III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
64
NTFS тизимининг энг муҳим элементидан иборатдир. NTFS тизими, ўз-ўзини
тиклашнинг маълум воситаларига эга. Бу воситалар тизим яхлитлиги
(бутунлиги) ни текширадиган, яъни транзакция
журналини олиб борадиган
турли механизмларни ўз ичига олади.
NTFS, қайта юкланмасдан тинимсиз ишлашни таъминлаши муҳим
бўлган сервер файл тизими сифатида ишлаб чиқилгани учун, унда худди
HPFS даги каби, дефектли секторларни аварияли алмаштириш механизми
ишончлиликни ошириш учун киритилган. Бошқача айтганда, маълумотларни
ўқишда тизим рад этса, у ҳолда файл тизими бу маълумотларни ўқишга ва бу
мақсад учун диск маконини махсус резервлаб қайта кўчиради, дефект
жойини-секторни белгилаб, унга бошқа мурожаат қилмайди.
Файл ва каталогларга мурожаат чегаралари. NTFS файл тизими Windows
NT ОТ и хавфсизлик объект моделини қўллайди ва ҳамма том, каталог ва
файлларга мустақил объект сифатида қарайди. NTFS тизими хавфсизликни
файл ва каталоглар даражасида таъминлайди. Бу дегани, том, каталог ва
файлларга мурожаат ҳуқуқи, фойдаланувчи ҳисоб ѐзуви ва у мансуб бўлган
гуруҳга боғлиқдир. Фойдаланувчи ҳар гал файл тизими объектига мурожаат
қилганида унинг ҳуқуқи объектнинг мурожаатни бошқариш рўйхатидан
текширилади (ACL). Агар фойдаланувчи зарур ҳуқуқга эга бўлса, унинг
сўровномаси қондирилади, акс ҳолда сўровнома рад этилади.
Кенгайтирилган функционаллик. NTFS тизими мумкин бўлган
кенгайтириш ҳисобга олиниб лойиҳалаштирилган. Унда кўпгина қўшимча
имкониятлар акс эттирилган- юқори даражада бузилишларга қатъийлик,
бошқа файл тизимлари эмуляцияси, кучли хавфсизлик модели, маълумотлар
оқимига параллел ишлов бериш ва
файл атрибутларини яратиш
(фойдаланувчи белгилайдиган).
Windows 2000/XP тизимларида, NTFS файл тизимидан фойдаланишда
квотлаштиришни киритиш мумкин, бу фойдаланувчилар ўз файлларини диск
маконининг уларга ажратилган квотаси чегарасида сақлаши мумкин.
NTFS тизими катта дисклар билан ишлашни ҳисобга олиб яратилган.
NTFS рухсатлари-бу фойдаланувчиларнинг объектларга мурожаатини
чегаралаш учун берилган файл ва каталогларнинг махсус кенгайтирилган
тўплами. Улар фақат NTFS файл тизми ўрнатилган томларда мавжуддир.
Рухсатлар мосланувчан ҳимояни
таъминлайди, чунки уларни ҳам каталог,
ҳам алоҳида файлларга қўллаш мумкин; улар локал фойдаланувчиларга
(ҳимояланган папка ва файллар бўлган компьютерларда ишлайдиган) ҳам,
тармоқ орқали ресурсларга уланадиган фойдаланувчиларга ҳам мансубдир.
Рухсат ва хуқуқларни чалкаштириб бўлмайди. Булар умуман ҳар хил
тушунчалардир.
NTFS рухсатлари, биринчи навбатда, ресурсларни шу ресурс жойлашган
компьютерда ишлаяпган фойдаланувчидан ҳимоя учун ишлатилади. Аммо
улардан, масофадаги умумий папкага тармоқ орқали мурожаат қилувчи
фойдаланувчиларга ҳам ишлатиш мумкин.
NTFS рухсатлар ҳимояни юқори даражада танлашни таъминлайди: ҳар
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ
65
бир папкадаги файлга ўз рухсатини ўрнатиш мумкин. Ҳар бир
фойдаланувчининг рухсатлари, маълум амаллар бўйича фарқланади. Демак,
ҳар бир файл объекти ўзининг мурожаатини бошқариш рўйхатига эга.
Ҳар бир файл объекти мурожаат маскасига эга (access mask-маска
доступа). Мурожаат маскаси ўз ичига стандарт (standard), махсус (specific) ва
қариндошлик (generic)-мурожаат ҳуқуқларига эга:
- стандарт мурожаат ҳуқуқи-ҳамма ҳимоя қилинган объектлар учун
умумий амалларни аниқлайди;
- махсус мурожаат ҳуқуқи, файлни объектларга мос бўлган
асосий
ҳуқуқларни кўрсатади;
- қариндошлик мурожаат ҳуқуқлари тизими томонидан фойдаланилади,
улар стандарт ва махсус хуқуқлар комбинациясини аниқлайди.
NTFS рухсатлари Windows NT 4.0 ва Windows 2000/XP операцион
тизимлари учун рухсатлар ҳар хил келитирилган.
NTFS нинг Windows NT 4.0 даги рухсатлари. NTFS нинг файл ва
каталогларга мурожаати Windows 4.0 даги рухсатлари индивидуал, стандарт
ва махсус бўлади.
Индивидуал рухсатлар. Фойдаланувчига у ѐки бу типдаги мурожаатни
бериш имконияти индивидуал рухсатлар дейилади. Windows NT 4.0 да
бундай рухсатлар 6 та: ўқиш (read), ѐзиш (write), бажариш (execute), олиб
ташлаш (delete), рухсатларни ўзгартириш (Change Permissions) ва эгасини
ўзгартириш (Take Ownership).
Стандарт
рухсатлар.
Ҳар
гал
индивидуал
рухсатларнинг
комбинациясидан
фойдаланмаслик учун, NTFS нинг стандарт рухсатлари
киритилган.
- List - кўриш
- Add - қўшиш
- Add & Read – ўқиш ва ѐзиш
- Change -ўзгартириш
- Full Control – тўлиқ мурожаат.
Махсус рухсатлар. Бу индивидул рухсатларнинг стандарт рухсатлар
билан мос келмайдиган комбинациялари: R,W,X,D,P ва O.
NTFS рухсатларини қўллаш. NTFS рухсатлари фойдаланувчилар ва
гуруҳлар ҳисоб ѐзувларига, худди умумий тармоқ ресусрларига мурожаат
рухсатлари каби берилади. Фойдаланувчи рухсатни бевосита ѐки рухсати
бўлган битта ѐ бир нечта гуруҳ аъзоси бўлиб олиши мумкин.
Windows 2000 ва Windows
XP ОТ ларида индивидуал, стандарт ва
махсус рухсатлар ўрнига, фойдаланувчи интерфейсда 13 та рухсатлар
мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: