Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

Мазкур кейс 
“Фотон” ОАЖ корхонаси фаолияти асосида ишлаб 
чиқилган. 
Кейсда ишлатилган маълумотлар манбаи
 
қуйидагилардан иборат

“Фотон” ОАЖ корхонасининг ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш 
дастурини қўллаши бўйича тадқиқот натижалари ва унинг ҳисоботлари (2008 
йил). 
Кейс тавсифи: 
Мазкур кейс сюжетсиз ҳисобланади. Ушбу кейсдаги 
вазият корхонанинг таҳлилий кўрсаткичлари асосида тузилган. Кейснинг 
объекти “Фотон” ОАЖ корхонаси ҳисобланади. Кейс маълумотлар ва 
далиллар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тузилмавий ва ўрта ҳажмдаги кейс-
стади ҳисобланади. Ўқув вазифаси топшириқлар сифатида берилган. 
Дидактик мақсадларга кўра,
кейс таҳлил қилиш, баҳолаш ва 
режалаштиришни ўргатишдан иборат. Кейс муаммосининг шаклланиши ва 
тузилиши даврий кетма-кетликда берилган.
Кейснинг афзалликларига қуйидагилар киради:
 ўқув машғулотиниб кейс 
– технология бўйича ўқитиш талабаларнинг мустақил ишлашини
таъминлайди. Кейсда натижавий баҳони белгиловчи “Вазиятли таҳлил 
варақаси” мавжуд. 
Ушбу кейсдан
“Бошқариш назарияси асослари””,Замонавий ишлаб 
чиқариш менежменти”,“Корпоратив бошқарув”, “Молиявий менежмент”, 
“Маркетингни 
бошқариш” 
ва 
“Бизнес 
стратегияси” 
фанларининг 
машғулотларида фойдаланиш мумкин.
 
 
 


267 
КИРИШ 
 
Ўзбекистонда иқтисодиётни эркинлаштириш ва унда туб 
ислоҳотларни амалга ошириш учун биринчи навбатда ишлаб 
чиқаришни кенг йўлга қўйиш талаб этилади. Кўп тармоқли 
иқтисодиётни шакллантириш ва уни диверсификация қилишда 
яратилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш 
даркор. Товарларни ишлаб чиқаришда унинг сифати билан бир 
қаторда нархини ҳам муқобил даражага келтириш менежернинг 
асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Маҳаллий хом-ашё асосида тайёр маҳсулотлар, 
эҳтиёт қисмлар ҳамда материалларни ишлаб чиқаришни локализация 
қилиш Дастури тўғрисида” ПҚ-386-сонли қарори қабул қилинди. 
Мазкур қарорнинг асосий мақсади, маҳсулот қисмларини импорт 
қилишни камайтириш, уни маҳаллий шароитда арзон ва сифатли 
ишлаб чиқаришдан иборат. Бунинг учун Давлат томонидан 
корхоналарга етарли равишда имтиёзлар яратилмоқда. Хусусан, 
маҳсулот эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш учун керак бўладиган 
техника ва технологияларни четдан олиб келаётган тадбиркорлар 
учун божхона тўловлари, даромад, мулк солиғи, ягона ижтимоий 
тўлов ставкалари пасайтирилган. 
Маҳаллийлаштириш дастури корхона имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда қўлланиши лозим, бунинг учун ишлаб чиқаришни 
чуқур таҳлил қилиш ва уни стратегик режалаштириш керак бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни алоҳида таъкидлаш 
лозимки, тайёрланган кейс талабаларнинг ишлаб чиқаришни 
бошқариш бўйича билимини чуқурлаштиради. Ушбу кейсни ечиш 
натижасида талабалар маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини 
баҳолаш, корхона ишлаб чиқариш мақсадларини аниқлаш, товар ва 
баҳо сиёсати ҳамда товарни силжитиш бўйича чора-тадбирларни 
ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўладилар. 
Талабалар кейсда шакллантирилган муаммони ҳал этиш учун 
ишлаб чиқариш фаолиятини таҳлил қилиши, баҳолаши ва 
режалаштириши зарур бўлади. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish