Д. Қосимова
“КОРХОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ“
МАВЗУСИ БЎЙИЧА
КЕЙС – ТЕХНОЛОГИЯСИ
КЕЙС
«Фотон» ОАЖ корхонасида
ишлаб чиқариш учун махаллийлаштириш
дастурини оптималлаштириш керакми?»
266
I. КЕЙС
«ФОТОН» ОАЖ КОРХОНАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА
МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИНИ ҚЎЛЛАШИ ЗАРУРМИ?»
Кейснинг мақсади:
Талабаларда корхонада ишлаб чиқаришни ташкил
этиш бўйича билимларини чуқурлаштириш. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда
муаммони аниқлаш, ҳал этиш, бошқарув қарорларини қабул қилишдан
иборатдир.
Кутилаётган натижалар:
Талабни таҳлил қилиш ва баҳолаш,
маҳсулотлар баҳосини ўрганиш ва ишлаб чиқаришда локализация дастурини
қўллаш.
Кейсни муқаффақиятли ечиш учун талабалар қуйидаги кўникмаларга
эга бўлиши зарур:
-
Маҳаллийлаштириш дастури мақсадларини аниқлаш;
-
SWOT-таҳлил ўтказиш;
-
баҳо сиёсати, товар сиёсати, сотиш сиёсати, товарни силжитиш
бўйича маҳаллийлаштиришнинг самарасини аниқлаш;
-
иқтисодий вазиятни тўғри баҳолай олиш;
-
ишлаб чиқариш фаолиятини таҳлил этиш ва режалаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |