358
иккинчиси, халқаро молия бозорларида акцияларни жойлаштириш
орқали (95 фоизга яқини) шакллантирилади.
Ташкилий жиҳатдан ХТТБ акциядорлик
жамияти тамойили асосида
ташкил этилган. ХТТБда акциядорларни овоз бериш сони уларнинг устав
капиталидаги улуши доирасида аниқланади. ХТТБда асосий овоз бериш
ҳуқуқи АҚШга (16,8%) тегишли, бу АҚШга банкда қабул қилинаётган
қарорларга вето қўйиш ҳуқуқини таъминлайди, қарорларни қабул қилиниши
учун умумий акциядорларнинг 85 фоизи овоз бериши лозим бўлади. Овозлар
сони бўйича иккинчи ўринда Япония (8%) туради,
шунингдек Германия
(4,6%), Буюк Британия ва Франция (4,4% дан) мамлакатлари сезиларли
овозлар сонига эга.
ХТТБнинг бошқарув органи Бошқарув кенгаши ва Директор (ижрочи
орган)дан иборат бўлиб, Бошқарув кенгаши таркиби унга аъзо мамлакатлар
молия вазири ёки марказий банки бошлиқларидан ташкил топади. Бошқарув
кенгаши ҳар йили бир марта йиғилиб тегишли қарорларни Халқаро
валюта
жамғармаси билан келишган ҳолда қабул қилади. Банк сиёсий ўйинлардан
ҳоли эмас, у ташкил топгандан буён америка фуқароси бўлган шахслар
томонидан бошқариб келинмоқда.
ХТТБ ташкил топганда унга 38 мамлакат аъзо бўлган бўлса, 2004 йил
июнь ойида уларнинг сони 184 тага етган. ХТТБнинг асосий фаолияти
инвестицион лойиҳаларни кредитлашга қаратилган.
ХТТБнинг 1950 – 60 йилларга қадар асосий мақсади аъзо –
мамлакатларнинг халқ хўжалигини тиклашга қаратилган бўлиб, 1960
йиллардан сўнг ижтимоий лойиҳаларни
кредитлаш масаласи биринчи
даражага кўтарилди. Бунинг асосий сабаби кўпчилик мамлакатларда
иқтисодий ўсиш сураътлари барқарор кўрсатикичга эга бўлсада, бой ва
камбағаллар ўртасида фарқ ошиб бориш тенденцияси мавжуд бўлиб, бу
эса
ўз навбатида турли ижтимоий зиддиятларни келиб чиқишига сабаб бўлар
эди. Шу боис, ХТТБ ўз кредитининг асосий қисмини айнан шу муаммоларни
ҳал қилишга йўналтира бошлади.
359
ХТТБ дунёда юз бераётган иқтисодий интеграциялашув, шунингдек
турли иқтисодий инқирозлар натижасида
кредитлаш тамойилларини ва
сиёсатини доимий равишда такомиллаштириб ўзгартириб боришга мажбур
эди. Масалан, 1990 йиллардан кейин юз берган молиявий – иқтисодий
инқирозларни бўлишида ХФЖ ва ХТТБ жиддий танқид остига олинди.
Қуйидаги расмда ХТТБнинг кредитларини тармоқлар кесимидаги
таркиби келтирилган. Расмдан 1998 йилда
банк томонидан берилган
кредитларнинг деярли 30 фоизи молия соҳасига берилганлиги, 2008 йилда
кредитларнинг асосий қисми давлат бошқаруви ҳиссасига тўғри
келганлигини кўриш мумкин. Бу ХТТБнинг кредит сиёсатини унга аъзо –
мамлакатларда юз бераётган ижтимоий – иқтисодий жараёнлар
натижасида
ўзгариб боарётганлигини англатади.
0
5
10
15
20
25
30
35
1998
2002
Танспорт
Энергетика
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги
Қайта ишлаш саноати
Соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий хизматлар
Таълим
Молия соҳаси
Давлат бошқаруви
Бошқа тармоқ ва йўналишлар
ХТТБнинг 1998 ва 2002 йилларда кредит портфели таркиби, жамига
нисбатан фоизда.
Do'stlaringiz bilan baham: