Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром


 Европа тикланиш ва тараққиёт банки



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

17.4. Европа тикланиш ва тараққиёт банки 
 
Франциянинг собиқ Президенти Франсуа Миттеран 1989 йилнинг 25 
октябрда Европа парламентининг йиғилишида Европа тикланиш ва 
тараққиёт банки (ЕЕТБ)ни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Шундан 
сўнг 1990 йил 29 майда Париждаги келишувга асосан ЕЕТБ таъсис этилди ва 
бу келишув 1991 йил 28 мартдан кучга кирди.
1991 йил 15 – 17 апрел кунлари банк бошқарув кенгашининг биринчи 
йиғилиши бўлиб ўтди ва унда банк таъсисчилари бўлган 40 та мамлакат ва 2 
та халқаро ташкилот, яъни Европа иттифоқи (ЕИ) ва Европа инвестиция 
банки (ЕИБ) иштирок этди.
ЕТТБ фаолиятининг энг асосий жиҳатларини қуйидагиларда кўришимиз 
мумкин. 1991 йилнинг ноябрида ЕТТБнинг Варшава ваколатхонаси очилди 
ва Эстония, Латвия ва Литва давлатлари банкга аъзолиги тасдиқланди. 
Бугунги кунда ЕТТБнинг акциядорлари 60 мамлакат, ЕИ ва ЕИБ халқаро 
ташкилотлар хисобланади. Умумий имзоланган капитал – 1964 млрд евро, 
тўланган капитал – 5,2 млрд евро.
ЕТТБнинг фаолият мақсади ва асосий вазифаси бозор муносабатларини 
ривожлантириш ва жаҳон иқтисодий интеграциясини чуқурлаштириш учун 
ташкил этиш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ЕТТБнинг асосий вазифаси 
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида, Россия ва Марказий осиё 


362 
мамлакатларида режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш 
жараёнларини тезлаштиришдан иборат. Бугунги кунда ЕТТБ лойихалари 
Европа ва Осиёнинг 27 давлатида амал қилмоқда. Бошқа халқаро молия 
ташкилотларидан фарқли ўлароқ, банк низомига асосан лойиха амалга 
оширилаётган давлатларда кўп партиявийлик, плюрализм ва бозор 
иқтисодиёти тамойиллари амал қилиши шарт.
ЕТТБ нинг инвестиция лойиҳалари орқали: 
саноатда таркибий ислоҳатлар ўтказиш; 
рақобат, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш; 
молиявий 
ташкилотлар 
фаолияти 
ва 
хуқуқий 
тизимни 
барқарорлаштириш; 
хусусий секторни ривожи учун инфраструктурани қўллаб 
қувватлаш; 
корпоратив бошқарув тизимини тадбиқ этиш, шу жумладан 
табиатни муҳофаза қилиш масалалари молиялаштирилади. 
ЕТТБнинг таркибий тузилиши ва фаолияти устидан бошқарув кенгаши, 
директорлар кенгаши ва банк президенти назорат олиб боради. Бошқарув 
кенгаши ЕТТБнинг юқори органи бўлиб, банкнинг ҳар бир аъзосидан 
иккитадан шахсни бошқарувчи ва унинг муовинини ўз ичига олади. ЕТТБга 
аъзо мамлакатлар ҳохишига қараб, бу шахслар исталган вақтда 
ўзгартирилиши мумкин. 
Директорлар кенгашининг 23 аъзоси бўлиб, унинг иккитаси ЕИ ва ЕИБ 
томонидан; 6 та директор АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия 
ва Япония томонидан сайланади. 15 та директорлар сайлаш бир хил 
давлатларга тўғри келади: 4 таси донор мамлакатлар, 5 таси истисно 
тариқасида лойиҳа амалга оширилаётган мамлакатлар томонидан ва 6 таси 
донор ва лойиҳа амалга оширилаётган давлатлар келишувига кўра сайланади. 
ЕТТБни йиғилишларида овоз бериш тартиби акциялар улушига қараб 
белгиланади.


363 
ЕТТБ устав капитали таркибида
 
ЕИ ва ЕИБнинг квоталари 51 % ни, 
Марказий ва Шарқий Европа давлатлариники – 13%, бошқа Европа 
мамлакатлариники – 11% , бошқа аъзо мамлакатлар ҳиссасига – 24 % квота 
тўғри келади. Банкнинг капитали таркибида энг юқори улуш АҚШ (10%), 
Италия, ФРГ, Франция, Буюк Британия ва Япония (8,5 % дан) мамлакатлари 
ҳиссасига тўғри келади.
Қуйидаги расмда ЕТТБнинг 2004 – 2008 йилларда инвестицион 
лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ажратган маблағлари ҳақидаги 
маълумотлар келтирилган.
265
276
301
353
302
0
2000
4000
6000
8000
10000
12000
14000
2004
2005
2006
2007
2008
Лойиҳалар сони
Лойиҳаларнинг умумий қиймат и
ЕТТБнинг 2004 – 2008 йилларда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича 
ажратган маблағлари ва динамикаси, лойиҳалар сони донада, кредитлар миқдори млн. 
еврода.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish