III. Бажарилган ишлар натижалари
Хосил қилинган zip жилдини серверда сақланг
\\server\student\Ўзининг_жилди\public\ NS\Pr4\test_zip
Проводникда Test жилди таркибинининг тасвирини расм кўринишида серверда сақланг: \\server\student\Ўзининг_жилди\public\ NS\Pr4\Test.bmp
IV. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
NTFS, FAT ва FAT32 файл тизимларининг қандай ахамияти бор?
FAT ва FAT32 диск бобларида мавжуд бўлган файл ва жилдлар шифрланиши мумкинми?
Шифрланмаган файлларни шифрланган жилдга кўчиришда файлларда қандай ўзгариш рўй беради?
NTFS ва ZIP-жилдлари сиқишида қандай фарқ ва ўхшашлик бор?
Файл ёки жилдни бир вақтда сиқиш ва шифрлаш мумкинми?
V. Тавсия қилинадиган адабиётлар
Маъруза машғулотлари материаллари.
Крис Вубер, Гэри Бадур Безопасность в Windows XP. Готовые решения сложных задач защиты компьютеров:Пер.с анг.-СПб:ООО «ДиаСофтЮП», 2003.-464 с.
Кастер Х. Основы Windows NT и NTFS / Пер. с англ. – М.: Издательский отдел «Русская Редакция» ТОО «Channel Tarding Ltd.», 1996. – 440 c., ил.
Интернет ресурслари.
4-амалий иш. ОТ ларда ахборот хавфсизлиги. Анитивирус дастурларини ўрнатиш ва созлаш.
Ишдан мақсад: Касперский 6.0 анитивирус дастурини ўрнатиш ва созлаш.
Амалий тажриба ишини бажаришда зарурий воситалар ва ахборот манбалари таъминоти:
Ҳар бир тингловчи учун ишчи станция ажратилган компьютер синфи;
Маҳаллий (локал) ҳисоблаш тармоғи;
Ўрнатилган Windows XP операцион тизими;
5-6- маъруза материаллари.
Касперский 6.0 анитивирусини дастурий воситаси
Назарий қисм.
Компьютернинг антивирус химояси асоси – ишончли антивирус дастуридан фойдаланиш.
Антивирус дастурларининг турли хиллари - мобил телефонлари учун иловалардан то корпоратив махсулотларгача мўлжалланган турлари мавжуд. Хар бир антвирус дастурига умумий ишончлилик ва фойдаланувчи учун қулай бўлишидан ташқари, ўзининг талаблари хам қўйилади: баъзи холда чегараланган тизимли ресурслар билан ишлаш зарурияти биринчи ўринга сурилади (мобил телефон), бошқа холларда катта хажмдаги маълумотлар баъзаси билан амаллар бажариш, масофадан марказлашган бошқарувга рухсат бериш ва катта тармоқда вирусли холат хақида тўлиқ статистик маълумот тақдим этиш.
Бу иш шахсий компьютернинг антивирус химоясига бағишланган. Бундай антивирус дастури учун, ишончлилик билан бир қаторда ихтиёрий фойдаланувчи учун қулай ва тушунарли интерфейс, дастурни ўрнатиш ва созлаш соддалиги мухим параметр хисобланади.
Касперский Антивируси (шахсий версия) дастури бу хусусиятларни хаммасига эга ва уни асосида антивирус дастури билан танишамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |