н, нн, х, у, з;
2) одоб нуқтаи назаридан, хавфли касаллик номларини ошкор айтмаслик
учун лотинча терминлар, қисқартма белгилар билан аталишини (ракни
cонсeр
, туберкулезни
тбc
, операцияни
сургиcал дисeасe
дейиш ва б.);
3) ўғрилар нутқидаги яширин қўлланадиган сўз ва ибораларни ҳам
(ўлдирмоқни
тикиб қўймоқ
, ўғирламоқни
сотиб олмоқ
дейиш каби)
эвфемизм ҳисоблайди
22
.
И.В.Арнольд инглиз тилида эвфемизмнинг луғавий маъноси, таърифи,
эвфемизм қадимдан олимлар эътиборини жалб қилганлиги, кейинчалик
аҳлоқий нормалар учун, масалан, Худонинг номи эвфемалаштирилганлиги
кабилар ҳақида тўхталган
23
.
Ш.Ч.Сат табулаштириш туваликлар фаолиятида, хусусан, уларнинг
жонли тилида, фольклорида: қўшиқ, мақол, топишмоқларда, шунингдек,
чорвадорлар, овчилар, аѐллар нутқида фаол қўлланиши; энг кўп йиртқич
ҳайвон, заҳарли ҳашорат номлари, ўлим билан боғлиқ жараѐнлар
табулаштирилганлиги ва бунда қўлланадиган эвфемик воситалар ҳақида бой
материал берган
24
.
Н.Ц.Басчаева эвфемизм термини остида салбий моҳиятли предмет ѐки
20
Булаховский Л.А. Введение в языкознания. Часть ИИ. -М.: Наука, 1953.- 175 с.
21
Самойлович А.Н. Женские слова у алтайских турков // Язык и литература. - Л., 1929.- Т.111. - С. - 124-125.
22
Реформатский А.А. Введение в языковедение. - М.: Просвещение, - 544 с.
23
Арнольд И.В. Лексикология современного английского языка. -М.: Наука, 1957.-186 с.
24
Сат Ш.Ч. Табу и эвфемизмы в тувинском языке // Советская тюркология. - Баку, 1981. - №5. - С.45-46.
17
воқеликларни юмшатиб тасвирлашни тушунамиз
25
, – деб ѐзади.
Ўзбек тилшунослигида табу ва эвфемизм ҳақида унга ѐндош
ҳодисаларни ўрганиш муносабати билан йўл-йўлакай айрим фикрлар баѐн
этилган
26
.
Бироқ бундан табу ва эвфемизм ўзбек тилшунослигида ўрганилмаган
эканда, деган хулосага келмаймиз. Бу масала Неъмат Исматуллаев томонидан
илмий планда ўрганилган. Олим 1964 йилда "Ҳозирги ўзбек адабий тилида
эвфемизмлар" мавзусида номзодлик илмий даражасини олиш учун
диссертация ҳимоя қилган. Муаллиф ўзининг бу тадқиқотида биринчи бўлиб
табу ва эвфемизмга доир бой маълумотлар тўплаган, уларга муносабат
билдирган, умумлаштирган, илмий ва амалий хулосаларга келган.
Н.Исматуллаев ўзбек тилидаги эвфемизмларнинг пайдо бўлиш
сабаблари ҳақида гапиргач, уларни гуруҳлайди (масалан, заҳарли ҳашоратлар
номи ўрнида қўлланадиган эвфемизмлар, йиртқич ҳайвонлар номи ўрнида
қўлланадиган
эвфемизмлар,
хотинқизлар
тилида
ишлатиладиган
эвфемизмлар каби) ва ҳар бир социал қатлам нутқида қўлланадиган
эвфемизмларнинг муомаладаги аҳамиятини, луғат составини бойитишдаги
қимматини таҳлил қилиб берган
27
.
Тадқиқотчи Д.Рустамова ўзининг фалсафа докторлик ишида
этномаданий қадриятларнинг табу ва эвфемизм билан боғлиқликдаги
таҳлили, метафорик эвфемизация ҳамда уларнинг тур ва усуллари ҳамда
метафорик эвфемизациянинг лингвокогнитив, социал ва прагматик
25
Босчаева Н.Ц. Эвфемистичность в диалогической речи. - Л.: ЛГУ, -178 с.
26
Абдуллаев Ф. Узбек тили лексикасининг баъзи бир масалаларига доир // УзР ФА Тил ва адабиѐт
институти асарлари.-Т.: Фан, 1949.- Б. 25-26.; Бегматов Э.А. Номлар ва одамлар. -Т.: Фан, 1966.- 56 б.;
Исматуллаев Н. Эвфемизмы в современном узбекском языке: Автореф. дисс…канд. филол. наук. – Т., 1963;
Омонтурдиев А.Ж. Эвфемик воситаларнинг функционал хусусиятлари: Филол. фанлари номзоди. ...дисс. –
Тошкент, 1997; Профессионал нутқ эвфемикаси (чорвадорлар нутқи мисолида): Филол.фанлари д-ри …дисс.
– Тошкент, 2009; Қодирова Х.Б. Абдулла Қодирийнинг эвфемизм ва дисфемизмдан фойдаланиш маҳорати:
Филол.фанлари номзоди. ...дисс. – Тошкент, 2012.; Рустамова Д.А. Метафорик эвфемизациянинг
лингвокультурологик ва социопрагматик аспектлари. Филол. фанл. б. фал. док. ...дисс. автореф. – Фарғона.
2018.
27
Исматуллаев Н. Хрзирги узбек тилида эвфемизмлар // ТошДПИ нинг «Илмий асарлар»и. - Т.: ТошДПИ,
1963. - Т.42; китоб И. -Б. 3-59.; Исматуллаев Н. Эвфемизмларнинг лугат составини ва суз маъноларини
бойитишдаги ахамияти // Тош ДПИнинг «Илмий асарлар»и. - Т.: ТошДПИ, 1964. - 2-китоб. - Б. 3-12.
18
аспектлари
борасида бир қанча қимматли фикрларни билдириб ўтган
28
.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тилнинг эвфемик қатлами –
эвфемиологияни услубшуносликнинг алоҳида соҳаси сифатида ўрганишни,
эвфемик синонимлар луғати (семантик-функционал луғатлар) тузиш ҳамда
унинг тематик ва изоҳли турларини яратишни тақозо қилади. Бу – бугунги
услубшуносликнинг долзарб масалаларидан бири саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |