196
семема ташкил этади».
134
Демак, лексема ҳам морфема каби икки томоннинг: товуш ва маънонинг,
ифода ва мазмуннинг ўзаро боғлиқлигидан, бир бутунлигидан ташкил
топади.
Тил бирлиги бўлган лексеманинг ташқи-ифода томонига унинг шакли,
товуш жиҳати – номема кирса, лексеманинг семема, маъно –
мазмун
томонига денотатлар – нарса, ҳодиса, ҳаракат, ҳолат, белги – кенг маънодаги
муайян предметлар киради. Демак, лексема уларни
кенг маънодаги муайян
предметларни номлайди. Бошқача
айтганда, «Объектив оламда (дарахт) деб
номланувчи қаттиқ танали ўсимлик турлари (денотатлар) мавжуд. Бу
денотатлар бизнинг онгимизда дарахт тушунчасини шакллантирган. Ўз
навбатида (дарахт) тушунчаси эса (дарахт) лексемасининг маъносига асос
бўлган, бу маънонинг ўз навбатида (д), (а), (р), (а), (х), (т) фонемалар тизмаси
(комплекси) билан тарихий – ижтимоий боғланиши тил бирлигини юзага
келтирган. Албатта, (дарахт) тушунчаси (дарахт)
лексемасининг маъноси
билан айнан тенг эмас, лекин у билан алоқада, муносабатдадир.
Тил бирлиги бўлган лексеманинг мазмун томони семема ҳам
лексеманинг ташкил этувчи томони (товуш субстанцияси) каби таркибий
қисмлардан иборат. Масалан,
(ака)
ва
(ука), (опа)
ва
(сингил)
лексемалари-
нинг маъно компонентларини
семаларини олиб кўрайлик:
(ака)
қон-қариндош, бевосита, бир авлод, эркак, катта.
(ука)
- қон-қариндош, бевосита, бир авлод, эркак, кичик.
(опа)
қон-қариндош, бевосита, бир авлод, аёл, катта.
(сингил)
қон-қариндош, бевосита, бир авлод, аёл, кичик.
Кўриниб турибдики, бу лексемалар маъносида ўзаро ўхшаш, фарқланувчи
ва такрорланувчи қисмларни – семаларни кўриш мумкин. Бу семалар ўзаро
бирикиб, янги бутунликни, семемани – лексеманинг ички томонини ҳосил
қилган»
135
.
Лексеманинг энг муҳим, етакчи хусусияти унинг жамият
аъзолари учун
тайёрлиги, нақдлиги, умумий ва яхлитлигидир. Қиёсланг:
ватан, замон, иш,
дунё, расм, китоб, оқ, куч, шамол, ўн, юз, ол,
кўк каби минглаб тайёр бир-
ликлар воқеликдаги муайян нарса, белги, миқдор, ҳаракат, ҳолат, хусусият-
134
Ҳ.Неъматов, О.Бозоров. Ўша асар, 14 –бет; А.А. Леоньтев. Слово в речевой
деятельности.- М., 1965, 9-бет.
135
Ҳ.Неъматов, О.Бозоров. Ўша асар, 16-бет.
197
ларни номлаб, атаб, ифодалаб келади
136
. Демак, лексемалар нутқ фаолияти-
да ўзларига грамматик қўшимачаларни, умумлашма маъноли турлича аф-
фиксал морфемаларни бирлаштириб, сўз формаси шаклида нутқ бирлигига
айланади, нутқ бирлиги ҳисобланади. Қиёсланг:
Боғимизда гуллар ўсади
га-
пида боғ, гул, ўс лексемалари муайян аффиксал морфемаларни олиб, турли-
ча вазифаларни бажариб келмоқда
137
.
Проф. Ш.Раҳматуллаев таъкидлаганидек, «лексема-асосий, бирламчи тил
бирлиги бўлиб, тил қурилишининг луғат бойлигига мансуб, шунга кўра луғат
бирлиги, лексик бирлик деб ҳам юритилади».
138
Лексема умумийлиги аслида тил умумийлигидан келиб чиқа-ди. Чунки тил
нутққа нисбатан умумий бўлиб, унинг бирликлари ҳам ўз-ўзидан, мантиқан
умумийлик сифатида воқеланади.
Хуллас,
1. Лексема тил бирлиги сифатида тайёрлиги, яхлитлиги ва жамият аъзола-
ри
учун умумийлиги, улар хотирасида мавжудлиги билан ўзига хосдир.
2. Лексема ифода ва мазмун томонларнинг боғлиқлигидан, бир бутун-
ликдан
ташкил топиб, муайян предметларни аташ,
номлаш вазифасини
бажаради.
3. Лексема фикр алмашиш жараёнида сўз бирикмаси ва гап каби нутқ
бирликлари учун материал вазифасини ўтайди.
4. Лексема нутқ фаолиятида сўз (сўз формаси) сифатида воқеланиб, нутқ
бирлиги бўлиш имконига эга бўлади. У тил системасининг лексик бирлиги,
луғат бойлиги ҳисобланади.
5. Лексеманинг тил бирлиги сифатидаги умумийлиги тил умумийлигидан
келиб чиқади. Чунки тил ва нутқ диалектикасида тил умумий, нутқ эса ху-
сусий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: