Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

Шомонлик.
Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодларидан бири 
сифатида шомонликни қайд этиш мумкин. Шомонлик эътиқод ва анъаналари инсон 
онгида ғайритабиийлик тўғрисидаги тасаввурлар тўлиқ шаклланган вақтда пайдо 
бўлган. Ушбу эътиқод оддий инсоннинг даҳшатли ва тушунарсиз, ғайритабиий ва сирли 
ҳолатларини тушуниши ва ақл кучидан устун туриши билан боғлиқдир. Шомонлик бу 
омиллар орқали жамоалар ҳаётининг ташқи ва ички зиддиятларини қамраб олади. 
Шомонликнинг турли вазифаларига (руҳларни ҳайдаш, фалокатларнинг олдини олиш, 
ёмғир чақириш, афсун қилиш ва ҳ.к.) келсак, улар ушбу эътиқоднинг асосий моҳиятига 
қўшимчадир.
Шомонликдаги асосий, ҳал қилувчи ҳолат шомон танасига руҳларнинг 
жойлашиши тўғрисидаги тасаввурдир. Одамлар шомоннинг ўзига хос транс ҳолатини 
кўрганларида уни ўзи чақирган руҳлар эгаллаб олдилар, деб ўйлайдилар. Бунда шомон 
кўпинча ўз ҳаракатларида анимистик образ ёки шу образларни эслатувчи предметларни 
қўллайди. Руҳларни чақириш шомонлик ҳаракатларини таъсирчан жамоага йўналтириб, 
улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни тақозо этади.
Шомонлик 
ёвуз 
ва 
яхши 
руҳларни 
тан 
олади. 
Бунда 
айрим 
шомон 
жамоалари 
оддий 
кишилар 
руҳи 
ўлади, 
шомон 
руҳи эса абадий деб ҳисоблайдилар. Руҳлар томонидан ўғирланиб, шомонлар 


томонидан топилиб, инсон танасига қайтарилган жон ҳақидаги ғоя фақат шомонлик 
доирасида тушунтирилиши мумкин. Бу айниқса, шомоннинг даволащ усулларида, касал 
танасидан ёвуз руҳларни ҳайдашида ёрқин намоён бўлади. 
Марказий Осиё халқларида шомонлик реликтлари турли кўринишларда 
кузатилади. Халқ орасида турли кўринишдаги беморларни даволаш «дуохонлик» билан 
бошланиб, касални тол навдалари билан «уриш» орқали амалга оширилади. Бунда тол 
новдалари қирқта бўлиши керак. Шу каби маросимнинг яна бир тури - «кинна», яъни 
бемор танасидан касални ҳайдашнинг алоҳида усулидир. 
Шомонлик элементлари сифатида куёвнавкарлик билан боғлиқ бўлган одатни - 
куёвнинг келинникига жўралари билан жўрабоши бошчилигида қийқириқлар билан 
базмга бориш маросимини кўрсатиб ўтиш мумкин. Жўрабоши қўлида тол навдаларини 
ушлаган ҳолда навкарлар боши узра елпийди, бунга жавобан навкарлар жўр бўлишиб 
қийқиришади. Буларнинг барчаси куёвдан ёвуз руҳларни ҳайдашга қаратилган. Шу 
билан бирга, ўзбек, тожик ва бошқа халқларда бирор кимса узоқ вақт касал бўлса, у 
яқинлари, танишлари ёки табиблар маслаҳатига кўра, соғайишнинг бирдан бир йўли - бу 
руҳлар билан алоқа қилиш миссиясини бўйнига олиш эканлигига ишонади. Бундай 
ҳолат халқ орасида «одамли» дейилади, яъни унинг кетида қандайдир кучлар бор деб 
ҳисобланади. Бундай одамлар аста-секин инсонларни «даволаш» билан шуғуллана 
бошлайди.
Ўзбекларда кўпинча касалликлар ёвуз руҳлар макр-ҳийласи туфайли келиб чиқади 
деб ҳисобланади. Ҳали ҳам ўзбек халқи орасида руҳлар ҳокимияти одамлар тақдирини, 
табиат кўринишларини айтиб беришига ишонувчи кишилар мавжуд. Чилдирма садоси ва 
маросим айтимлари баъзи кишиларни касалликлардан фориғ бўлишига ишонишга олиб 
келмоқда. Фолбин-бахшиларга асосан аёллар яқинлари касал бўлиб ётиб қолганда, 
оилавий ҳаётларида ўзаро келишмовчиликлар юз берганда, бирор буюми ёки 
жониворлари йўқолганда, фарзандсизлик ҳолатида, умуман, оила турмуш тарзида оғир 
вазиятларда мурожаат қиладилар. 
Шомонлик, фолбин-бахшичилик ( ёки азайимхонлик) амаллари жуда хилма-хил ва 
кенг қамровлидир. Ушбу вазифаларни муваффақиятли амалга оширишда шу тоифадаги 
кишилар бениҳоят улкан ғайритабиий қобилият соҳиблари бўлмоғи лозим деб 
ҳисоблашган. Улар ҳомий руҳлар ёрдамида асосан қуйидаги тўртта муҳим вазифани 
бажарганлар. Биринчидан,

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish