Адабиётлар:
1. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. -М., 1968.
2. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. -Т.,1972.
3. Проблемы структурной лингвистики.- М.,1973.
4. В.И.Кодухов. Общее языкознание. -М.,1974.
5.Фердинанд де Соссюр.Труды по языкознанию.-М.,1977
6. Джон Лайонз. Введение в теоретическую лингвистику.- М.,1978.
7. Н.А Кондрашов. История лингвистических учений. -М., 1979.
8. Н.А Баскаков, А.С Содиқов, А.А Абдуазизов. Умумий тилшунослик.-
Т., 1979.
107
V. ШЎРО ДАВРИ ТИЛШУНОСЛИГИ
Шўро даври тилшунослиги асосида ягона фалсафий таълимот – диалектик
материализм таълимоти ётади. Аниғи, ушбу тилшуносликнинг фалсафий
асоси бўлиб диалектик материализм ҳисобланади.
Ягона фалсафий асосга қурилган шўро даври тилшунос-лигининг энг
муҳим, асосий хусусиятларидан бири биздан ташқари ва бизга боғлиқ
бўлмаган ҳолда мавжуд объектив воқеликнинг, ундаги предмет
ҳодисаларнинг бирламчи-лигини, бизнинг онгимизда акс этишини, тил
орқали англаши-шини, ифодаланишини таъкидлаш ва тарғиб қилиш бўлди.
Шўро даври тилшунослиги тилни ўзига хос, алоҳида мураккаб ҳодиса
сифатида тушунтирди.
Тилнинг мураккаблиги, ўзига хослиги шундаки, у «ашёсига»
(материалига, товуш ва ҳарфларига) кўра моддий ҳодисадир. Ҳақиқатан, тил
моддий товушларсиз ўзининг жамиятдаги энг муҳим вазифасини – алоқа
воситаси бўлиш функциясини амалга ошира олмайди. Аниқроғи, тил реал
онг сифатида фақат белгилар орқали – товуш материали орқали таъсир
қилиш қувватига, ҳақиқий, чинакам фактга, «предметга» айланади, эга
бўлади.
Аммо тил айни вақтда ижтимоий ҳодисадир. Ҳар бир тилнинг энг муҳим
умумий белгиси унинг ижтимоий вазифани бажаришидир – жамият аъзола-
рига алоқа воситаси сифатида хизмат қилишидир. Демак, тил алоқа воситаси
сифатида шу тилда сўзлашувчи, фикр ифодаловчи халқ билан, миллат билан
мустаҳкам, ажралмас боғлиқдир. Тилнинг тараққиёти халқнинг тараққиёти
билан боғлангандир.
Демак, тилнинг ижтимоий моҳияти, бир томондан, унинг жамиятда пайдо
бўлиши ва жамиятда ривожланиши билан белгиланса, иккинчи томондан,
тилнинг бош вазифаси - коммуникатив функцияси унинг ижтимоий
характери билан - тилнинг фақат жамиятдагина алоқа воситаси, алоқа қуроли
бўлиши билан белгиланади.
Хуллас, тил жамиятда қуйидаги қатор вазифаларни бажаришда намоён
бўлади:
1. Тил – алоқа воситаси.
2. Тил
ўзгаларга таъсир қилиш воситаси.
3. Тил – фикрни шакллантириш ва ифодалаш воситаси.
4. Тил – билиш воситаси.
108
5. Тил – инсоннинг специфик хусусиятларидан бири.
6. Тил – халқ ва миллатнинг энг муҳим белгиларидан бири.
7. Тил – маданият, маънавият ва маърифатни намоён қилиш воситаси ва
бошқалар.
Собиқ шўро даври тилшунослигининг, айниқса, тилшу-нослик
назариясига, тил фалсафаси билан боғлиқ масалаларини ҳал қилишга қўшган
ҳиссаси ниҳоятда каттадир, беқиёсдир.
Шўро
даври
тилшунослигининг
улкан
вакиллари:
Н.Я.Марр,
И.И.Мещанинов,
Л.В.Щерба,
Д.Н.
Ушаков,
Е.Д.Поливанов,
А.М.Пешковский,
И.Ю.Крачковский,
Л.А.Булаховский,
Г.О.Винокур,
Р.А.Будагов, В.В. Виноградов, В.М.Жирмунский, А.А.Реформатский, А.И.
Смирницкий, Г.А.Золотова, А.А.Леоньтев, О.С.Ахманова, В.М.Солнцев ва
бошқалардир.
Ушбу давр назарий тилшунослигининг тараққиётида академиклар: И.И
Мещанинов, Л.В.Щерба, В.В.Виноградов; профессорлар: А.М.Пешковский,
Е.Д.Поливанов,
А.И.Смир-ницкий,
А.А.Леонтьев,
В.М.Солнцев
ва
бошқаларнинг хизмат-лари салмоқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |