Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қўқон давлат педагогика институти Чет тиллар факультети



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/37
Sana06.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#531470
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
ingliz va ozbek tillaridagi tabu va evfemizmlarning lingvomadanij xususiyatlari

чаѐн
сўзи ўзбек шеваларида 
эшак, беном, 
газанда, айриқуйруқ, бешбўғин
ва бошқа номлар билан аталган.» 
43
Гуноҳ ва 
андиша тушунчалари қоришган ҳолларни кўрамиз. Масалан, қайнона ва 
қайнота исмини табулаштиришни маълум маънода қўрқув ѐки ҳадик билан 
боғлаш мумкиндир. Бироқ келиннинг ўзи келин бўлмасдан олдин туғилган 
ҳатто чақалоқларнинг ҳам исмини айтмаслиги анъанавий тафаккур 
натижасида одатга айланиб қолган ва уни бугунги кунда айрим этномаданий 
муҳитда маданият намунаси, истиҳола, андишанинг бир кўриниши сифатида 
баҳолаш мумкин. Ёки 
ўлим
сўзини ҳали этник мулоқот маданияти 
шаклланмаган, мулоқот савияси етилмаган болалар нутқида учратиш, 
кейинчалик унинг ўрнида ички андиша асосида эвфемизмларини қўллашини 
ҳам шу билан боғлаш мумкин. Демак, бугунги табу фетишга алоқадор эмас 
ѐки, бошқача айтганда, улардаги фетишистик моҳият унутилган, табуга онг 
усти муносабат онг остига кириб кетган ва онгсиз кўриниш касб этган, одатга 
айланган.
Табу этник табиатли эканлиги билан характерланади.
42
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 12 жилдлик. 8– жилд. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий 
энциклопедияси, 2004. – Б . 218–219. 
43
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 12 жилдлик. 8– жилд. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий 
энциклопедияси, 2004. – Б . 218–219. 


29 
Табу сўз ва бошқа ифодаларнинг семантик ўзгаришини таъминлашда 
муҳим аҳамиятга эга. Масалан, 
қайнини
сўзини табулаштириш натижасида 
унинг ўрнида қўлланадиган 
кичкина, эрка
сўзларининг семантик моҳияти 
ушбу ҳолатда этник мағиз билан алмашади. Эвфемистик восита табу 
шарофати билан янги семантик қиймат касб этади. Ёки бош фарзанднинг 
исми билан эрнинг хотинини, хотиннинг эрини аташи ҳам ифодаланмишнинг 
маъносини кенгайтиришга олиб келади.
Этник табу уч асосда вужудга келади. 
Қўрқув асосидаги табу
. Қўрқув асосидаги табу, асосан, умуминсоний 
бўлиб, бу кўпроқ ғайритабиий ва илоҳий кучлар ва касалликлар номлари 
билан боғлиқ. Лекин ҳайвон ва жонивор номларини табулаштириш миллий 
ва этник табиатлилиги билан характерланади. Масалан, тоғли ўзбекларда 
бўрини 
меҳмон, жондор
, ѐмон, 
ит
сўзлари билан аташда этник қўрқув 
намуналарини кўришимиз мумкин.
Тактик асосдаги табу
. Тактик асосдаги табунинг жуда кўп 
намуналарини тадқиқотчи Х.Қодированинг номзодлик диссертациясида 
кузатамиз. 
«Ижтимоий 
ҳаѐтдаги 
ўзгаришлар 
янги-янги 
нутқий 
бирликларнинг вужудга келишига сабаб бўлганидек, сиѐсий шахсларни ҳам 
умумахлоқий ва маданий жиҳатдан тўғридан-тўғри ифодаламасликка 
уриниш ҳолатлари янги бирликларнинг вужудга келишига ѐки мавжуд атов 
бирликларининг янги маъно ва вазифа касб этишига сабаб бўлиши мумкин. 
Бу воситалар сиѐсий-публицистик ѐки бадиий услубда эса ўша тарихий давр 
тақозосига кўра ўз аксини топади. Бунга яна ѐзувчининг катта ижтимоий ва 
сиѐсий ўзгаришлар муҳитида яратилган асарлари асосида яна амин бўлиш 
мумкин. 
Валинеъмат
сўзини Абдулла Қодирий асарларида икки хил маънода 
учратиш мумкин: киноявий эвфемик маъно ва табулашган эвфемик маъно. 
Ҳар икки маъно матнда, қуршов асосида юзага чиқади: 
Бас, сиз билан биз 
ишчи-деҳқон ходими бўла туриб, нега валинеъматимизга оѐғ хизматини 
ўтаймиз 
(«Шаллақи», – 253). Бу ерда 
Сталин
номини алмаштирувчи мазкур 


30 
ифода услубий эвфемизм сифатида ҳурмат муносабатини юзага келтирган 
десак, тўғри бўлмайди. Бу сўз киноя асосидаги эвфемизм сифатида 
қаралишга лойиқ.
Қуйидаги жумлада бирлик ўз маъносида юзага чиққан ва эвфемик 
«оҳангдан» холидек тасаввур уйғотади: 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish