Иловалар ёрдами. Корпоратив тармоқларда мураккаб иловалар бажарилади, улар бажарилиши учун катта ҳисоблаш қувватини талаб қилади. Бундай иловалар бир нечта қисмларга бўлинади, масалан, битта компьютерда маълумотлар базасига бўлган сўровларни бажарилиши билан боғлиқ иловаларнинг бир қисми бажарилади, бошқасида файл – сервисга бўлган сўровлар, клиент машиналарида эса илова маълумотларини қайта ишлаш мантиғини амалга оширувчи ва фойдаланувчи билан интерфейсни амалга оширувчи қисми бажарилади. Корпорация дастурий тизимлари учун умумий ҳисоблаш қисми клиентларнинг ишчи станциялари учун жуда катта ҳажмли ва кўтара олмайдиган бўлиши мумкин, шунинг учун агарда уларнинг мураккаб ва ҳисоблаш муносабатидаги қисмларини махсус шунга мўлжалланган компьютер – илова серверига кўчирилса иловалар эффектлироқ бажарилади. Иловалар сервери кучли аппарат платформасида жойлашиши керак. Илова сервери ОТлари ҳисоблашларни юқори ишлаб чиқаришини таъминлаши керак, демак кўп йўлли қайта ишлашни, сиқиб чиқарувчи кўп масалаликни, мультипроцесслашни, виртуал хотирани ва энг кўп танилган амалий муҳитлар(UNIX, Windows, MS-DOS, OS/2) ни таъминлаши керак. Бундай муносабатда NetWare тармоқ ОТни корпоратив маҳсулотларга киритиш қийин, чунки унда иловалар серверига қўйиладиган деярли ҳамма талаблар мавжуд эмас. Шу билан бирга Windows NTдаги универсал иловаларни яхши қўллаши унга корпоратив маҳсулотлар дунёсида ўрин эгаллашига курашишга ёрдам беради.
Маълумотнома ҳизмати. Корпоратив ОТ ҳамма фойдаланувчилар ва ресурслар ҳақидаги маълумотларни шундай сақлаш қобилиятига эга бўлиши керакки, унда битта марказий нуқтадан уни бошқаришни таъминлаши керак. Катта ташкилотларга ўхшаб корпоратив тармоқ ўзи ҳақидаги иложи борича бутун маълумотларни(фойдаланувчилар, сервер, ишчи станциялар ҳақидаги маълумотлардан тортиб, то кабел тизими маълумотларигача) марказий сақланишига муҳтождир. Бу маълумотларни маълумотлар базаси кўринишида сақлашни табиий равишда ташкил қилиш. Бу базадан маълумотлар кўп тармоқ тизимлари иловалари томонидан талаб қилиниши мумкин, биринчи навбатда бошқариш ва администаторлаш тизимлари томонидан. Бундан ташқари, бундай база электрон почтани ташкил қилиш, бирга ишлаш тизимлари, ҳавфсизлик ҳизмати, тармоқнинг дастурий ва аппарат таъминоти инвентаризацияси ҳизмати ҳамда деярли ҳамма йирик бизнес – иловалар учун фойдалидир.
Идеал ҳолатда маълумотномали информация ягона маълумотлар базаси кўринишида амалга оширилиши керак. Масалан, Windows NT да камида бешта ҳар хил турли маълумотномали маълумотлар базаси мавжуд. Домен(NT Domain Directory Service)нинг асосий маълумотномаси фойдаланувчилар ҳақида уларни тармоққа логик киришни ташкил қилишда ишлатадинган маълумотларни сақлайди. Шу фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар Microsoft Mail электрон почтаси томонидан ишлатиладиган бошқа маълумотнома таркибида ҳам бўлади. Яна учта маълумотлар базаси паст даражали адреслар рухсатини қўллайди: WINS – Netbios – исмларининг IP – адресларга мослигини ўрнатади, DNS маълумотномаси – домен исмлари сервери – NT тармоқларини интернетга уланишида фойда келтираркан, ва ниҳоят, DHCP протоколи маълумотномаси тармоқ компьютерларига IP – адресларни автоматик тарзда тайинлашида ишлатилади. Идеалга яқин маълумотларномалар ҳизмати Banyan(Streettalk III маҳсулоти) фирмаси ва Novell (NetWare Directory Services) фирмаси томонидан келтирилганларда жойлашган, улар ҳамма тармоқ иловалари учун ягона маълумотномани таклиф қилади. Тармоқ операцион тизимлари учун ягона маълумотномалар ҳизмати борлиги корпоративликнинг энг муҳим белгиларидан биридир.
Ҳавфсизлик. Корпоратив тармоқ ОТ лари учун асосий муҳимлигини маълумотларни ҳавфсизлиги масалалари ташкил қилади. Бир тарафдан, йирик масштабли тармоқларда объектив равишда санкцияланмаган рухсат(кириш) учун кўп имкониятлар мавжуд, сабабларига қуйидагилар киради: маълумотларни демарказлаштириш ва “қонуний” нуқталарни катта тақсимланганлиги, фойдаланувчилар сонининг кўплиги, шунингдек, тармоққа уланишда санкцияланмаган нуқталар сонининг кўплиги кабилардир. Бошқа тарафдан, корпоратив бизнес – иловалар корпорациянинг бутунлигича самарали ишлаши учун муҳим қийматга эга бўлган маълумотлар билан ишлайди. Шундай маълумотларни ҳимояси учун ҳар хил аппарат воситалари қаторида корпоратив тармоқларда ҳимоя воситаларининг операцион тизими томонидан тақдим этилган ҳамма спектрлари(сайланган ёки мандат рухсат ҳуқуқлари, фойдаланувчилар аутентификациясининг мураккаб процедуралари, дастурий шифрация) ишлатилади.
Энди ОТ ларга тегишли асосий тушунчалар билан танишганимиздан, ҳисоблаш жараёнларини ташкил этиш аниқ механизмларини ўрганганимиздан сўнг, қисқача замонавий ОТ лар хусусиятларини кўриб чиқамиз.
Шуни таъкидлаш лозимки, энг замонавий бўлиб, ҳозирги вақтда MS компаниясининг Windows оиласига мансуб ОТ лар ҳисобланади. Бу Windows 95/98/ME, Windows NT/2000 ва Windows XP/2003 янги авлодидир.
Ҳозир эса, биз, MS махсулотига мансуб бўлмаган ОТ лар, UNIX га ўхшаш Linux ва Free BSD, QNX ва OS/2 ларни кўриб чиқамиз. Биз, UNIX оиласи ОТ ларининг архитектура хусусиятларини кўриб чиқамиз. QNX тизими эса жуда таниқли ва энг яхши, реал вақт тизимларига мансубдир. OS/2 ОТи эса, амалда ишлатилмаяптган бўлса ҳам, у энг биринчи, бир нечта операцион муҳитни қўлловчи тўлақонли ва ишончли мультидастурли ва мультимасалали ОТ дир.
Do'stlaringiz bilan baham: |