Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром


 Нақд пулсиз ҳисоб – китоб шакллари



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

3.4. Нақд пулсиз ҳисоб – китоб шакллари 
 
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб – китоблар Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4 – сонли қарори 
билан тасдиқланган, Адлия вазирлигида 2002 йил 15 апрелда 1122 – сон 
билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб – 
китоблар тўғрисида» ги 60 – сонли Низомга асосан ташкил этилади.
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб – китоблар шаклларини жорий этиш, 
умумий талаб ва қоидаларини белгилаш ҳамда назорат қилиш Марказий банк 
томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон тижорат банклари, тегишли қонуний ва меъёрий 
ҳужжатлар асосида мулкчилик шаклидан қаътий назар хўжалик юритувчи 
субъектларга қуйидаги нақд пулсиз ҳисоб – китоблар шаклларини амалиётга 
жорий этади: 
Тўлов топшириқномалар; 
Тўлов талабномалар;
Аккредитивга ариза; 
Инкассо топшириқномаси; 
Ҳисоб чеклари билан ҳисоб – китоблар. 
Ўзбекистонда бозор муносабатларининг таборо чуқурлашиб бориши 
тижорат банклари хизматларининг турларини ошиб боришига туртки 
бўлмоқда. Мана шундай хизматлардан бири нақд пулсиз ҳисоб – китобларни 
пластик карточкалар орқали амалга ошириш бўлиб, ҳозирги пайтда ҳисоб – 
китобларнинг ушбу шакли асосан аҳоли ва хўжалик субъектлари ўртасида 
қўлланилмоқда. Таъкидлаш лозимки, пластик карточкалар билан ҳисоб – 
китобларни амалга ошириш жуда қулай ва осон бўлиб, келгусида аҳоли 
томонидан тўловларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиши 
кутилмоқда. 
Юқорида қайд этилган нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга 
оширишда қуйидаги пул – ҳисоб – китоб ҳужжатларидан фойдаланади: 


70 
– тўлов топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз сотиб олган 
товарлар ёки хизматлар учун ўз ҳисобварағидан маблағни тўлаш ҳақидаги 
топшириғини ўзига хизмат кўрсатадиган банкка беради; 
– тўлов талабномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз жўнатган мол ёки 
кўрсатган хизматлар учун тўловни мол сотиб олувчидан ундириб бериш 
ҳақида ўзига хизмат кўрсатадиган банкка тақдим этади; 
– инкассо топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида Марказий банк 
томонидан белгилаб қўйилган ташкилотлар тўловчининг ҳисобварағидаги 
маблағни унинг розилигини олмасдан тегишли манзилга ўтказиб бериш 
ҳақида банкка топшириқ беради, агар тўловчининг ҳисобварағида маблағ 
етарли ёки мавжуд бўлмаса инкассо топшириқномаси картотека 2 да ҳисобга 
олиб борилади; 
– аккредитивга ариза, мижоз сотиб оладиган товарлар ва хизматлар 
учун тўланадиган маблағларни депонентлаш ҳақида ўз банкига тақдим 
этадиган ҳужжат ҳисобланади; 
– ҳисоб – китоб чеки, асосан жисмоний шахслар ва савдо 
ташкилотлари ўртасида қўлланиладиган ҳужжат бўлиб, учинчи шахс, асосан 
савдо ташкилотлари чекдаги маблағни талаб қилиб ўз банкига тақдим этади; 
– мемориал ордер, ушбу ҳужжат банкнинг ички операцияларини 
бажаришда, шунингдек, шартномада кўрсатилган ҳолларда мижозларнинг 
ҳисобварақларидан маблағларни кўчиришда банк томонидан қўлланилади.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish