Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet92/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
2. Морфема 
 
Тил бирлиги бўлган морфема морфологик бирлик сифатида ўзининг 
моддий асоси, қурилиш материали бўлган фонемадан 

товушдан 
фарқланади.
Диалектик фалсафанинг умумийлик ва хусусийлик категорияси нуқтаи 
назаридан морфема ҳам, фонема ҳам тил бирликлари сифатида умумийликка
эга. Айни вақтда хусусийлик умумийликнинг воқеланиши, умумийликнинг 
131
Ҳ.Неъматов,О.Бозоров. Ўша асар, 12-бет. 
132
Ҳ.Неъматов, О.Бозоров.Ўша асар, 13-бет. 


194 
муайян вазиятда аниқ намоён бўлиши экан, морфеманинг умумийликдан 
хусусийликка ўтиши, фонемадан фарқ қилиши, ўзига хослиги нимада? 
деган ҳақли савол туғилади. 
Эслатамиз, морфема термини тилшуносликка Иван Бодуэн де Куртенэ 
томонидан киритилган бўлиб, сўзнинг энг кичик маъноли қисмини ифодалаш
учун қўлланган.
133
Демак, ушбу фикрдан морфеманинг муайян маънога эгалиги, маъно 
ифодалаш тушунчаси келиб чиқади. Айнан мана шу нуқтада морфема 
фонемадан фарқ қилади.
Шунингдек, морфема маънога эга бўлишига кўра тилнинг энг кичик 
маъноли бирлиги ҳисобланади.
Бу ўринда морфеманинг тилнинг энг кичик маъноли бирлиги эканлиги
маъно ифодалаш мезонидан келиб чиқади. Демак, фонема тил бирлиги 
сифатида ҳажм тақозосига кўра энг кичик бирлик бўлса, морфема тил 
бирлиги сифатида маъно ифодалаш хусусиятига кўра энг кичик бирлик 
саналади, яъни морфема маъноли бирликнинг энг сўнгги, охирги чегараси 
ҳисобланади. Шунга кўра у бошқа маъноли қисмларга ажралмайди. 
Қиёсланг: китоблар: 
китоб+лар; темирчи: темир+чи;
мустақиллик: 
мустақил+лик; юртим: юрт+им
каби сўзлардаги умумийлик хусусиятига 
эга бўлган –лар, 

чи, 

лик, 

им кабилар.
Маълум бўлдики, морфемалар, қайд этилганидек, шакл ва мазмун, 
моддий ва маъновий, ташқи ва ички томонларнинг ўзаро боғлиқлигидан, бир 
бутунлигидан иборат икки жиҳатли тил бирлигидир.
Морфема билан бевосита боғлиқ бўлган, муайян вазифа бажарувчи морф 
(морфа) ва алломорф (алломорфа) тушунчалари – терминлари ҳам мавжуд.
Морф (морфа) нутқ жараёнида қўлланаётган сўзнинг – сўз шаклининг 
(формасининг) таркибида иштирок этаётган морфеманинг «қиёфаси», 
варианти, кўринишидир. Морф бевосита муайян сўз билан – сўз шаклида 
қўлланиши, воқеланиши билан, унинг таркибий қисми эканлиги билан 
характерланади. Қиёсланг: 
тонгги, кечки; томга, йўлакка, ётоққа.
Демак, 
қайд этилган сўз формаларида қўлланаётган – ги, – ки; –га, – ка, – қа 
морфларнинг жами бир морфемани ташкил қилади, яъни –ги, -ки битта 
морфема; –га, –ка, –қа эса битта морфема ҳисобланади. Айни вақтда ушбу 
морфалар бири иккинчисига нисбатан алломорф(а) – морфеманинг варианти 
– сўз шакли таркибидаги кўриниши ҳисобланади.
133
В.М.Солнцев.Ўша асар, 246-бет. 


195 
Маълум бўлдики, алломорф(а) морфеманинг варианти бўлиб, алоҳида 
морф(а) сифатида ўзига мос, мувофиқ келадиган сўз шакли таркибидагина 
иштирок этади. Алломорф сифатида кузатиладиган ҳар бир морф(а)нинг 
қўлланиш имконияти чегараланган бўлиб, у фақат ўзи учун қулай бўлган 
шароитда юзага чиқади, танлаб қўшилади. Морфнинг – алломорфнинг бири 
ўрнида иккинчиси ишлатилмайди. Қиёсланг: 
тонгги-тонгки, кечки - кечги.
Бунга фонетик вазият, фонетик шакл ва семантика йўл қўймайди. Демак, 
алломорфлар қўлланадиган сўз формалари қандай қабул қилинган бўлса, 
шундай шаклда намоён бўлади.
Хуллас:
1. Морфема фонема билан тил бирлиги сифатида умумийликка эга. 
2. Морфема тилнинг муайян маъноли бирлиги сифатида фонемадан фарқ 
қилади, ўзига хосликка, хусусийликка эга бўлади.
3. Морфемалар ифода ва мазмун томонларининг бирлигидан ташкил то-
пади.
4. Морфема сўз каби нутқий – синтактик мустақилликка эга эмас. У 
нутқда
лексема, сўз (сўз формаси) таркибида функционал қисм сифати-
да қўлланади.
5. Морфема сўз формаси таркибида морф ва алломорф каби кўринишлар-
да – вариантларда ҳам намоён бўлади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish