ISDB – T нинг DVB – T тизимидан принципиал фарқларига
юқорида келтирилган BST – OFDM усули доирасидаги сегментлаштириш ва
маълумотларни вақтли оралатиш киради. Оралатиш – алоқа каналларидан
юзага келадиган хатоларга қарши
курашишда, самарани ошириш учун
қўлланиладиган муҳим операциядир. DVB – T тизимида, кўп нурли тарқалиш
ҳисобига, қабул қилинадиган радиосигнал спектри частота компонентлари
босилишидан юзага келадиган, давомий пакетли хатоликларни катта
бўлмаган ва хато фрагментлар занжирини осон тўғрилайдиган частотали
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
141
оралатишдан фойдаланилади. Агар қабул қилиш шартлари жуда тез ўзгарса,
масалан, қабул қилиш терминали юқори тезликда ҳаракатланса, частотали
оралатиш етарлича бўлмайди. Вақт бўйича оралатиш эса, параметрлари тез
ўзгарадиган ва частотали оралатиш ѐрдамида кичик фрагментларга
бўлинмайдиган катта хатолик пакетларини тўғрилаш имконини беради. Вақт
бўйича оралатишдан фойдаланилганда, ISDB – T тизими телевидениеси ѐки
радио қабул қилгичлари, масалан, тез ҳаракатланаѐтган поезд ѐки
автомобилда жойлашган ҳолатларда ҳам самарали қабулни таъминлаш
имкониятига эга.
MPEG – 2 кириш траспорти оқимининг радиосигналга айлантирилиши:
мультиплексирлаш, каналли кодлаш, модуляциялаш, шунингдек қабул
қилгич функцияси ва узатиш конфигурациясини бошқаришларини ўз ичига
олади (5.26 – расм). MPEG– 2 транспорт оқими демультиплексирланади ва
қайта мультиплексирланади, бунда маълумотлар сегменти ташкил этилади.
Каналли кодлашдан кейин маълумотлар сегментлари OFDM частота
сегментларига шакллантирилади. Уларнинг ҳар бири канал частота
полосасининг кенглигига боғлиқ бўлган тегишли частота полосасини
эгаллайди (6 МГц полоса кенглиги эга канал учун 429 КГц, 7 МГц канал учун
500 КГц, 8 МГц канал учун 521 КГц). Шундай қилиб,12 та частота сегменти
5,6МГц; 6,5Мгц ѐки 74 МГц га мувофиқ полосани эгаллайди.
Бир неча сегментлар, битта физик канал доирасида, мантиқий алоқа
каналлари ҳосил қиладиган, қатлам деб номланадиган бир гуруҳга
бирлашиши мумкин. Битта каналда бир вақтнинг ўзида 3 тагача қатлам
узатилиши мумкин (5.27 – расм). Иерархик узатишга турли параметрли
қатламларни узатиш орқали эришилади. Ташувчиларни модуляциялаш
усули, ички код тезлиги ва вақт бўйича оралатиш интервалини ўзгартиришга
рухсат этилади.
5.26 – расм. ISDB – T тизимнинг узатиш чизмаси
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
142
5.27 – расм. ISDB тизимида маълумотларни каналли кодлаш.
ISDB узатиш тизимининг асосий хусусияти шундаки, унда канални
кодлаш ва модуляциялаш схемалари мослашувчан қўлланилган. ISDB
системасини яратган тадқиқотчиларнинг изланишлари шуни кўрсатдики,
агар сегментлар сони 13та бўлса, бу барча рақамли телеэшиттириш
тизимлари учун етарли бўлади.
OFDM
частота
сегметлари
нафақат
траспорт
оқимини
мультиплексирлаш натижасида олинган маълумотларни,балки таянч –
сигналларни ҳам ўз ичига олади. ISDB тизимида узлуксиз таянч сигналлар
(CP – Continual Pilot), тақсимланган таянч сигналлар (SP – Scattered Pilot)
ҳамда мультиплексирлаш ва узатиш конфигурациясини бошқарувчи
маълумотларни ўз ичига оладиган таянч – сигналлар (TMCC – Transnission
and Multiplexing Configuration Control – Pilot) қўлланилади. Ҳар бир сегмент
маълумотлари вақт давомида форматланади ва OFDM кадрларига бирлашади
(Битта кадр маълумотлар ҳажми 204 та OFDM модуляцион символларига мос
келади).
Иерархик узатишда мультиплекс кадри тушунчаси киритилади.
Мультиплекс кадри давомийлиги OFDM кадри давомийлигига мос бўлади,
бироқ мультиплекс кадрига кирадиган транспорт оқими пакетлари сони
OFDM кадрида узатиладиган пакетлар сонидан кўпроқ бўлади. Орадаги фарқ
OFDM модуляцияси жараѐнида фойдаланилган Фурье тескари тез
алмаштириши қийматига ва ҳимоя интервали катталигига боғлиқ бўлади.
Фарқ MPEG – 2 траспорт оқимига киритилган ―бўш‖ (NULL) пакетлар билан
тўлдирилади ва аммо ишлов бериш жараѐнида улар ташлаб юбориладилар.
OFDM кадр сегментини форматлаш вақт ва частота оралатишларидан
кейин бажарилади. Дифференциал модуляциялаш (DQPSK) ҳолатида
фойдали маълумотларга узлуксиз таянч – сигнал CР ва когерент
модуляциялаш (QPSK, 16 QAM, 64 QAM) ҳолатида – тақсимланган таянч –
сигнал SP қўшилади. Узлуксиз таянч– сигнал ҳар доим 0 рақамли ташувчи
ѐрдамида узатилади. Тақсимланган таянч сигналлар ҳар йигирманчи
ташувчида ва ҳар тўртинчи OFDM символида ўтади. Кадр таркибида
узлуксиз ва тақсимланган таянч – сигналлардан ташқари, ТМСС
мультиплексирлаш ва узатиш конфигурациясини бошқариш сигналлари,
шунингдек АС (Auxiliary Channel) қўшимча маълумотлари узатилади. АС ва
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
143
ТМСС учун мўлжалланган ташувчилар жойлашуви ҳар бир режим учун
махсус жадвал ѐрдамида белгиланади. CР ва SP таянч сигналлари билан
узатиладиган телевизион ѐки радиодастур ҳақидаги ахборотларнинг
маълумотларини, ТМСС бошқарув сигналлари ва АС қўшимча маълумотлари
билан тўлдирилиши натижасида, ҳар бир сегментдаги ташувчилар миқдори 1
– режимда 96 тадан 108 тагача, 2 – режимда 192 тадан 216 тагача ва 3 –
режимда 384 тадан 432 тагача ошади. Узатилаѐтган радиосигнал
ташувчиларининг сегментлари жойлашуви, тизимнинг берилган режими
талабига асосан, битта қадамда частота ўқида таъминланади. Сегментлар
5.28- расмда кўрсатилганидек рақамланади.
5.28-расм. Узатилаѐтган радиосигнал спектри (N
S
-сегментлар миқдори)
Маълумотларни узатишда иерархик принципни амалга ошириш ISDB-Т
тизимининг хилма хил вариантлар шаклини амалга татбиқ қилишга имкон
яратади. Масалан: бир сегмент радиопрограммаларни узатишга ѐки кўтариб
юриладиган ѐки чўнтак қабул қилувчига ажратилиши мумкин. Бошқа ҳамма
сегментлар эса, юқори аниқликдаги телевидение маълумотларига
ажратилиши мумкин ва улар стационар ТВ қабул қилгичлари ѐрдамида
маълумотларни қабул қилишга имкон яратади. Шундай қилиб,
маълумотларнинг битта қатламини қабул қилиш ва декодлаш парциал
(алоҳида-алоҳида) қабул қилишни амалга оширишга имкон беради.Парциал
қабул учун битта марказий сегмент ажратилган ва унинг номери 0 ҳамда
спектрнинг марказий қисмида жойлашган. Бунда ички сегментлар
дифференциал модуляциядан ва ташқилари когерентдан фойдаланиб
узатилади. Спектрнинг юқори қисмига яна битта ташувчи қўшилади ва у
узлуксиз таянч сигнални узатилишини таъминлайди.
Агар стационар қабул қилгич интеграллашган бўлса, унда у марказий
сегментда
узатиладиган
ҳам
телевидение
дастурларини
ҳам
радиоэшиттиришни ҳам маълумотларни қабул қилиш мумкин. Бошқа
вариантда икки гуруҳ сегментлари стандарт аниқликдаги телевидениенинг
икки дастурини қабул қиладиган кичик(портатив) ѐки катта бўлмаган
экранли кўтариб юриладиган ва мисол учун автомобилларда, автобусларда
ѐки поездларда ишлатиладиган қабул қилгичларда қўлланиши мумкин. Яна
бир тузилиш варианти бир неча радиоэшиттириш дастурларини ѐки
маълумотларини узатишдир. Шуни қайд этиш керакки, узатиш иерархияси
фойдаланиши ѐки фойдаланмаслигидан қатъий назар битта физик каналда
MPEG-2нинг битта транспорт оқими маълумотлари узатилади.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
144
BST-OFDM маълумотларни узатиш усули интеграция хизматига эга ер
усти рақамли телевизион эшиттириш замонавий концепсиясига жавоб беради
ва келажакда янги хизматларни киритиш учун кенг имкониятларни
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |