74
– бошқа шаҳарларда жойлашган мижозлар
учун талабномаларни
банкка келиб тушган кунни ҳисобга олмаган ҳолда, беш иш куни;
– тўловчининг асосли илтимосига кўра 10 кунгача.
Акцептлаш тартибида тўланадиган акцептли тўлов талабномалар
муддатини кутаётган давр давомида тўловни кутаётган ҳужжатлар
картотекаси (1 – картотека)да ҳисобга олиб борилади.
Тўловчи белгиланган муддатда ёзма равишда унга хизмат қилувчи банк
бўлимига акцептлашни қисман ёки тўлиқ рад қилиш ҳуқуқига эга (товар –
материал қимматликларини жўнатишда, хизматлар кўрсатишда ва бошқа
ҳолатларда шартнома шартларига амал қилинмаганда, шунингдек,
қонунчилик ҳужжатларига асосан).
Белгиланган муддатда корхона ёзма равишда акцептлашни рад этмаса,
талабнома акцептланган ҳисобланади.
Талабномани акцептлашдан қисман
бош тортганда, тўловчи томонидан
акцептланган сумма бўйича тўловлар амалга оширилади. Агар тўловчининг
ҳисобварағида маблағлар бўлмаганда акцептли тўлов талабномалар 2 –
картотекага жойлаштирилади.
Бунда банк тўловчи томонидан акцептлашни қисман рад қилинганлиги
тўғрисида маҳсулот етказиб берувчининг (маблағ олувчининг) банкига ёзма
равишда хабар беради.
Банк 2 – картотекадаги ҳисоб – китоб ҳужжатлари бўйича тўловларни
амалга оширишда тўловчиларга пеня ҳисоблаш ва олувчилар фойдасига
ўтказиш ҳуқуқига эга, агар бу банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада
келишилган бўлса.
Банк тўловчилардан маблағларни олувчилар фойдасига муддати ўтказиб
юборилган тўловлар бўйича ҳар бир кун учун қонунда белгиланган миқдорда
пеня ундиради.Агар ушбу ҳолат банк ва мижоз ўртасида ҳисоб – китоб ва
банк хизматларини кўрсатиш бўйича шаротномада белгилаб қўйилган бўлса.
75
Қуйидаги шартли чизмада акциядорлик
тижорат Агробанкнинг иккита
бўлими мижозларининг акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб –
китоблар амалга оширилганда ҳужжатлар айланишини кўриб чиқамиз.
Акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб –
китобларни амалга ошириш тартиби
Мол сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида товарлар сотиш ва хизматлар
кўрсатиш ҳақида шартнома тузилади, ушбу шартномада тўлов шакли ҳам
келишилади (1), сотувчи товарларни жўнатагандан ёки хизматларни
кўрсатгандан кейин (2) акцептли тўлов талабномани банкка тақдим этади (3),
банкнинг масъул бухгалтери тўлов талабномалар
белгиланган тартибга
жавоб беришини назоратдан ўтказгандан кейин почта орқали сотиб
олувчининг банкига жўнатади (4), сотувчининг банки тўлов талабномани
акцептлаш учун сотиб олувчига жўнатади (5), сотиб олувчи ёзма равишда
тўловни рад этмаса унинг ҳисобидан маблағни сотувчи ҳисобига ўтказиш
ҳақидаги электрон тўлов талабномани республика банкига жўнатади (6).
Агробанкнинг Косон бўлими сотувчининг ҳисобварағидан маблағни
кўчиргандан сўнг бу ҳақда унга хабар қилади (7), ўз
навбатида республика
Агробанки электрон тўлов талабнома билан Косон бўлимининг вакиллик
ҳисобварағидан маблағни Оқтош бўлимига ўтказади (8), Агробанкнинг
Оқтош бўлими маблағни сотувчининг ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақда
сотувчига тегишли ҳужжатларни тақдим этади (9).
76
Акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларни амалга
оширганда тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаганда тўлов ҳужжатлари
банкнинг иккинчи картотекасига кирим қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: