш, газ чиқарувчи найчани қўйиш учун керакли ашёларни, беморни тайёрлаш ва муолажада қатнашиш. Сурункали гепатит моҳияти, сабаблари, турлари, касаллик асосий белгилари. Сариқлик ҳақида тушунча, турлари. Касаллик кечиши, диагностикаси, асоратлари, давоси, парҳезнинг аҳамияти, профилактикаси.
Асосий объектив текширувларни олиб бориш (кўздан кечириш, қорин соҳасини, жигарни Образцов-Стражеско усулида пальпация қилиш ва перкуссия, аускультация)
Лаборатор ва асбоб ускунали текширувларга беморларни тайёрлаш.
Жигар циррози моҳияти, этиологияси, турлари, клиникаси, кечиши, диагностикаси, асоратлари (қон кетишлар, жигар комаси) ва уларниинг клиникаси, даволаш усуллари, парҳезнинг аҳамияти, профилактикаси. Жигар комасида шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Абдоминал пункцияга керакли ашёларни ва беморни тайёрлаш. Муаммоли масала мисолида ҳамширалик жараёнини юритиш (объект: жигар циррози касаллиги билан оғриган бемор). Ўткир ва сурункали холецистит, ўт тош касаллиги моҳияти, турлари, сабаблари, клиникаси, кечиши, диагностикаси, давоси, парҳезнинг аҳамияти, профилактикаси.
Дуоденал зондлаш учун керакли ашёларни тайёрлашни ва унда қатнашиш.
Беморларда зондсиз тюбаж ўтказиш. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар(меъда, ичакдан қон кетиш, жигар комаси, ўт санчиғи)да беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш.
|
30
|
Н А
|
12
|
8
|
Буйрак ва сийдик ажратиш аъзолари касалликларида ҳамширалик иши.
|
Буйрак ва сийдик чиқариш аъзоларининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
Гломерулонефрит пиелонефрит касаллигининг моҳияти, этиологияси, турлари, клиникаси, кечиши, асоратлари, давоси, парҳезнинг аҳамияти, олдини олиш.
Субъектив ва асосий объектив текширувларни беморларда ўтказиш ва улар асосида беморлар ҳолатига баҳо бериш. Бадандаги шишларни аниқлаш. Пастернацкий симптомига текшириш.
Беморларни УТД, эндоскопик ва рентгенологик текширувларга тайёрлаш.
Умумий таҳлил учун, Зимницкий синамаси учун сийдик йиғиш учун керакли ашёларни ва беморни тайёрлаш. Нечипоренко, Аддис-Каковский, Амбюрже синамаларига сийдик йиғиш учун керакли ашёларни ва беморни тайёрлаш. Сийдик таҳлили учун лабораторияга йўлланма ёзиш.
Муаммоли масала мисолида ҳамширалик жараёнини юритиш (объект: пиелонефрит касаллиги билан оғриган бемор). Буйрак–тош касаллиги моҳияти, этиологияси, клиникаси, буйрак санчиғи, кечиши, даволаш усуллари, буйрак санчиғида шошилинч ёрдам кўрсатиш, хуруж оралиғида беморларни даволаш. Касалликнинг олдини олиш. Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигининг сабаблари, клиник белгилари, кечиши, асоратлари, уремия олди ҳолати ва уремик кома клиникаси, кечиши, даволаш усуллари, сунъий буйрак, гемодиализ ҳақида тушунча. Ўткир буйрак етишмовчилиги, уремик комада шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Суткалик диурезни ўлчаш. Қовуқни катетерлаш учун керакли ашёларни ва беморни тайёрлаш ва ушбу муолажа ўтказишда қатнашиш. Грелка ва иссиқ ванна тайёрлаш. Сийдик тутолмаганда беморларни парвариш қилишда амалиёт ҳамширанинг роли. Беморларга келган озиқ овқатларни назорат қилиш.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар(уремик кома, буйрак санчиғи)да шошилинч ёрдам кўрсатиш.
|
16
|
Н
А
|
10
|
9
|
Қон ва қон яратиш аъзолари касалликларида ҳамширалик иши.
|
Қон ва қон яратиш аъзоларининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
Камқонлик моҳияти, тарқалганлиги, этиологияси, асосий гуруҳлари.
Постгеморрагик, темир танқислиги, витамин В12 танқислиги (пернициоз) ва гемолитик камқонлик сабаблари, клиник белгилари, турлари, қондаги ўзгаришлар, давоси, профилактикаси.
Қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари билан оғриган беморларни намойиш ва таҳлил этиш. Касаллик тарихи, қон таҳлили билан танишиш. Беморлар қабули ва кўригида иштирок этиш.
Беморларда субъектив ва асосий объектив текширув усулларини ўтказиш. Қон таҳлиллари учун керакли ашёларни ва беморларни тайёрлаш.
Қон таҳлили учун бармоқдан қон олиш, қондаги гемоглобинни, ЭЧТ ни аниқлаш, қон суртмасини тайёрлаш, лабораторияга йўлланма ёзиш. Лейкозлар моҳияти, клиник турлари. Ўткир ва сурункали лейкознинг клиник белгилари, кечиши, асоратлари, қондаги ўзгаришлар, асоратлари, даволаш усуллари, беморлар парвариши, деонтологияга амал қилиш.
Қон гуруҳини стандарт зардоблар ёрдамида аниқлаш. Қоннинг ивувчанлигини ва оқувчанлигини аниқлаш.
Беморларга қон қуйиш учун керакли ашёларни тайёрлаш ва гемотрансфузияда иштирок этиш.
Суяк кўмигини пункция қилиш учун беморни ва керакли ашёларни тайёрлаш. Оғир ётган беморларнинг оғиз бўшлиғини, тери қопламларини парвариш қилиш.Беморларни кузатиш ва парвариш қилишда деонтология қоидаларига амал қилиш.
Геморрагик диатезлар ҳақида тушунча, касаллик турлари (гемофилия, тромбоцитопеник пурпура, геморрагик васкулит), клиникаси, кечиши, қондаги ўзгаришлар, даволаш усулларива профилактикасида патронаж ҳамшираларининг роли. Геморрагик синдромда беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш.
|
14
|
Н
А
|
10
|
10
|
Ички секреция безлари ва модда алмашинуви касалликларида ҳамширалик иши.
|
Ички секреция безларининг анатомо–физиологик хусусиятлари.
Қалқонсимон без касалликлари. Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги) касаллиги моҳияти, этиологияси, клиникаси, қалқонсимон без катталашувининг даражалари, кечиши, асоратлари, диагностикаси, даволаш усуллари, олдини олиш. Тиреотоксик криз клиникаси ва унда шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Гипотериоз (микседема) ва эндемик буқоқ касаллиги моҳияти, сабаблари, клиник белгилари, диагностикаси, кечиши, асорати, давоси ва олдини олиш чоралари.
Ички секреция безлари ва моддалар алмашинуви касалликлари билан оғриган беморларни намойиш ва таҳлил этиш.
Субъектив ва асосий объектив текширув усулларини беморларда ўтказиш. Беморларни лаборатор ва инструментал текширувларга тайёрлаш.
Тиреотоксик кризда шошилинч ёрдам кўрсатиш. Қандли диабет касаллиги моҳияти, сабаблари, клиник турлари (I тип ва II тип), клиник белгилари, кечиши, асоратлари, даволаш усуллари, парҳезнинг аҳамияти, беморлар парвариши, олдини олишда патронаж ҳамширасининг роли.
Қандли диабет асоратлари (гипергликемик ва гипогликемик комалар) клиникаси ва уларда шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Беморлар парваришида иштирок этиш: оғиз бўшлиғини, тери қопламларини парваришлаш. Ўз–ўзини парвариш қилиш кўникмаларини ўргатиш: диетотерапия (9–парҳез столига таомнома тузиш)ни.
Глюкометр ёрдамида қондаги қандни аниқлашни ва беморга ўргатиш. Сийдикдаги қандни аниқлаш учун керакли ашёларни тайёрлаш ва беморга тушунтириш.
Муолажа хонасида ишлаш, инсулин дозасини ҳисоблаш, флакондан шприцга тортиш ва беморларга инъекция қилиш. Беморларга ўз-ўзига инсулин юборишни ўргатиш.
Муаммоли масала мисолида ҳамширалик жараёнини юритиш (объект: қандли диабет касаллиги билан оғриган бемор).
|
16
|
Н
А
|
12
|
11
|
Аллергик ҳолатларда ҳамширалик иши
|
Аллергия, аллерген, антитело, аллергик реакциялар ҳақида маълумот. Анафилактик шок, Квинке шиши, ўткир эшакеми сабаблари, клиникаси, кечиши, тез ёрдам кўрсатиш, беморларни кузатиш ва парвариш қилиш. Пархез билан даволашнинг аҳамияти.Дори–дармонлар билан даволаш ва гипосенсибилизацион терапия. Олдини олишда тиббиёт ҳамширасининг вазифалари. Аллергологик марказларнинг аҳамияти.
Ўткир аллергозлар билан оғриган беморларни намойиш ва тахлил қилиш. Беморларда асосий объектив текширувларни ўтказиш. Беморлар қабули ва кўригида иштирок этиш.Аллергологик синамаларга бемор ва керакли ашёларни тайёрлаш. Аллергологик синамалар қўйишда иштирок этиш. Шокка қарши дорилар йиғиндиси билан танишиш.
|
6
|
Н
А
|
2
|
12
|
Гипо ва авитаминозлар
|
Витаминлар ҳақида тушунча. Уларнинг организм ҳаёт фаолиятида тутган ўрни. Гипо, авитаминозларнинг моҳияти, сабаблари. Бирламчи ва иккиламчи авитаминозлар ҳақида тушунча. А, В, С, Д авитаминозлари, беморларнинг шикоятлари, клиникаси, даволаш ва олдини олиш чоралари.
|
2
|
Н
|
2
|
13
|
Cуяк – мушак ва бириктирувчи тўқима касалликларида ҳамширалик иши
|
Суяк–мушак ва бириктирувчи тўқима аъзоларининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
Бўғим касалликларига ташхис қўйишда ренгенологик текширувнинг аҳамияти.
Ревматоид артрит касаллигининг моҳияти, этиологияси, клиникаси, кечиши, диагностикаси, даволаш усуллари, беморларни кузатиш, парвариш қилиш, олдини олиш чоралари.
Ревматоид артрит билан оғриган беморларни физикал текшириш. Бўғимлар фаолиятини баҳолаш. Беморларга ўз – ўзини парвариш қилиш кўникмаларини ўргатиш: ҳаракат активлигини бир маромда ушлаб туриш, қўлтиқ таёқ ва ортопедик жиҳозларни қўллаш бўйича қўлланмалар.
Беморга қулай вазият яратиш учун функционал кроватдан фойдаланиш. Беморларни овқатлантириш, терисини парвариш қилиш, ётоқ яраларини олдини олиш. Беморларнинг кийимларини ва оқликларини алмаштириш.
|
6
|
Н
А
|
2
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |