Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром


 Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб – китоблар



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

3.4.1. Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб – китоблар 
 
Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ичида тўлов топшириқномаси энг кўп 
қўлланиладиган ҳисоб – китоб шаклларидан ҳисобланади. Бунга тўлов 
топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишнинг тўловчи, 
сотиб олувчи ва ҳатто банк учун ҳам қулайлиги ҳисобланади.
Тўлов топшириқномаси – мол сотиб олувчи ташкилотнинг ўз 
ҳисобрақамидан мол сотувчининг ҳисобрақамига тўловни амалга ошириш 


71 
тўғрисида банкка берган топшириғи ҳисобланади. Топшириқномалар орқали 
сотилган товарлар, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар ва бошқа 
тўловлар бўйича ҳисоб – китоблар амалга оширилиши мумкин. 
Топшириқноманинг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир 
хил бўлиши керак, улар мос келмаган ҳолда тўлов топшириқномаси ижро 
учун қабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича 
тўловлар бундан мустасно). 
Ҳозирги кунда вилоят, шаҳар ва туман бўлимларига эга бўлган тижорат 
банклари ягона вакиллик ҳисобварақасига ўтказилган бўлиб, ушбу вакиллик 
ҳисобварақалари орқали тўловларни амалга оширишда ҳужжатларни 
расмийлаштириш ва айланиши ўзига хос хусусиятларга эгадир.
Қуйида акциядорлик тижорат Агробанкнинг иккита бўлими ўртасида 
тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширганда 
ҳужжатларни айланишининг шартли тартиби келтирилган.
 
Тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни
амалга ошириш тартиби 
Чизмадан кўриниб турибдики, сотувчи ва сотиб олувчилар ўртасида 
тўлов топшириқномалари билан ҳисоб – китобларни амалга оширганда
ҳужжатлар айланиш тартиби жуда оддий бўлиб, унинг иштирокчиларига 
қатор қулайлик ва енгилликлар туғдиради. 


72 
Тўлов топшириқномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишда 
дастлаб сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида шартнома тузилиб, унда тўлов 
шакли ҳам келишилади (1), сотувчи олдиндан умумий тўлов суммасининг 15 
фоизини тўлагандан сўнг, товарларни жўнатади ёки хизматларни кўрсатади 
(2), сотиб олувчи шартномада келишилган суммани мол сотувчининг 
ҳисобрақамига ўтказиш мақсадида тўлов топшириқномани банкка тақдим 
этади (3), банкнинг масъул бухгалтер ходими тўлов топшириқномаларни 
тегишли назоратдан ўтказгандан сўнг маблағни электрон тўлов тизими 
орқали республика банкига жўнатади (4), республика акциядорлик тижорат 
Агробанкида электрон тўлов топшириқнома тегишли дастурий назоратдан 
ўтказилгандан сўнг сотувчининг банкига жўнатилади (5), электрон тўлов 
топшириқнома Агрбанкнинг Оқтош бўлимида дастурий назоратдан, маблағ 
сотувчининг ҳисобига кирим қилинади ва бу ҳақда унга хабар қилинади (6). 
Тўлов топшириқномалари билан амалга ошириладиган нақд пулсиз 
ҳисоб – китобларнинг қатор афзалликлари ва айрим камчиликлари мавжуд.
Афзалликлари: 
– сотувчи бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар учун 
олдиндан 15 фоизни олади; 
– 
пул тўловчи ташкилот товар олингандан ва хизматлар 
кўрастилгандан сўнг тўлов топшириқномасини банкка тақдим этади; 
– тўлов ҳужжатларининг, бошқа нақд пулсиз ҳисоб – шаклларига 
нисбатан оддийли ва тезлиги; 
– товарли ва товарсиз операцияларда қўлланилшининг мумкинлиги. 
Камчиликлари: 
– сотиб олувчи ҳисобварағида маблағ бўла туриб, ушбу суммани 
бошқа мақсадларга фойдаланиши натижасида сотувчи тўлов суммасини 
кечикиб олиши мумкин;
– маблағ олувчи ташкилот жўнатилган товарлар ва кўрсатилган 
хизматлар учун оладиган маблағлар пул тўловчининг ҳисобварғида маблағ 


73 
бўлмай ёки етишмай қолганда маблағни олиш жараёни чўзилиб кетади. 
Бироқ ушбу жараён бошқа тўлов шаклларида ҳам учрайди. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish