Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

13.3. Инсон хулқи омиллари тизими 
Кишилар жамоасини бошқариш учун инсон хулқи нимага 
боғлиқлиги, ўз хаётида нимага асосоланишини билиш зарурдир. 
Киши хулқи, фаолияти. Ҳаракатлари англанган, бирор мақсадга 
қаратилган бўлади. Бирор ҳаракатни рағбатлантирувчи куч - моддий 
ва маънавий эхтиёжлардир. Лекин, инсоннинг барча ҳаракати ҳам ўз 
эхтиёжини қондиришга қаратилмаган. Масалан, инсон маълум 
моддий ва маънавий бойликларни фақат ўзи истеъмоли учун 
яратмайди.
Инсон эхтиёжи билан ҳаракати, хулқи ўртасида қатор бевосита 
ифодаланувчи бўғинлар мавжуд. Булар манфаат, хохиш, қизиқишдир. 
Маълум шароитларда улар инсон хулқини рағбатлантирувчи кучга 
айланади. Рағбат ҳаракат қилишни қарор қилишга олиб келса, қарор 
ҳаракатга олиб келади. 
Инсон хулқига ижтимоий мухит, моддий ишлаб чиқариш 
эхтиёжлари ҳам таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш истеъмолчида 
эхтиёжни вужудга келтиради ва бу билан инсоннинг бу эхтиёжларни 
қондириш воситаларини яратишга қаратилган меҳнат ва маънавий 
фаоллигини рағбатлантиради. Инсон хулқини белгиловчи омиллар 
тизимини қуйидагича тасаввур қилиш мумкин: 


155 

ижтимоий ва табиий мухит (ишлаб чиқариш, ижтимоий 
муносабатлар, тарбия тизими, маданият, табиий шароит ва х.к.); 

эхтиёжлар (моддий ва маънавий); 

эхтиёжларни манфаат, истак, интилиш, мақсад ва х.к. шаклида 
англаш; 

ҳаракатга рағбатлантириш; 

йўл-йўриқ (ички мобилизация, амалий ҳаракат қилишга 
тайёргарлик); 

мақсадга эришиш ва эхтиёжларни қондиришга қаратилган 
ҳаракат. 
Омилларнинг бу тизимида хали эхтиёжлар шаклланишнинг 
асосий манбааси, ҳам уларни қондириш шарти бўлган ижтимоий 
мухит муҳим ўрин эгаллайди. Бу тизимнинг барча бўғинлари ўзаро 
боғлиқ ва бир-бирига таъсир қилади. Муҳитга қаратилган ҳаракат уни 
ўзгартиради, лекин бу билан бирга шахснинг ўзи, унинг эхтиёж ва 
манфаатлари ҳам ўзгаради. Инсон хулқининг бу барча омилларини 
ҳисобга олиш жамоа ижтимоий ривожланишини самарали бошқариш 
гаровидир. Белгиланган мақсадга эришиш йўлида кишиларни 
жипслаштириш учун улар манфаат ва эхтиёжларини усталик билан 
мувофиқлаштириш, онглиликни шалкллантириш, улар фаолиятини 
моддий ва маънавий рағбатлантириш зарур. Кишиларда соғлам ва 
онгли эхтиёжларни - аввало, меҳнатга бўлган, тадбиркорликка, бошқа 
кишилар билан муносабатда бўлиш ишлаб чиқаришда интизом ва 
тартибни мустахкамлашга эхтиёжни тарбиялаш зарур. 
Жамоани бошқариш жараёнида ҳар бир ходим эхтиёжини 
қондириш меъёрини ходим эхтиёжини қондириш меъёрини унинг 
меҳнат фаоллиги, сарф қилган меҳнати сифат ва миқдори, ижтимоий 
бойликка қўшаётган хиссаси билан мувофиқлаш лозим. Ишчи ёки 
хизматчи меҳнат хиссаси меъёри ва мос ҳолда улар эхтиёжларини 
қондириш меъёри бутун корхона жамоаси меҳнат хиссасига 
боғлиқдир. Демак, шахсий моддий манфаатдорлик жамоа моддий 
манфаатдорлиги билан узвий боғлиқдир. 
Моддий рағбат - меҳнат фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим 
куч бўлиши билан бирга у ягона куч эмас. Ишловчилар учун фақат 
моддий эмас, маънавий рағбатлантириш ҳам муҳим. 
Давлат 
бошқарув 
ташкилотлари 
корхона 
билан 
муносабатларини шакллантиришда иқтисодий воситалар - жамғарма 
ва ссудалар бўйича фондлар, қимматли қоғозлар бўйича даромадлар, 
нархлар ва солиқлар, солиқ имтиёзлари ва иқтисодий санкциялар, 


156 
мақсадли дотация ва санкциялар, валюта курси, амортизация 
ажратмалари меъёрлари ижтимоий ва экологик меъёрлар кабилардан 
фойдаланади. 
“Корхоналар 
тўғрисида”ги 
қонунда 
корхона 
шартнома 
мажбуриятларига риоя қилмаслик, кредит-ҳисоб, солиқ интизомини 
бузганлик, махсулот сифатига, талабга ва бошқа корхона хўжалик 
фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда 
жавобгар бўлиши таъкидланган. Бундан ташқари у қонунга мувофиқ 
мулкий жавобгарликка ҳам эга. Битим шартларига риоя 
қилинмаганлиги сабабли жарима тўланган холларда корхона 
истеъмолчи розилигисиз махсулот етказиб бериш, хизмат кўрсатиш 
бўйиа мажбуриятлардан озод қилинмайди.
Корхона ер ва бошқа табиий ресурслардан нотўғри 
фойдаланганлик натижасида келтирилган зарар, атроф мхитни 
ифлослаштириш, ишлаб чиқариш- да хавфсизлик қоидаларининг, 
санитария-гигиена меъёрлари ва талаблари бузилиши натижасида 
ходимлар соғлиқига келтирилган зарур учун қонунда кўрсатилган 
миқдорда жарима тўлайди. Табиатдан фойдаланиш қоидаларини 
бузувчи корхона фаолияти қонуний йўл билан шу бузилиш холлари 
бартараф қилингунга қадар тўхтатилиб қўйилиши мумкин. Хўжалик 
ички фаолият тартибини белгилаш учун корхонада бошқарувнинг 
маъмурий-фармойиш усуллари ишлаб чиқилиб қўлланиши керак. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish