Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/112
Sana25.02.2022
Hajmi7,52 Mb.
#265374
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112
Bog'liq
4a859cef84696bd131e912ef91b8699d

 
 
5.3. Уч ўлчамли телевидение асослари ва технологияси 
Уч ўлчамли тасвир ва объектларни ҳосил қилиш ва ушбу тасвирлар 
устида ишлаш яқин-яқинларгача илмий-фантастика ҳисобланган. Технология 
ривожланиши ва такомиллашиши оқибатида 3D –видеолар, 3DTV-
телевидениеси ҳам яратила бошланди. 3D тасвир концепцияси илгари 
сурадиган ғоя бу-тасвирнинг оригинал ҳолатидан фарқлай ололмаслик 
қобилиятини шакллантиришдан иборат. Яъни томошабин ҳақиқийлик ва 
виртуаллик оламлари фарқига бора олмайдиган даражада ривожланишга 
эришиш. Ушбу тасвирлар муҳитда суриб юриши ѐки стол устида реал 
ҳаракатларни амалга ошириш лозим
22
.
3D тасвир, ролик ва видео маълумотлар яратилиши узоқ тарихга 
боғланади. Стереоскопик тасвирлар илк бор 1839 йилда яратилган. 1920 
йилда 2D телевидение тизими асосида ҳозирда мавжуд 3D телевидение 
макети намойиш қилинган. 3D фильмларнинг илк намойиши эса 1990 
йилларга келиб пайдо бўла бошлаган.
2D телевидениеси шиддат билан ривожланаѐтган муддатда 3D 
телевидение устида 1950 йилларга деярли ҳеч қандай янгилик яратилмаган. 
Буни албатта турли геосиѐсий ва иқтисодий масалалар билан ѐритиш 
мумкин.
3D тасвир ҳосил қилиниши қуйидагича: 2D ўлчамда иккита видеооқим 
маълум вақт фарқи билан алоҳида алоҳида қилиб тасвирга олинади. Ҳосил 
бўлган иккита видеооқимни томошабин алохида равишда чап ва ўнг кўзлари 
ѐрдамида томоша қилса, унда реал муҳитга кириш ҳиссиѐтини тақдим этади. 
Бу физиологик жараѐн инсон онгида автоматик равишда содир бўлади. 3D 
телевидениесини яратиш ва такомиллаштириш устида етук олимлар ва 
мутахассислар айнан мана шу физиологик жараѐнни асос қилиб олишади. 
Технология четдан қараганда оддий кўрингани билан чуқур илмий 
тадқиқотлар ва тажрибалар талаб қилади.
3D тасвир ҳосил қилишнинг яна бир тури бу поляризацияси бўйича 
бир бирида кескин (вертикал, горизонтал) фарқ қилувчи иккита мустақил 
видеооқим яратиш ва ушбу оқимни махсус ясалган ойналари поляризацияси 
бўйича вертикал ва горизонтал бўлган кўзойнак ѐрдамида томоша қилиш 
натижасада ҳам олиш мумкин.
Сўнгги йилларда 3DTV тизимининг такомиллаштирилишига катта 
22
Тhree-dimensional Television. Capture, Transmission, Display. H.M. Oractas, L.Onural (Eds) Springer 
USA 2014 page 1.


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
145 
эътибор қаратилди. Тасвир ишончлилигини ошириш долзарб масалалардан 
бири бўлиб келмоқда. Технологияда тасвирга ишлов бериш жараѐнларига 
қуйидагича: тасвирни олиш, 3 ўлчамли ҳолатга ўтказиш, сиқиш, узатиш, 
интерактив 
рендерлаш 
ва 
намойиш 
қилиш. 
5.29.расм. 3DTV тизимда тасвирни қайта ишлаш блоклари. 
Тизимнинг мураккаблиги шундан иборатки технология умумий 
дизайни турли тизим ости тизимларнинг параметрларини ҳисобга олиши, 
керакли вақт ва сигнал даражалари бўйича синхронизацияга эришиши лозим. 
Масалан: интерактив дисплей 3D контентга мустақил уланган бўлиши ва 
башоратлаш қобилияти каби муаммони мустақил еча олиши лозим. 
Яратилган тасвир форматини танлаш 3DTV технологияси асосларидан 
бири ҳисобланади. Бир томондан у маълумотларни қайта ишлаш 
талабларини белгилаб берса иккинчи томондан у визуализация алгоритмини, 
интерактивлик режими даражасини ва узатилаѐтган сигнал параметрларини 
белгилайди. Бундан ташқари яратилаѐтган контент таркибига 3 ўлчамли 
―тўр‖, маълум пиксел чуқурлигидаги MultiView видео каби сигналлар 
киради.


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish