Азим Ҳожиев
Азим Ҳожиев ўзбек тилшунослигининг атоқли вакилларидан бири, кенг
қамровли сермаҳсул олим, филология фанлари доктори (1968), ЎзФА
академиги (2001).
Азим Ҳожиев 1933 йилда Тошкентда туғилди. 1951 – 1956 йилларда
ҳозирги ЎзМУ (собиқ ТошДУ)нинг филология факультетида ўқиди. 1956
йилда шу университетнинг аспиран-турасига ўқишга кирди. 1960 йилда
В.В.Решетов раҳбарлигида «Ҳозирги замон ўзбек тилининг ҳозирги замон
феъли» мавзу-сида номзодлик, 1968 йилда эса «Эди, экан, эмиш тўлиқсиз
феъли» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
А.Ҳожиев ўзбек тилшунослигининг, асосан, лексикология, семасиология,
морфология, сўз ясалиши, орфография, терминология ва лексикография
соҳалари бўйича фундаментал асарлар яратди. У фанимизда синчиков
тилшунос - феълшунос олим сифатида ҳам танилди. Унинг асосий асарлари:
1. «Қўшма сўзлар имлоси ва луғати» (ҳамкор, 1961). 2. «Ўзбек тилида қўшма,
130
жуфт ва такрорий сўзлар» (1963). 3. «Ўзбек тилида кўмакчи феъллар» (1966).
4. «Тўлиқсиз феъл» (1970). 5. «Феъл» (1973). 6.«Ўзбек тили синонимлари-
нинг изоҳли луғати» (1974). 7. «Ўзбек тилида форма ясалиши» (1979). 8.
«Ҳозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1980). 9. «Ўзбек тилининг изоҳли
луғати» (ҳамкор, I том, 1981). 10. «Лингвистик терминларнинг изоҳли
луғати» (1985). 11. «Ўзбек тилида сўз ясалиши» (1987). 12. «Ҳозирги ўзбек
тили фаол сўзларининг изоҳли луғати» (ҳамкор, 2001) 13. «Ўзбек тилининг
изоҳи луғати» (ҳамкор, 2006) ва бошқалар.
Олимнинг айниқса, ўзбек тили морфемикаси, сўз ясалиши соҳасидаги
ва изоҳли луғатлар яратишдаги хизматлари таҳсинга сазовордир. Муаллиф
морфемика ҳақида, унинг ўрганиш объекти ҳақида шундай дейди:
«Морфемика сўзнинг неча морфемадан ташкил топишини ўрганмайди, балки
морфемаларнинг турини ва ҳар бир турига хос хусусиятларини ўрганади».
62
Бу морфемик сатҳ бирлиги бўлган морфеманинг объективлигини эътироф
этувчи ва ана шу объектив бирликни ўрганувчи алоҳида тилшунослик
бўлимининг вазифаси ҳақидаги ҳақиқий илмий баҳодир.
63
А.Ҳожиевнинг лексикография соҳасидаги катта хизмат-ларини ҳам
алоҳида таъкидлаш лозим. Айниқса, унинг изоҳли луғатлар яратиш фаолияти
– «Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати» асари филологлар, шоиру
ёзувчилар, мактаб ўқитувчилари учун қимматли манба сифатида хизмат
қилиб келмоқда. Ушбу тадқиқот ўзбек тилининг ҳақиқатан синоним-ларга
бой тил эканлигини лексик синонимлар - уларнинг синонимик қаторлари
орқали исботлаб беради. Луғатнинг ҳар бир мақоласи: 1) синонимик
қатордан; 2) синонимик қатордаги сўзлар учун умумий бўлган маънонинг
изоҳидан; 3) синонимик қатордаги ҳар бир сўзга хос хусусиятнинг
таърифидан; 4) синонимик қатор ва ҳар бир синонимга берилган таърифни
тасдиқловчи мисоллардан ташкил топади.
64
Луғатнинг муҳим жиҳатларидан
яна бири шуки, муаллиф синонимик қатор бирликларининг ўзаро нозик,
сезилар
сезилмас маъно фарқларини ҳам ишонарли кўрсатиб беради.
Олимнинг мустақиллик даврида ҳамкорликда яратган «Ҳозирги ўзбек
тилидаги фаол сўзларнинг изоҳли луғати» асари ҳам лотин ёзувида яратилган
муҳим манбалардан – луғатлардан ҳисобланади.
62
А.Ҳожиев. Сўзнинг морфологик ва сўз ясалиш структураси. Ўзбек тили ва
адабиёти. Ж. 1976. 30-31 бетлар
63
А.Нурмонов. Ўша асар, 182-183-бетлар.
64
А.Ҳожиев. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати. -Т, 1974, 6-бет.
131
Do'stlaringiz bilan baham: |