-
18 ёшга тўлган бўлишлари лозим. Бу ҳолат деярли барча давлатларнинг
қонунчилигида мустаҳкамланган қоида бўлиб, шахс 18 ёшга тўлгач ўз хатти-
ҳаракатининг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етади ва судда даъвогар ва
жавобгар бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.
-
Ўзбекистонда муқим яшаётган бўлишлари лозим. Диний ташкилотда
ўтказиладиган ибодат ва расм-русмлар асосан шу ҳудудда муқим яшовчи
инсонларга мўлжалланади. Бундан ташқари хорижда яшовчи инсоннинг
бошқа мамлакатда ташкил этиладиган диний ташкилотни тузишдан кўзланган
мақсади ҳар доим ҳам эзгу бўлавермайди. Бунга яқин ўтмишимизда айрим
диний экстремистик оқимлар томонидан содир этилган жиноий хатти-
ҳаракатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
-
Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлишлари керак.
-
Бу эса, мамлакатимиздаги диний ташкилотлар шахснинг миллати, динидан
қатъи назар фақат Ўзбекистон халқи томонидан тузилиши мумкин эканини
англатади. Лекин диний ташкилотга аъзо бўлишда шахснинг бирор
давлатнинг фуқароси бўлиш-бўлмаслигининг унчалик аҳамияти йўқ. Чунки,
диний ташкилотга аъзо бўлиш виждон эркинлигининг таркибий қисми бўлиб,
ҳар бир шахс бу ҳуқуқдан фойдаланишга ҳақлидир.
-
Сон жиҳатдан 100 нафардан кам бўлмасликлари шарт қилинади.
-
Республикамизнинг дастлабки таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисдаги» Қонунининг 13-моддасида диний ташкилот камида
ўн кишидан иборат ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар ташаббуси билан
тузилиши қайд этилган эди. Диний ташкилотлар жамоат бирлашмаларидан
айрим жиҳатларда фарқ қилади ва масъулияти ҳам каттароқ. Шу билан бирга
қонунчиликда белгиланган қоидалар жамият ривожи ва замон талаби билан
ўзгариши муқаррар.
Дунё давлатларининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги
қонунчилигига эътибор қаратилса, диний ташкилот тузиш учун зарур бўлган
ташаббускорларга қўйилган минимал миқдор турлича эканини кўриш мумкин. Жумладан,
Россия Федерацияси ва Қозоғистонда 10 нафар, Польша, Литвада 15, Латвияда 25,
Венгрияда 100, Арманистон ва Қирғизистонда 200, Чехияда 300, Туркманистонда 500
нафардан иборат фуқаролар ташаббуси билангина диний ташкилот тузилади. Бу эса,
диний ташкилот тузиш борасидаги қоидалар ҳар бир давлатнинг ўз шарт-шароитидан
келиб чиққан ҳолда белгиланишини кўрсатади.
Диний ташкилот тузилиб, устав (низом)и қабул қилингач, у бир ойлик муддатда
Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
«Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
тўғрисида»ги Қарор асосида диний ташкилотлар рўйхатдан ўтиш учун тегишли
ҳужжатларни адлия органларига тақдим этадилар. Тақдим этилиши лозим бўлган
ҳужжатлар тузилган диний ташкилотнинг қонунийлигини ўрганишга хизмат қилади.
Адлия органлари бир ойлик муддатда рўйхатдан ўтказиш бўйича аризани кўриб
чиқади ва ташкилот уставини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки
аризани инобатсиз қолдириш ҳақидаги қарорни қабул қилади.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисдаги» Қонунга кўра рўйхатдан
ўтган ва тегишли конфессияга қарашли диний ташкилотларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш ва йўналтириб бориш учун уларнинг Ўзбекистон бўйича ягона
марказий бошқарув органлари
тузилиши мумкин.
Марказий бошқарув органи Республиканинг камида саккизта ҳудудий тузилмасида
(вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият кўрсатаётган, тегишли
конфессияларнинг диний ташкилотлари вакиллари таъсис йиғилиши томонидан тузилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Марказий бошқарув органининг асосий вазифаси ўз
конфессиясига тегишли бир нечта диний ташкилотларнинг фаолиятини, динга эътиқод
қилиш, ибодат қилиш, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш, диний
таълим бериш, динни тарғиб этиш борасидаги мақсад ва вазифаларини, ҳаракат
дастурларини мувофиқлаштириш ва йўналтириб боришдан иборат.
Республикамизда давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро
муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юкланган.
Қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи,
фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш,
шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш
соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи
ҳисобланади. У маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон
эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний
масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга оширади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Адлия органларидан расман рўйхатдан ўтган 16 та
диний конфессия (Ислом, Рус православ черкови, Рим-католик черкови, Немис-лютеран
черкови, Арман-апостол черкови, Тўлиқ инжил христианлари, Евангель-христиан
баптистлар черкови, Новоапостол черкови, Еттинчи кун адвентистлари, «Голос божий»,
Иегово шоҳидлари, Корейс протестант черковлари, Яҳудийлик, Баҳоийлик, Кришнани
англаш жамияти, Буддавийлик) фаолият олиб бормоқда. Уларнинг жамият ҳаётида бирдек
иштирок этишлари учун зарур имкониятлар яратиб берилган.
Диний ташкилотларни виждон эркинлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини
ҳисобга олиб давлат томонидан уларга бир қатор имтиёзлар ҳам белгиланган. Жумладан,
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасида диний
ташкилотлар муайян миқдорда давлат мулкидан фойдаланишлари мумкин экани
кўрсатилган. Шунга кўра, диний ташкилотлар ўз эҳтиёжлари учун давлат органлари
томонидан шартнома асосида бериладиган бинолар ва мол-мулкдан фойдаланишга
ҳақлидир. Бу эса тегишли ҳокимият органлари рухсати билан амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза
қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 27-моддасига мувофиқ тарихий
ва маданий ёдгорликлар объектлари ва буюмлар диний ташкилотларга текин фойдаланиш
шартномаси шартларида бериб қўйилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий,
таълим ишларини ва фаолиятни такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар
бериш тўғрисида»ги Қарорини бир сўз билан диний ташкилотларга нисбатан белгиланган
санация деб аташ мумкин. Чунки, бу Қарор диний ташкилотларга коммунал хизматлар
учун олинадиган тўловларни юридик шахс сифатида эмас, балки жисмоний шахслардан
олинадиган миқдорда тўлаш ҳуқуқини берди.
Коммунал хизмат тўловларидаги фарқ туфайли юзага келган тушумлар ва
зиёратгоҳлардан тушадиган хайрия маблағларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси
тизимидаги масжидларни таъмирлаш, диний таълим муассасаларининг ўқув ва моддий-
техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчи-мударрис ва имом-хатибларнинг меҳнатини
рағбатлантириш ишларига сарфлаш белгилаб қўйилди.
Диний ташкилотларга ҳукумат даражасида бу каби ижтимоий ёрдамларнинг
берилишини ҳам давлатнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний конфессияларни
ривожланишига қаратилган чора-тадбирларининг амалий ифодаси сифатида баҳолаш
мумкин.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда барча шахсларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги
ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилувчи диний ташкилотларнинг ҳеч бир тўсиқларсиз,
қонунда белгиланган тартиб ва асосларда фаолият олиб боришлари учун тегишли ҳуқуқий
асос ва ташкилий шакллар таъминланган. Бу ҳолат давлатимизнинг дунёвий демократик
давлат сифатида ривожланаётгани ҳамда диний бағрикенглик тамойилларига содиқ
эканини кўрсатади.
Мавзу бўйича саволлар
Do'stlaringiz bilan baham: |