ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
4.81.01.02 - Туризм мутахассислиги бўйича
Ишлаб чиқариш амалиёти
(Тураниматор)
ДАСТУРИ
Квалификация номи:
|
|
Тураниматор.
|
|
|
|
Ўқув режадаги тартиб рақами:
|
|
2.1.3
|
Ажратилган соат:
|
|
252
|
Тошкент 2020
Ўқув дастур Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлисининг 2020 йил “_____”____________даги __-сонли мажлисида келишувдан ўтказилган.
Тузувчилар:
|
|
Хасанова Н.
|
|
Тошкент туризм ва мехмонхона хўжалиги техникуми махсус фан ўқитувчиси
|
|
|
Рахматуллаева Н.
|
|
Тошкент туризм ва сервис касб хунар коллежи махсус фан ўқитувчиси
|
|
|
|
|
|
Тақризчилар:
|
|
Мамметова Б.И.
|
|
“Туризмни ривожлантириш институти” бўлим бошлиғи
|
|
|
|
|
|
Ўқув дастури умумий талаблари
Дастур номи
|
Ишлаб чиқариш амалиёти (Тураниматор)
|
Ажратилган соат
|
252
|
Ўқитувчининг машғулотида катнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган модуллар сони
|
14
|
Дастурнинг мақсади
|
Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида тадбиқ этиладиган анимация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш;
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
- туризмда анимация тадбирлари, дастурларини режалаштириш, ташкил этиш, амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш;
-индивидуал ва гуруҳда саёҳат қилувчилар учун мўлжалланган дам олиш дастурларини ишлаб чиқиш технологияларини касбий фаолиятда қўллай олиш;
-ижтимоий-маданий, спорт ва кўнгилочар ҳамда туристик дам олиш дастурлари сценарийларини ишлаб чиқиш;
-турли ёшдаги дам олувчиларнинг категориялари учун тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ўтказиш.
|
Билимлар
|
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг истеъмолчиларга тақдим этиладиган маълумотларга, маданий ва оммавий тадбирлар қоидаларига, дам олиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлари асосларига қўйилган талаблари;
- туристик анимация, театр санъати, режиссёрлик ва бошқа махсус фанлар асослари;
- туризмда қабул қилинган касбий атамалар ва қисқартмалар;
- ижтимоий-маданий анимация ва дам олиш технологияси;
- индивидуал ва гуруҳ билан дам олиш дастурларини ишлаб чиқиш технологияси;
- турли ижтимоий гуруҳлардаги одамларнинг ижтимоий-маданий соҳасидаги когнитив ва ижодий ташаббусларни ривожлантириш усуллари;
- реклама маҳсулотининг турлари, уни ишлаб чиқариш технологияси ва реклама қилувчи тадбирларни ўтказиш;
- иш ҳужжатларини расмийлаштириш қоидалари;
- қатъий ҳисобот шаклларини тайёрлаш, фойдаланиш, рўйхатга олиш ва сақлаш қоидалари;
- маданият, туризм ва спорт соҳасидаги маълумотларни таҳлил қилиш, тўплаш ва умумлаштириш усуллари;
- анимация дастурларни ўтказиш технологияси;
- дам олиш тадбирларини қизиқарли ташкил этиш ва ўтказиш усуллари
|
Кўникмалар
|
- мижозлар учун дам олишнинг индивидуал ва гуруҳли дастурларини ишлаб чиқиш;
- ижтимоий-маданий, спорт ва кўнгил очар ҳамда туристик дам олиш дастурлари сенарийларини ишлаб чиқиш;
- амалга оширилаётган тадбирлар режасини тузиш;
- мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил қилиш;
- маданий муассасалар, ижодий ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, спорт ташкилотлари ва бошқалар билан шартномалар тузиш;
- реклама материалларини ишлаб чиқиш ва шакллантириш, реклама акцияларини ишлаб чиқиш;
- турни ҳисоблаш, дам олиш дастурини амалга ошириш учун ҳужжатларни расмийлаштириш;
-туризм маҳсулотини сотиш учун зарур бўлган бланкларни (шартномалар, аризалар) тузиш;
- қатъий ҳисобот шаклларини олиш, расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва сақлашни таъминлаш;
- қатъий ҳисобот шакли асосида туранимация хизматлари учун тўловларни амалга оширишда пул маблағларини қабул қилиш;
- истеъмолчига кўрсатилаётган туранимация хизматлари тўғрисида тўлиқ ва долзарб маълумотларни тақдим этиш;
- анимация дастурларини ўтказиш технологиясига эга бўлиш;
- савдо технологияларини ўрганиш;
- сайёҳларнинг дам олиш тадбирларини ўтказиш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |