Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг


 Электороника ишлаб чиқариши соҳасидаги муаммолар



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

2. Электороника ишлаб чиқариши соҳасидаги муаммолар 
Саноат секторида электроника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 
янада кенг йўлга қўйиш аҳамияти ва ўрни салмоқли эканлигини яна 
бир бор таъкидлаган ҳолда, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу соҳа 
корхоналарида мулк шакли ва бошқариш тизимлари тубдан 
ўзгартирилди. Корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва 
уларни рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга 
қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аммо бу 
йўналишда ҳам қўлга киритилган ютуқлар билан бир қатор 
муаммолар ҳам мавжуд. Ана шундай электроника тармоғидаги 
муаммолардан бири бу ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўз вақтида 
ҳам ички ҳам ташқи бозорда сотишдир. Бу ҳолат, ўз навбатида 
товарлар баҳоси ва истеъмолчи тўлов қобилиятини ўзаро 
номувофиқлигидан ҳамда ишлаб чиқарувчи мақсади ва истеъмолчи 
талабларини ўзаро мос келмаслигидан келиб чиқмоқда.
Шунингдек, ҳозирда тижорат йўналишида фаолият юритаётган 
кичик бизнес субъектларининг молиявий ҳолати кучсиз эканлиги 
уларнинг “Фотон” ОАЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган 
телевизорлар ва қуёш батареяларини сотиб олиш қобилиятини 
пасайтирмоқда.


270 
Бир вақтнинг ўзида локализация қилинган қисмлардан 
фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган 
харажатлар натижасида товарлар сотуви нархи чет элдан импорт 
қилинган замонавий бренд телевизорлар (SUMSUNG, SONY, LG, 
SHARP, PANASONIC) ва қуёш батареялари баҳосидан юқори 
бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби сифатида локализация қилинаётган 
маҳсулот қисмлари учун зарур бўлган хом-ашё материаллари 
нархининг ички бозорда гоҳ тушиши гоҳ кўтарилишидир. 
Маиший-техник маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналари 
олдида турган сотиш муаммосига чуқурроқ назар ташлайдиган 
бўлсак, бу масалага умуман бошқача ёндашишга тўғри келади. Айни 
даврда корхонада бугунги куннинг энг долзарб электрон жиҳозларни 
ишлаб чиқаришни шакллантиришда аҳолининг харид эҳтиёжларидан 
келиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун рационал ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш, корхоналарни авваламбор техник-
технологик модернизация қилиш, уларни молиявий соғломлаштириш 
чораларини белгилаш зарур бўлади. Акс ҳолда ватанимиз 
электорониклари улкан ташқи ва ички бозор улушларини 
йўқотишлари турган гап.
Бозор иқтисодиётининг ривожланиши муаммоларини ечиш 
янгидан-янги ёндашувларни талаб этди. Тармоқда ишлаб чиқаришни 
техник мослашувчанлиги, маҳсулот сифат даражаси ва унинг жаҳон 
бозоридаги рақобатдошлигини оширишни тубдан қайта кўриб 
чиқилиши ва ўзгартирилиши керак бўлган масалага айланиб 
бормоқда. 
Саноат 
ишлаб 
чиқариш 
корхоналарида 
ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулот замонавий техник талаб даражасига жавоб 
бериши керак. Уларнинг фойдали иш коэфициенти аниқлиги ва 
умумдорлиги, узоқ давр ишончли ишлаш қобилияти юқори бўлмоғи, 
эксплуатация даврида юқори тежамкорликка эга бўлиш лозим. 
Юқоридаги келтирилган муаммоларни ҳал этиш учун эса 
корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятида қўллаётган локализация 
дастурини тўғри ташкил этиши керак. Маҳаллийлаштириш режаси 
муваффақиятли бажарилиши эса аниқ дастур асосида амалга 
оширилиши билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун, “Фотон” ОАЖ 
корхонасининг ишлаб чиқариш фаолиятида аниқ ва самарали 
локализация дастурини ишлаб чиқиш ўта муҳим ва ҳал этилиши 
зарур бўлган муаммо ҳисобланади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish