Назорат саволллари:
POSIX нинг файллар билан ишлайдиган қандай командаларини биласиз?
2. Linux да қайси параметрлар нима учун кераклигини айтиб ўтинг?
Адабиётлар
1.Операционные системы: «Сборник /Ред Б.М.Васильев». М.:Знание.1990..47б
2.В.Э.Фигурнов IBM PC для пользователей. Изд. 7-е.перераб.и дон. М.:ИНФРА-М. 2000.640б
3.Ахметов К.С. Курс молодого бойца.Изд.5-е.перераб.и доп. М.:Компьютер Пресс. 1998 365б.
3 – амалий иш. NTFS файл тизими воситалри ёрдамида сиқиш ва шифрлаш.
Ишнинг мақсади: NTFS файл тизими хавфсизлик сиёсатида амалий махоратни ўзлаштириш.
Амалий тажриба ишини бажаришда зарурий воситалар ва ахборот манбалари таъминоти:
Ҳар бир тингловчи учун ишчи станция ажратилган компьютер синфи;
Маҳаллий (локал) ҳисоблаш тармоғи;
Ўрнатилган Windows XP операцион тизими;
3 - маъруза материаллари.
I. АСОСИЙ НАЗАРИЙ ҚИСМ
1.1. Windows операцион тизимининг файллар тизими
Файл тизими — бу файлларни номлаш, сақлаш ва тартиблашни тақдим этувчи асосий тузилма. Файл тизимини танлаш Windows ни ўрнатишда, мавжуд диск бобини форматлашда ва янги қаттиқ дискни ўрнатишда амалга оширилади.
Windows 2000 ва Windows XP NTFS, FAT ва FAT32 файл тизимларини кувватлайди.
Шифрланган файллар ва жилдлар билан ишлаганда қуйидаги маълумотлар ва тавсияларни эътиборга олиш керак.
Фақат NTFS бобида бўлган файл ва жилдлар шифрланиши мумкин.
Сиқилган файл ва жилдларни шифрлаб бўлмайди. Агар сиқилган файл ёки жилдлар учун шифрлаш бажарилса, у холда файл ва жилдлар сиқилмаганлик холатига ўтади.
Шифрланган файллар , қачонки улар NTFS бўлмаган диск бобларига кўчирилса ,кайта шифрланиши мумкин.
Шифрланмаган файлларни шифрланган жилдга кўчиришда улар автомат равишда янги жилдга шифрланади. Бироқ буни акси автоматик кайта шифрланишга олиб келмайди. Файллар аниқ ркайта шифрланиши керак.
“Системный” – “Тизимли” атрибутидаги файллар ва тизимли негиз каталогида бўлган файллар шифрланмайди.
Жилд ёки файлларни шифрлаш уларни ўчириб ташлашдан химояламайди. Ўчиришга ҳуқуқи бўлган иҳтиёрий фойдаланувчи шифрланган файл ва жилдларни ўчириб ташлаши мумкин. Шунинг учун хам NTFS тизими рухсати билан EFS биргаликда ишлатиш тавсия этилади.
Масофавий шифрлаш ҳуқуқи бўлган узоқлаштирилган компьютерда файллар ёки жилдлар шифрланиши ёки кайта шифрланиши мумкин. Бироқ, агар шифрланган файл тармоқ бўйича очилса, тармоқ бўйича узатиладиган маълумотлар шифрланмайди. Бошқа баённомалар, мисол учун SSL/TLS ёки IPSec тармоқ бўйича маълумот узатиш учун ишлатилиши керак. WebDAV баённомаси файлни локал шифрлашга ва уни шифрланган холда узатишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |