Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “операцион тизимлар” модули бўйича


-Маъруза. Тармоқ операцион тизимлари. Тармоқ операцион тизим тузилиши, турлари, замонавий операцион тизимлар оиласи. (2 соат)



Download 1,74 Mb.
bet45/98
Sana25.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#270122
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98
Bog'liq
Операцион тизимлар ИАТ МАЖМУА 23 04 2016

3-Маъруза. Тармоқ операцион тизимлари. Тармоқ операцион тизим тузилиши, турлари, замонавий операцион тизимлар оиласи. (2 соат)




Режа :

  1. Тармоқ операцион тизим ва тузилиши.

  2. Замонавий тармоқ операцион тизимлар.

  3. Очиқ кодли Linux операцион тизимлари.

  4. Замонавий операцион тизимлар оиласи.



Таянч иборалар: Тармоқ ОТ, локал ресурслар, сервер қисм, клиент қисм, (редиректор), коммуникация воситалари, масофодаги ресурс ва хизматлар, малумотлар адресацияси, бир мавқели ва ажратилган серверли тармоқ бўлим, кампус, корпоратив тармоқлар, коммуникация, иловалар сервери, админстрлаш, POSIXстандарти, эркин тарқатиладиган тизим.


3.1.Тармоқ операцион тизим ва тузилиши
Тармоқ операцион тизимининг структураси
Тармоқ операцион тизими ҳар қандай ҳисоблаш тармоғининг асосини ташкил этади. Тармоқдаги ҳар бир компьютер маълум бир даражада автоном ҳисобланади, шунинг учун тармоқ операцион тизими остида кенг маънода маълумотлар алмашиш мақсадида ўзаро алоқа қилувчи ва ресурсларни битта қоида – протоколлар асосида тақсимлаб берувчи алоҳида компьютерлар операцион тизимларининг йиғиндиси тушунилади. Тор маънода Тармоқ операцион тизими – бу алоҳида компьютернинг унга тармоқда ишлашни таъминлаб берувчи операцион тизимидир.


3.1-Расм. Тармоқ операцион тизимининг структураси.

Алоҳида машинанинг тармоқ операцион тизимида бир қанча қисмларни ажратиш мумкин (3.1-расм.):



  • Компьютернинг локал ресурсларини бошқариш воситалари: жараёнлар ўртасидаги оператив хотирани тақсимлаш функциялари, жараёнларни режалаштириш ва диспетчеризациялаш, мультипроцессор машиналарида процессорларни бошқариш, периферия қурилмаларини бошқариш ва локал операцион тизими ресурсларини бошқаришнинг бошқа функциялари;

  • Шахсий ресурслар ва ҳизматларни умумий фойдаланишга тақдим этиш воситалари - операцион тизимнинг сервер қисми (сервер). Бу воситалар файллар ва ёзувларни биргаликда ишлашида керак бўладиган ҳимоясини, тармоқ ресурслари исмларини маълумотномасини олиб боришни, шахсий файл тизими ва маълумотлар базасига масофадан руҳсат бериш сўровларини қайта ишлашни, масофадаги фойдаланувчиларни ўзининг периферия қурилмаларига сўровлари навбатини бошқаришни таъминлайди;

  • Масофадаги ресурс ва ҳизматларга бўлган рухсат сўровлари воситаси ва уларни ишлатиш – ОТ нинг клиент қисмидир(редактор). Бу қисм аниқланишни ва иловалардан ва фойдаланувчилардан сўровлар тармоғидаги узоқлаштирилган ресурсларга қайта йўналтиришни бажаради, шу билан бирга сўров локал формадаги иловалардан тушади, лекин тармоққа сервер талабларига тўғри келадиган бошқа формада узатилади.Клиент қисм яна сервер жавобларини қабул қилиш ва уларни локал форматга ўтказишни ҳам амалга оширади, шунинг учун иловада локал ва узоқлашган сўровларни бажаришни фарқи йўқ;

  • ОТ нинг коммуникацион воситалари ёрдамида тармоқда маълумот алмашиниши рўй беради. Бу қисм маълумотларни адресацияси ва буферизациясини, тармоқда маълумот узатиш маршрутини танлаш, узатиш ишончлилиги кабиларни таъминлайди, яъни маълумотларни ўтказиб қўйиш воситаси ҳисобланади.

Бирор конкрет компьютерга қўйилган функцияга қараб унинг операцион тизимида ё клиент қисми ё сервер қисми йўқ бўлиши мумкин.

    1. – расмда тармоқ компонентларини ўзаро алоқаси кўрсатилган. Бу ерда компьютер 1 “соф” клиент вазифасини, компьютер 2 эса “соф” сервер вазифасини бажаради, мос равишда биринчи машинада сервер қисми иккинчи машинада клиент қисми йўқдир. Расмда клиент қисмининг редиректор компонентаси алоҳида кўрсатилган. Худди шу редиректор иловалардан келаётган ҳамма сўровларни ушлаб олади ва уларни таҳлил қилади. Агар берилган компьютер ресурсига сўров жўнатилган бўлса, унда у локал ОТ нинг таалуқли ост тизимига қайта адресланади, агарда бу сўров узоқлаштирилган ресурсга бўлса, унда у тармоққа қайта йўналтирилади. Бунда клиент қисм локал формадан тармоқ форматига ўтувчи сўров яратади ва уни кўрсатилган серверга маълумотлар етказилишига жавоб берувчи транспорт ост тизимига беради. Комьютер 2 ОТнинг сервер қисми сўровни қабул қилади, қайта кўради ва уни ўзининг локал ОТ сини бажариш учун бериб юборади. Натижа олингандан кейин, сервер транспорт ост тизимига мурожаат қилади ва сўров берган клиентга жавобни юборади. Клиент қисм н
      атижани керакли форматга ўтказади ва уни сўров жўнатган дастурга қайта адреслайди.




Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish