75
Ангаева С.П., Тыхеева Ю.Ц. Ключ к общению (этнокультурные и этнопсихологические особенности
коммуникации). –Улан-Удэ: Изд-во ВСГТУ, 2007. – C. 15.
35
1.3. Табулаштириш ва эвфемизация омиллари ва усуллари ҳақида
Табу ва эвфеманинг шаклланишидаги тарихий этнографик жараѐнларни
– этнолингвистиканинг объектини ўрганмасдан, эвфемик маънога мезон ва
меъѐр белгиламасдан, уни (эвфемани) ѐндош, ўхшаш, турдош, жинсдош
ҳодисалардан фарқлаб ѐки чегараламасдан туриб, эвфемиологик тадқиқотни
амалга ошириб бўлмайди.
Бу борада маълум қийинчилик мавжудки, у, аввало, биз текшираѐтган
объектнинг ечими билан боғлиқ бўлиб, нутқни бадиий тасвирий
воситаларининг
талқинидаги
айрим
назарий
нуқсонлар
билан
характерланади.
Булар қуйидагилар: 1) омонимия, синонимия, антонимия, полисемия,
метафора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик, фигура, парафраза,
перифраза, мақол, матал, қанотли ибора, эпитет, муболаға, литота,
жонлантириш, фразема, эвфема, топишмоқ, афоризм, аллегория, ирония,
пайрав, пичинг, қочириқ, қистирма, сўз ўйини, чандиш, туюқ (тажнис),
такрор (анафора, эпифора), ишора, эллипсия каби бадиийтасвирий воситалар
ҳалигача лисоний ва бадиий аспектда (тил ва нутқ ҳодисаси сифатида) етарли
таърифланмаган;
2) юқоридаги терминлар остида ўрганилган ҳодисаларнинг ўзаро
муносабати (муштараклиги), ўзига хослиги (ажратувчи, фарқловчи
белгилари) ва маъно мезонлари аниқ чегараланмаган;
3) ҳамон терминологик анархия, ноаниқликлар мавжуд ва б
76
.
Масалан, О.С.Ахманова "парафраза" терминини: 1) тасвирий ифодалар
(описательные выражения), 2) троплар, 3) табу парафраза (парафраза – табу),
4) эвфемик парафраза (парафраза эвфемическая)га нисбатан умумий термин
(жинс тушунча) сифатида қўллаган
77
.
76
Рустамова Д.А. Метафорик эвфемизациянинг лингвокультурологик ва социопрагматик аспектлари.
Филол. фанл. б. фал. док. ...дисс. автореф. – Фарғона. 2018. – 59 б.
77
Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. -М.: Наука, -371 с.
36
Манбаларда метафора, метонимия, синекдоха, эпитет, ўхшатиш, ирония,
парафраза (перифраза), гипербола (муболаға), литота (кичрайтириш),
аллегория, символ, жонлантириш кабилар "троп"; такрор, сукут, риторик
мурожаат, антитеза, градация, параллелизм, инверсия, эллипсия кабилар
"фигура" термини остида ўрганилган. Бошқача айтганда, троп термини
кўчимга – мажозий маънога, фигура эса махсус гап шаклларига (синтактик
фигура, нутқий фигура каби) нисбатан қўлланилган. Лекин аслида фигура
терминининг тагида ҳам кўчим – образ, мажоз маъноси мавжуд, троп
терминига яқин, маънодош: троп – юнонча образли ифода; фигура ҳам
лотинча – образ, қиѐфа
78
.
Эвфемиянинг
антонимия,
синонимия,
омонимия,
полисемияга
муносабати масаласи ҳам эвфемиолог эътиборини жалб қилади. Масалан,
бузилмоқ
лексемасининг: 1) қулф бузилган, 2) ишламай қўйган киши, 3)
сасиган гўшт, 4) қизлиги олинган, 5) фоҳиша, 6) пес лексемалари мавжудки,
"бузилмоқ" лексемаси ўрни билан ана шу лексемалар (2,3,4,5,6лари)нинг
эвфемик воситаси бўлиб хизмат қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, эвфемик ифоданинг шаклланишида ҳар
қандай кўчим асос бўлавермайди. Чунончи, одам, ҳайвон, парранда аъзоси
ѐки қисмлари номининг бошқа предметларга кўчими (дуторнинг қулоғи,
дарахтнинг шохи, самолѐтнинг қаноти каби); мева номи билан дарахтнинг,
идиш билан ундаги овқат ѐки суюқликнинг аталиши кабилар лингвистик
кўчим (метафорик, метонимик, синекдохавий, вазифадошлик усуллар каби)
бўлиб, улар образлилик ҳосил қилмайди. Бунда бирор нохуш ѐки дағал
тушунчани ѐпиш, пардалаш зарурияти ҳам йўқ. Мана шу нуқта филологлар
эътиборини аллақачон тортган, улар кўчимни лингвистик (лисоний) ва
бадиий
кўчимларга ажратиб талқин қилганлар. Шу билан боғлиқ ҳолда
эвфемиология
услубшуносликнинг
бир
қисми
бўлсада,
унинг
(эвфемиологиянинг) ўз текшириш объекти борлиги маълум бўлади. Ҳар
78 Ҳомидий Ҳ., Абдуллаева Ш., Иброҳимова С. Адабиѐтшунослик терминлари луғати / Н.Маллаев
таҳририда. – Т.: Ўқитувчи, 1967. – 300 б.
37
қандай бадиий кўчим эвфемиологиянинг тадқиқот объекти бўлавермайди,
яъни бадиий кўчим ҳар доим ҳам эвфемик ифода воситаси бўлиб хизмат
қилавермайди. Масалан, оқ олтин, зангори кема, бахтимиз қомуси
воситалари эпитет – сифатлаш бўлиб, пахта, терим машинаси, Конституция
номларини юмшатиб айтиш учун қўлланган эмас. Океан ортидаги давлат,
кунчиқар мамлакат, озодлик ороли, қизил империя парафразалари эса эпитет
бўлиш билан бирга, муайян давлат номларини тилга олавериш, хусусан,
сиѐсат нуқтаи назаридан ноқулайлиги, ортиқчалиги сабабли шаклланганлиги
учун эвфемик маъно ҳам касб этган.
Тилшунослар табу ва эвфемани фақат тарихий этнографик ҳодиса,
эвфема фақат табулаштирилган тушунчанинг ѐпиқ баѐни, деб тушунганлар
79
.
Бу ибтидоий – этнолингвистик табу учун характерли, албатта. Бироқ
маданиятнинг, тилнинг кейинги, хусусан, бугунги тараққиѐтида табули
эвфема билан бирга, табулаштирилмаган – очиқ айтилиши у қадар ман
этилмаган, бироқ нутқнинг этик-эстетик талаби билан йўл-йўлакай
эвфемалаштирилиши керак бўлган турлари ҳам мавжуд. Юқорида
келтирилган Америка, Куба, Япония, СССР номлари ўрнида қўлланилган
эвфемик эпитетлар каби. Ёки ота, она номлари (булар ҳам ота-она номларига
нисбатан эвфема бўлган) ўрнида
Do'stlaringiz bilan baham: |