Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet62/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Миразиз Миртожиев 
Миразиз Миртожиев ўзбек тилшунослигининг таниқли, етук вакили, 
филология фанлари доктори (1990), профессор (1993). 
Миразиз Миртожиев 1927 йилда Тошкентда туғилди. 1953-1958 йилларда 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида таълим олди. 
1964 йилда лексикограф олим З. М. Маъруфов раҳбарлигида “Ўзбек тилида 
лексик омонимларнинг таркиб топиши” мавзусида номзодлик, 1990 йилда 
“Ўзбек тилида сўз кўчма маъноси ва унинг манифестацияси” мавзусида 
докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 
М. Миртожиев ўзбек тилшунослигининг қатор соҳалари: фонетика, 
лексикология, семасиология, лексикография, терминология, тил тарихи ва 
бошқа йўналишларда баракали ижод қилиб, мукаммал асарлар яратди. 
Булар: 1. «Ўзбек тилида полисемия» (1975), 2. «Ўзбек тилининг изоҳли 
луғати.» 1-2-томлар (ҳамкор, 1981), 3. «Тил ва маданият» (ҳамкор, 1992), 4. 
«Ҳозирги ўзбек адабий тили. Фонетика.» (1999), 5. «Ҳозирги ўзбек адабий 
тили» (2004), 6. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» (ҳамкор, 2006) 7. «Ўзбек 
тилидаги феъл валентликлари» (2007), 8. «Гап бўлакларида семантик-
синтактик номутаносиблик» (2008).9. «Ўзбек тили ва тилшунослик 
илдизлари» (нашрда), 10. «Ўзбек тили назарий фонетикаси» (қўлёзма) ва 
бошқалар. 
60
А.Нурмонов. Ўша асар, 186-бет. 
61
Ш.Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг этимологик луғати.-Т., 2000, 3-бет.


129 
Проф. 
М. Миртожиевнинг, айниқса, лексикография соҳасидаги 
тадқиқотлари таҳсинга лойиқ. У ўзбек тилининг қатор изоҳли луғатларида 
ўттиз беш босма табоқ ҳажмдаги луғат мақолалари билан фаол иштирок 
этган. Шунингдек, электроника, юқори молекуляр кимё ва этимология 
соҳасида тузилган луғатларда ҳам ҳамкорлик қилган. 
Олим мустақиллик даврида абитуриентларнинг олий ўқув юртлари қабул 
тестларига тайёргарликлари учун тўққизта қўлланма ҳам нашр эттирган.
М. Миртожиев ҳозирда “Ўзбекситон миллий энциклопе-дияси”нинг ўзбек 
тилшунослиги йўналиши бўйича маслаҳатчи сифатида ҳам фаол иш олиб 
бормоқда.
Муаллифнинг “Ўзбек тили ва тилшунослигининг илдизлари” номли 
нашрдан чиқиш арафасида турган жиддий тадқиқотида ўзбек туркларининг 
Ўрта Осиёда тарқалишини гипотеза асосида эрамиздан олдинги Х асрга, 
ўзбек тилшунослигининг юзага келишини эса фактлар асосида VIII асрга 
боғлайди.
Олимнинг туркий туб феълларнинг сўнгги товуш тараққиёти ва нисбат 
категорияси, шунингдек, умуман туркий туб сўзлар ҳақидаги қатор илмий 
мақолалари, жаҳон аҳамиятига эга туркологик ҳамда олтойшунослик 
конференцияларида қилган маърузалари ҳам жиддий ишлардан биридир, 
унинг турколог сифатидаги фаолиятининг тасдиғидир. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish