3.4.3. Аккредитивлар билан ҳисоб – китоблар
Ҳисоб – китобларнинг аккредитив шаклида мижознинг (тўловчининг)
топшириғига кўра маблағларни олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш
учун маблағ маълум муддатга депонентланади.
Аккредитив қопланган ва қопланмаган турларга бўлинади.
Қопланган аккредитивда сотиб олувчи шартномада кўрсатилган
маблағни мижознинг банкида очилган 22602 – “Мижозларнинг
аккредитивлар буйича депозитлари” ҳисобварағида депонентланади.
Қопланмаган аккредитивда эса сотиб олувчи шартномада кўрсатилган
суммани ўзининг ҳисобварағидан алоҳида ҳисобварақга депонентламайди,
балки мижознинг банки унинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда
тўлов кафолатини олади.
78
Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ёки
чақириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Унинг матнида ушбу белги мавжуд
бўлмаган ҳолда, аккредитив чақириб олинадиган ҳисобланади.
Чақириб олинадиган аккредитив банк – эмитент томонидан
маблағларни олувчи билан олдиндан хабардор қилмаган ҳолда,
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивни чақириб олиш
банк – эмитент зиммасига маблағларни олувчи олдида бирон – бир
мажбурият юкламайди. Тўловчи чақириб олинадиган аккредитивнинг
шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиниши тўғрисидаги барча
кўрсатмаларни маблағлар олувчига, фақат банк – эмитент орқали бериши
мумкин, ушбу банк маблағларни олувчининг банки (ижрочи банк)ни, у эса –
маблағ олувчини, хабардор қилади.
Агар ижрочи банк операцияларни бажариш пайтигача аккредитивнинг
шартлари ўзгартирилганлиги ёки у бекор қилинганлиги ҳақида
билдиришнома олмаган бўлса, у чақириб олинадиган аккредитив бўйича
тўловни ёки бошқа операцияларни амалга ошириши мумкин.
Маблағ олувчининг розилигисиз, унинг фойдасига очилган чақириб
олинмайдиган аккредитив, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин
эмас.
Ижрочи банк, банк – эмитент билан шартнома асосида чақириб
олинмайдиган аккредитивни тасдиқлаши мумкин. Бундай холда, чақириб
олинмайдиган аккредитив тасдиқланган аккредитив бўлади.
Тасдиқланган аккредитив бўлганда, ижрочи банк, банк – эмитентнинг
аккредитив шартларига мувофиқ, тўловни амалга ошириш мажбуриятлари
бўйича ўз зиммасига қўшимча равишда мажбуриятлар олади.
Тасдиқланган аккредитив ижрочи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши
ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
Аккредитив билан ҳисоб – китобларнинг ижобий жиҳати шундаки,
корхона жўнатган товар ва кўрсатган хизматлари учун тўлов кафолатланади.
Шу билан бирга айтиш лозимки, аккредитив билан ҳисоб – китобларда мол
79
сотиб олувчи корхонанинг маблағлари маълум муддатга ўз ихтиёридан чиқиб
кетади.
Аккредитивлар билан ҳисоб – китоблар тартибини иккита банк бўлими
мисолида қуйидаги чизмада кўриб чиқамиз.
Қопланган аккредитив билан ҳисоб – китобларда
ҳужжатларнинг айланиш тартиби
Барча ҳисоб – китобларда бўлгани сингари, дастлаб сотувчи –
аккредитив бўйича маблағ олувчи ва сотиб олувчи – аккредитивга ариза
берувчи ўртасида шартнома тузилади (1), сотиб олувчи шартномада
кўрсатилган суммани сотувчининг ҳисобига депонентлаш учун аккредитивга
аризани банкка тақдим этади (2), банк эммитент ўз навбатида аккредитига
аризада кўрсатилган суммани сотувчининг ҳисобига ўтказиш мақсадида
электрон аризани бош банкка жўнатади (3), бош банкда Косон бўлими
вакиллик ҳисобидаги маблағ Оқтош бўлими вакиллик ҳисобварағига
ўтказилади ва бу ҳақда электрон аккретивга аризани банк бўлимига жўнатади
(4), сотувчининг банки шартномада кўрсатилган аккредитив сумма унинг
ҳисобига депонентланганини хабар қилади (5), сотувчи ўз навбатида тегишли
товарларни сотиб олувчига жўнатади ёки хизматларни кўрсатади (6), сотувчи
товарларни жўнатганлиги ёки хизматлар кўрсатганлигини тасдиқловчи
80
ҳужжатларни банкка тақдим этади (7), банк ўз навбатида депонентланган
сумманинг унинг ҳисобига ўтказади.
Маблағ олувчининг банкида аккредитивнинг амал қилиш муддати
тугаганда, аккредитив шартларида кўзда тутилган тартибда маблағ олувчи
уни бекор қилиш ҳақидаги ариза берганда, тўлиқ чақириб олинганда
аккредитив ёпилади.
Аккредитив билан ҳисоб – китобларни амалга оширишда қатор ижобий
ва салбий жиҳатлар мавжуд бўлиб, унинг салбий жиҳатлари асосан маблағ
тўловчининг зиммасига тўғри келади. Ушбу салбий ҳолатлар қуйидагилар
билан изоҳланади:
–
пул
тўловчининг
ҳисобварағидан
маблағни
аккредитив
ҳисобварағига депонент қилиниши натижасида ушбу маблағнинг оборотдан
вақтинчалик чиқиб кетиши (одатда аккредитив суммаси 20 – 30 кунга
депонент қилинади);
– тўловчи таъминланмаган аккредитивдан фойдаланган ҳолда ҳам
олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар унинг талабига тўлиқ мос
келмаган ҳолларда тўловни амалга оширишга рад жавобининг беролмаслиги
ёки ушбу жараённинг вақтни олиши ҳамда қўшимча ҳужжатларни талаб
этилиши ортиқча ишларни келтириб чиқаради;
– юқорида аккредитив бўйича ҳужжатларнинг айланишидан ҳам
кўриниб турибдики, ушбу жараён бир мунча мураккаброқ.
Аккредитивлар билан ҳисоб – китобларда мол жўнатувчига қатор
қулайлик жиҳатлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан
иборат:
– аккредитив шартномаси тузилгандан кейин товарларни ишлаб
чиқаришга киришиши мумкин. Чунки ушбу товарларни сотиб олувчи тайин
ва ундан тегишли иқтисодий фойда келиши кафолатланади;
– жўнатилган товар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўлов
кафолатланган. Чунки таъминланган аккредитивда пул тўловчи товар ва
хизматлар учун тўланадиган маблағни алоҳида ҳисобварағига депонентлаб
81
қўяди. Таъминланмаган аккредитивда эса товар ва хизматлар учун
тўланадиган маблағ пул тўловчининг банки томонидан кафолатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |