Биринчи топшириқ: Антивирус дастурининг тизимли талабларини ўрнатиш ва уларни уни ўрнатиладиган компьютер параметрлари билан таққослаш кўникмалари ўрганилади. Бу процедурани хар қандай дастурларни, шу жумладан антивирус дастурини ўрнатишдан олдин бажариш шартидир.
Иккинчи топшириқ: Касперский Антивирус дастурини инсталяция қилиш: бевосита уни ўрнатиш ва уни бирламчи созлаш тажриба ишини бажариш учун тайёргарлик.
Компьютерни ёқиш ва унга MS Win XP ёки MS Win 2000 Professional ни юклаш.
Администратор хуқуқига эга бўлган қайд ёзуви билан тизимга кириш.
Топшириқ 1. Тизимли талаблар.
Ихтиёрий иловани яратишда дастурчилар, уларнинг махсулотлари хисоблаш тизимида ишлаёпганда маълум параметрлар билан ишлаш кафолатини берадилар; Масалан, Int.Exp. браузерини иши учун, компьютерда MS Win ўрнатилган бўлиши шарт (Linux ёки бошқа nix ОТларда у ишламади). Бу дастур таъминотига бўлган оператив хотира мавжудлиги, зарур бўш жой (дискда) илова учун зарур бўлган хамма файллар жойлашиши учун, процесор такст частотаси (ундан компьютер унумдорлиги боғлиқдир) ва бошқалар.
Бу топшириқда Касперский 6.0 антивируси дастури тизимли талабларини таққослаш зарур:
Ўзингиз ишлаяпган ОТ версиясини аниқланг. Бунинг учун “Мой компьютер” иконкасини (белгисини) топинг, унинг контекст менюсини чиқаринг (сичқонча ўнг тугмасини босинг) ва “Свойства” бўлимини танланг.
Расм 1
“Свойства системи” очилган ойна компьютер тўғрисидаги ва унга ўрнатилган ОТ тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олади. “Обшие” қисмида йиғма маълумотлар, шу жумладан ОТ номи ва версияси берилган. Бизнинг холатда бу MS Win XP Professional.
Касперский Антивирус 6.0 дастури хужжатлари файли очамиз, kav6.0ru.pdf.
“Аппаратние и программние требования к системе” – “Тизим аппарат ва дастурий таъминот талаблари” бўлимига ўтинг ва рўйхатдан ўзингизни ОТни топинг, Масалан, “MS Win XP Professional” ёки “XP Professional”.
Бевосита ОТни кўрсатганингиздан сўнг, сизнинг ОТ ўрнатилган компьютерга қўйиладиган тизимли талаблар рўйхати кўрсатилади. Сизнинг тизимингизга қўйиладиган хамма талабларни бир жойга йиғиб, қуйидаги жадвалнинг “Требования Антивируса Касперского” – “Касперский Антивируси талаблари” усулини тўлдиринг.
Расм 2
Кейин эса тизим конфигурацияси “Касперский антивирус”ни ўрнатиш тўғри келишлигига ишонч хосил қилинг. Бунинг учун “Свойства системи” – “Тизим хоссаси” ойнасига қайтинг. “Компьютер бўлими”да процессор тўғрисида хам, оператив хотира тўғрисида хам маълумот олиш мумкин.
Расм 3
Дискда бўш жой борлигини текширинг. Бунинг учун “Мой компьютер” жилдини очинг, тизимли диск устида сичқонча курсорини бир зум ишлаб туринг. Пайдо бўлган маълумотда унинг бўш жойи хажми кўрсатилади.
Расм 4
Сизнинг компьютерингизга ўрнатилган браузер версиясини аниқланг. Браузер Int.Exp. ихтиёрий MS Win ойнаси ОТга киритилган, фақатунинг версияси талаб қилингандан фарқ қилиниши мумкин. Браузерни ишга тушириб, “Справка” менюсини очинг ва “О программе” – “Дастур хақида” бўлимини очинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |