3. Ўзбекистонда давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар. Инсон ва
фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишларида
диний
ташкилотларнинг муҳим ўрни бор. Давлат билан дин ўртасидаги
муносабатларда
субъект сифатида бир томондан эътиқод қилувчилар, яъни фуқаролар, иккинчи
томондан давлат ва учинчи томондан диний ташкилотлар қатнашади.
Ўзбекистон дунёвий характердаги давлат ва диний ташкилотлар давлатдан
ажратилган бўлишига қарамай, уларни жамиятдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.
Шу сабабли давлат диний ташкилотларнинг қонуний фаолиятини қўллаб қувватлайди,
жамиятнинг маънавий қадриятларини тикланиши ва ривожланишида диний ташкилотлар
кўмагига таянади, яъни Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган бўлсада, жамиятнинг
ажралмас бўлаги ҳисобланади.
Бугунги кунда дин билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда
иштирок этувчи
фуқаролар ва давлатнинг ўрни ва аҳамияти бирмунча ойдин бўлса-да, диний ташкилотлар
ҳақида, уларнинг мақоми ва вазифалари, фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиш виждон
эркинлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларнинг янада ортишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси диний ташкилотларга бағишланган бўлиб, унда
айтилишича, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат,
расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли
бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар,
синагогалар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади».
Диний ташкилотга берилган бу каби таъриф бошқа давлатлар қонунчилигида ҳам
учрайди.
Жумладан, Арманистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида»ги қонунида «Диний ташкилот – бу фуқароларнинг динга эътиқод
қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган
кўнгилли бирлашмалари (черковлар, диний жамиятлар, епархиялар, монастирлар, диний
конгрегациялар, диний ўқув юртлари, нашриётлар) дир» дея таъриф берилган.
Россия Федерациясининг «Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида»ги
федерал Қонунининг 8-моддаси 1-бандида: «Россия Федерацияси фуқаролари, Россия
Федерацияси ҳудудида доимий ва қонуний асосларда истиқомат қиладиган бошқа
шахсларнинг динга биргаликда эътиқод қилиш ва тарқатиш мақсадларида тузилган ва
юридик шахс сифатида қонун билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган кўнгилли
бирлашмалари», диний ташкилот деб эътироф этилади.
Демак, диний ташкилот тушунчасига берилган таърифлар ўртасида муштарак
жиҳатлар мавжуд. Умуман олиб қараганда диний ташкилот инсон ва фуқароларнинг
виждон эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишларига кўмаклашувчи нотижорат кўнгилли
ташкилот ҳисобланади.
Мамлакатимизда фаолият юритадиган барча диний ташкилотлар Ўзбекистон
Республикасининг
Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги
ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонунига ва амалдаги бошқа
қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги
янги таҳрирдаги қонунига асосан диний ташкилотлар фаолияти фуқароларнинг
динга
эътиқод қилиш
,
ибодат қилиш
,
диний расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо
этишларига кўмаклашиш
ни мақсад қилади.
Қонунчиликда диний ташкилотларнинг бир неча турлари эътироф этилади. Унга
кўра,
диний жамиятлар
,
диний ўқув юртлари
,
масжидлар, черковлар
,
синагогалар
,
монастирлар
ва бошқа ташкилотларга диний ташкилот мақоми берилади.
Диний ташкилот ҳуқуқий жиҳатдан
эътироф этилиши учун, аввало, у қонуний
асосларга эга бўлиши лозим. Республикамизда тузиладиган диний ташкилотлар устав
(низом)и Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органларида
рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, юридик шахс мақомига эга бўлиб, қонунчиликда
белгиланган тартибда ўз фаолиятини олиб бориши мумкин.
Республикамизнинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисдаги» Қонуни
ва «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш
тартиби тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида диний ташкилот тузиш учун
тўртта муҳим шартга амал қилиш керак. Унга кўра диний ташкилот тузиш учун
ташаббускорлар:
Do'stlaringiz bilan baham: