Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

2. “Педагогик одоб” 
тушунчаси ва унинг намоён 
бўлиш хусусиятлари 
Педагог ва таълим олувчи позицияларининг тўғри келмаслиги кўп 
конфликтларга сабаб бўлади, шунинг учун конфликт вазиятларда 
қўлланиладиган синалган қуйидаги қоидаларни билиш керак:
Биринчи қоида. Конфликт вазиятини ўз қўлига олиш. Бу эмоционал 
тарангликни бартараф этишни англатади. Бунинг учун ортиқча жисмоний 
зўриқишдан, ортиқча ҳатти-ҳаракатлардан ҳалос бўлиш керак. Мимика, поза, 
жестлар фақатгина одамнинг ички кечинмаларини ифодалаб қолмай, унга 
таъсир ҳам кўрсатади. Шундай қилиб, ташқи вазминлик ва хотиржамлик!
Иккинчи қоида. Ўз хатти-ҳаракатлари билан шеригига таъсир 
кўрсатиш. Бунда иштирокчининг юзини диққат билан ўрганиб чиқиш ёрдам 
беради, фикрни жамлайди ва унинг ҳолатини аниқлашга имкон яратади.
Учинчи қоида. Ҳамсуҳбатнинг хатти-ҳаракатлари мотивларини тушуна 
олиш. Ақлий таҳлилнинг ишга солиниши эмоционал қизишни пасайтиради. 
Яхшиси ҳолатнинг мураккаблигини тушунганлигини ифода этиш (Мен 
сизнинг ҳолатингизни тушуниб турибман...), ўз ҳолатини тушунтириш (Шу 
мени ўйлантиряпти...) Яъни ҳатти-ҳаракатни дарров баҳоламанг, олдин 
туғилган вазиятга бўлган муносабатингизни билдиришга ҳаракат қилинг.
Тўртинчи қоида. Мақсадни мувофиқлаштириш. Таълим олувчи билан 
сизни бирлаштирувчи нарсани тезроқ англаш ва уни кўрсатиш.
Бешинчи қоида. Самарали ечим борлигига ишонишингизни намойиш 
қилинг. Ва ниҳоят, конфликт ҳал қилинганидан сўнг уни таҳлил қилиб 
чиқинг (сабаби ва олдини олиш йўллари).
Одоб деганда, расм-таомил, хулқ-
одатлар мажмуи, ижтимоий-иқтисодий 
тузум 
тақозоси 
билан 
турмуш 
шароитининг алоҳида тарзи, анъаналари негизида одамлар ўртасида пайдо 
бўлган муомала-муносабатларнинг хусусиятлари тушунилади. Одоб 
кишиларнинг амалий хатти-ҳаракатлари, муомала-муносабатлари ҳам деб 
қаралади.


83 
Педагог одоби умуминсоний ва миллий ахлоқнинг қонуниятлари, 
вазифалари, тамойиллари, тушунчалари, талаблари, мезонларини таълим-
тарбия жараёнида ойдинлаштириб, педагогнинг таълим олувчилар, 
касбдошлари, 
ота-оналар, 
таълим 
муассасаси 
раҳбарлари 
билан 
муносабатларида 
намоён 
бўладиган 
касбий-ахлоқий 
хусусиятлари 
йиғиндисидир. 
Педагог одоби энг аввало, тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ўзаро 
муносабатларида намоён бўлади. Бироқ бундай ёндашув бир қадар чекланган 
нуқтаи назар эканлигини таъкидлаш жоиз. Зеро, тарбиячининг касбий ахлоқи 
фақат тарбияланувчилар билан мулоқоти жараёнидагина намоён бўлмайди, 
балки унинг бутун фаолияти давомида биринчи даражали эҳтиёж сифатида 
ифодаланади. Бошқача айтганда, педагог одоби тушунчаси тарбиячи 
дунёқарашининг ҳаётий тизимини англатади. Педагог одоби тушунчасининг 
мазмуни ахлоқийлик билан бирга иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий жиҳатларни 
ҳам ўз ичига қамраб олади.
Ахлоқий таълим-тарбиянинг таркибий қисми сифатида педагог одоби 
фазилатларини шакллантиришда икки йўналишдаги алоқадор тушунчаларни 
таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир: биринчиси – жамиятнинг ўқитувчи 
шахсига муносабати; иккинчиси – ўқитувчи шахсининг жамиятга 
муносабати. 
Ўқитувчи одобининг моҳияти, асосий мазмуни педагогик фаолият учун 
муҳим бўлган ахлоқий сифатларда ифодаланади. Умуминсоний ва миллий-
ахлоқий фазилатлар барча кишилар, ҳамма касб эгалари, жумладан, ўқитувчи-
тарбиячилар учун ҳам жуда зарурдир. 
Ахлоқий фазилатлар меҳнат жараёнида кишининг хулқи, феъл-атворини 
тартибга солиб турувчи ахлоқий қоидалар, нормалар, талаблар, мезонлар 
шаклида ифодаланади. Ахлоқ нормалари давлатнинг турли қонунлари билан 
амалга ошириладиган ҳуқуқ нормаларидан фарқ қилиб, оммавий одат ва 
намуна кучи, жамоатчиликнинг фикри таъсирида юзага келади. Бошқача 
қилиб айтганда, ижтимоий воқелик шахс олдига маълум ахлоқий талаблар 


84 
қўяди, бу талаблар ахлоқ нормаси, ахлоқий фазилатлар шаклида ифодаланади. 
Жамият ўз фаолияти ва истиқболи учун хизмат қиладиган ахлоқ нормалари, 
талаблари, мезонларини белгилайди. 
Ўқитувчи умуминсоний ва миллий-ахлоқий фазилатларни ўзлаштириб 
олиши, тажрибада қўллаши, ўзининг дунёқараши, мафкураси ваа ахлоқий 
тажрибаси билан таққослаш лозим. Фикрлаш ва ҳис этиш, турмушда синаб 
кўриш натижасида умуминсоний ва миллий-ахлоқий сифатлар, қоидалар, 
нормалар ўқитувчининг ўз ахлоқий фазилатига, эътиқодига айланади. Булар 
муаллимнинг дунёқараши, фикр ва мулоҳазалари билан қўшилиб, бозор 
иқтисодиётига асосланган жамият қуриш шароитида унинг ўрни ва ролини 
белгилайди. 
Ўқитувчи одобининг нормалари ҳар бир муаллимнинг шахсий фикрига, 
ахлоқий фазилати ва эътиқодига айланиши лозим. Ахлоқий эътиқод ва 
сифатлар ўқитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларида, 
тингловчилар, 
ота-оналар 
ва 
бошқа 
кишилар 
билан 
муомала, 
муносабатларида, кундалик турмушда ўзининг шахсий намунаси билан 
ахлоқий таъсир ўтказишида кўзга ташланади. Педагогик такт ўқитувчи 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish