Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

Илмий бошқарув (1985 - 1920). 
Илмий бошқарув Ф.У. Тейлор, 
Френк ва Лилия Гилбрет хамда Генри Гантт ишлари билан чамбарчас 


33 
боғлиқ. Бу илмий бошқарув мактабининг ижодкорлари кузатиш, 
ўлчашлар, мантиқ ва тахлил ишлатиб кўп қўл операцияларини 
мукаммалаштириш мумкин деб ҳисоблашган, шунингдек, уларни 
самарали бажаришга эришишга харакат қилганлар. Илмий 
бошқарувнинг биринчи услубий даври - иш мазмунини тахлил қилиш 
ва унинг асосий компонентларини аниқлашдир. Масалан, Тейлор 
инсон турли ўлчовли белкуракда қанча темир руда ёки кўмирни 
кўтара олишини ғоят синчковлик билан ўлчаган. Гилбретлар эса 
микрохронометрни ихтиро килишди. Улар уни кинокамера билан 
бирга 
ишлатиб, 
аник 
операцияларда 
кандай 
харакатлар 
бажарилишини ва бунинг учун канча вақт сарфланишини аниқ 
билдилар.
Олинган маълумотларга асосланиб улар ортиқча ҳаракатларни 
бартараф қилиш учун иш операцияларини ўзгартиришган ва стандарт 
процедуралар ва жиҳозларни ишлатиб иш самарадорлигини 
оширишга интилишган. Масалан, Тейлор шуни аниқладики, агар 
ишчилар 21 фунт (8,6 кг атрофида) сиғимли белкурак-куракчалардан 
фойдаланишса. темир руда ва кўмирнинг максимал миқдори ошириб 
ташланиши мумкин. Олдинги тизимга нисбатан бу феноменал 
ютуқни берди. 
Илмий бошқарув инсоний омили эътиборсиз қолдирмасди. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ва ишлаб чиқариш хажмини 
оширишда ишчиларни қизиқтириш мақсадида рағбатлантиришдан 
мунтазам равишда фойдаланиш шу мактабнинг мухим хиссаси булди. 
Шунингдек, ишлаб чиқаришда кисқача дам олишлар ва муқаррар 
танаффуслар имконияти ҳам кўзда тутилган эди, шу сабабли, 
белгиланган топшириқларни бажаришга ажратилган вақт миқдори 
реалистик ва адолатли белгиланган эди. Бу рахбариятга ишлаб 
чиқаришнинг бажарилиши мумкин бўлган меъёрларини белгилашга 
имконият берган ва ким белгиланган минимумдан ошган бўлса, 
уларга кушимча ҳақ тўланарди. Бу ёндашувда муҳим элемент шуки, 
ким кўп ишлаб чиқарса,ўша
 
кўп тақдирланарди. Илмий бошъқарувга 
оид ишлар муаллифлари хам ўзлари бажараётган ишларга жисмоний 
ва маънавий жиҳатдан мос келадиган инсонларни танлашнинг 
муҳимлигини тан олардилар ва улар, шунингдек, уқитишнинг улкан 
ахамиятини таъкидлаб ўтганлар. 
Илмий бошқарув, шунингдек, режалаштириш ва чуқур мулоҳаза 
қилиш функцияларини ишларни хақиқатан бажаришдан ажратишни 
ҳимоя қилган. Тейлор ва унинг замондошлари хақиқатан бошқарув 


34 
бўйича иш - бу аниқ мутахассислик ва, агар ҳар бир ишчилар гуруҳи 
ўзи муваффақиятли қиладиган нарсага эътиборини мужассам этса, 
унда ташкилот умуман ютуққа эришишини тан олганлар. Бу ёндашув 
ишчилар ўз ишларини ўзлари режалаштирадиган эски тизимга кескин 
қарама-қарши эди. 
Илмий бошқарув концепцияси кескин бурилиш босқичи бўлиб 
қолди, шу туфайли бошқарув илмий тадқиқотларнинг мустақил 
соҳаси каби кенг тан олинди. Биринчи бор омилкор рахбарлар ва 
олимлар илм-фан ва техникада фойдаланиладиган усуллар ва 
ёндашувлар ташкилот мақсадларига эришиш амалиётида хам 
самарали ишлатилиши мумкинлигини кўрдилар.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish