Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

-
 
Муайян шахс Худога ишониши, хоҳлаган динига эътиқод қилиши мумкин; 
-
 
Худога ва динга ишонмаслиги, уларга нисбатан бетараф бўлиши мумкин.
-
 
Даҳрий, яъни ҳеч бир динга эътиқод қилмайгина қолмасдан, балки уларни инкор 
этиши мумкин.
Бу виждон эркинлиги ҳуқуқи айнан шу масалалар билан чекланади дегани эмас. 
Одатда, конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, ёритиладиган норманинг умумий 
жиҳатларини ўзида қамраб олади. Конституция асосида қабул қилинган қонун ва қонун 
ости ҳужжатларида норма кенгроқ ёритилади ва шарҳланади. Конституциядаги 31-модда 
замирида қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги 
Қонуннинг 3-моддаси биринчи ва иккинчи банларида бу тушунча кенгроқ очиб берилган. 
Унда айтилишича, «Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш 
ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий 
ҳуқуқидир. 
Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат 
қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний 
таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга 
йўл қўйилмайди». 
Демак, виждон эркинлиги фақат Худога ишониш ёки ишонмасликдан ташқари, 
ибодат қилиш, диний расм-русмлар ва маросимларда иштирок этиш эркини, шунингдек, 
диний таълим олиш ёки олмасликни ўз ихтиёри асосида белгилаш ҳуқуқларини ҳам ўз 
ичига олади. Шу ўринда масланинг иккинчи жиҳатини ҳам эътиборга олиш зарур, яъни 
Ўзбекистонда диний таълим мактаб таълимидан ажратилган. Шунингдек, Ўзбекистон 
қонунчилигида хусусий тартибдаги диний таълим тақиқланади. Шундай экан, диний 
таълим махсус ваколатга эга бўлган диний таълим муассасаларида ўрганилади.
Шахс динга номигагина ишониши ёки художўй бўлиши, бут ва санамлар ёки 
жониворларга сиғиниши, динсиз даҳрий ёки бутунлай динга қарши инсон ҳам бўлиши 
мумкин. Аммо шахснинг бу каби қарашлари уни айблаш ёки таҳқирлаш учун асос 


бўлмайди. Бу виждон эркинлиги ҳуқуқи асосида кафолатланган имтиёз ҳисобланади. 
Кимнинг қандай эътиқодга эга бўлиши ёки бўлмаслиги унинг виждонига ҳавола этилади. 
Лекин ҳавола этилаётган эътиқод қонунга хилоф бўлмаслиги шарт. Яъни эътиқод қиламан 
деб тақиқланган диний ташкилотларга эъзо бўлиши ёки уларнинг ғояларини тарғиб 
қилиши қонунга хилоф саналади. Шу билан бирга, бир шахс бошқа шахсни эътиқодий 
қарашларидан келиб чиқиб таҳқирлаши ҳам тақиқланади. Ўз навбатида, бундай хатти-
ҳаракат жавобгарликка сабаб бўлади.
Баъзи ҳуқуқий адабиётларда «виждон эркинлиги» ўрнида «эътиқод эркинлиги» 
тушунчасини ҳам учратиш мумкин. Аслида «эътиқод» (арабча «иътақада» феълидан) сўзи 
ҳам кўп маъноли сўзлар жумласига кириб, ишонч, имонли бўлиш, кўнгилда тасдиқлаш 
каби бир неча маъноларга эга. Биз учун керакли бўлган маъносига келадиган бўлсак, 
Худога ёки умуман ғайритабиий кучларга имон келтиришни англатади.
Эътиқод эркинлиги ҳам виждон эркинлиги сингари шахснинг бирор динни ихтиёр 
этиб, унга эътиқод қилиши ҳуқуқини англатади. Лекин бу ҳуқуқ виждон эркинлиги 
қоидалари рухсат берадиган даҳрий бўлиш ҳуқуқини кафолатламайди. Шу каби фарқлар 
сабабли айрим давлатлар қонунчилигида (мусулмон араб давлатларида) виждон 
эркинлиги эмас, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга асосан агар инсон амал қилиб 
турган динидан чиқадиган бўлса, айрим ҳолларда қонуний жазо санкцияларининг 
қўлланилиши ҳам эътиқод эркинлигининг ўзига хос хусусиятини кўрсатади.
Шунга кўра, айтиш мумкинки, виждон эркинлиги эътиқод эркинлигидан кенгроқ 
тушунча ҳисобланади.
Виждон эркинлиги тушунчаси халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам атрофлича баён 
этилган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 18-моддасида 
шахснинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатланган. Унда айтилишича, «Ҳар бир инсон 
фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини 
ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русм ҳамда 
маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, 
шунингдек, бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади». 
Мазкур нормага кўра виждон эркинлиги шахсга қуйидаги ҳуқуқларни кафолатлайди:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish