таксономик
усулдир. Таксономик усул асосида тиллар, тил
фактлари, ҳодисалари илмийлик принципи нуқтаи назаридан ўрганилади,
тасниф қилинади, бир ва бир қанча тиллардаги ўхшаш, умумий ҳодисалар
қиёсланади. Ушбу методнинг асосий вазифаси тил (ёки тиллар) системасини
тасвирлашдир. Шунга кўра у тасвирий методдан, ўз асосидан – умумий-
ликдан, фарқ қилади. Маълумки, тасвирий метод лисоний ҳодисаларни муа-
йян синхрон ҳолатда олиб, ўрганиб, таҳлил қилиб, уларнинг хусусиятларини
аниқлайди. Таксономик метод эса, айтилганидек, асосан тил системасини
тасвирлаш учун хизмат қилади.Таксономик метод манбаларда структурал
метод сифатида баҳоланади, берилади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Нима учун диахрон тадқиқот методлари дейилади?
2. Диахрон тадқиқот методларига қандай методлар киради?
229
3. Тасвирий метод қандай метод?
4. Тасвирий метод ўз таркибига қандай усулларни олади?
Асосий тушунчалар:
1. Диахрон тадқиқот методи – тарихий метод бўлиб, тарихан ташкил
топганлиги билан, қўлланишига кўра узоқ ўтмиш билан боғланишига
кўра ўзига хосдир, уларда вақт, замон белгиси мезон вазифасини
ўтайди.
2. Тасвирий метод – лисоний бирликларни синхрон нуқтаи назардан
текширади, ўрганади. Уларнинг тилдаги вазифаси, тузилиши,
қўлланиши кабиларни аниқлайди, тавсифлайди, илмий баёнини, “шарҳини”
беради.
2
.
Қиёсий – тарихий метод
Қиёсий – тарихий метод лингвистик методларнинг энг фаоли, энг
асосийси, энг кўп хизмат қиладигани сифатида жаҳон тилшунослиги
тарихида алоҳида аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради.
Ушбу метод ХIХ асрнинг бошларида – биринчи чорагида санскрит
(қадимги ҳинд адабий тили)да яратилган ёзма манбалар тилини (ёзма нутқни)
ўрганиш, уни Европа тилларига қиёслаш, улар орасида умумийлик-
ўхшашлик борлигини аниқлаш натижасида юзага келди.
Қиёсий – тарихий метод асосчилари: Франс Бопп (1791-1867); Расмус
Раск (1787-1832); Якоб Гримм (1785-1863); Александр Востоков (1781-
1864)лардир .
Қиёсий – тарихий метод асосчилари - ўз асарларида мазкур методдан фа-
ол фойдаланган ушбу олимлар, ҳинд ва қатор Европа тиллари тарихан битта
асос, умумий тилдан – бобо тилдан (праязыкдан) ажралиб чиққан, ушбу
тилнинг бўлиниши, турли томонларга тарқалиши натижасида юзага келган,
шаклланган деган ғояни илгари сурадилар. Демак, ушбу тиллар, яъни ҳинд
(санскрит) ва қатор (Европа, масалан, грек) тиллари орасида оилавий
муносабатларга ўхшаш қариндошлик алоқалари мавжуд бўлиб, тиллараро
ўхшашлик шу қарин-дошлик алоқаларининг натижаси эканлиги табиий
ҳолдир
164
. Хуллас, қиёсий-тарихий метод асосчилари мазкур метод битта
164
Қар: H. Ne’matov . Ўша асар, 127-бет.
230
бобо тилдан пайдо бўлган, келиб чиққан тилларни, демак, ўзаро
қариндошлик муносабатидаги тилларнинг ҳодисаларини, бирликларини – сўз
ва қўшимчаларни, уларнинг шаклларини, қиёфасини тиклашга хизмат
қилишини таъкидладилар. Бунда қиёсий – тарихий метод орқали қариндош
тилларга, масалан, қадимги ҳинд (санскрит) ва юнон тилларига оид ёзма
ёдгор-ликлардаги тил материаллари, аниқроғи, дастлаб сўзларнинг
талаффузи ҳамда маъноси қандай бўлганлиги аниқланар, шундан сўнг улар
қиёсланар эди. Натижада таҳлил қилинаётган сўзнинг энг қадимги шакли
(этимологик шакли) – ташқи томони (қиёфаси) ҳамда ички томони – маъноси
(этимологик маъноси) ҳақида маълумот берилар эди. Масалан, Ф.Бопп
қадимги Ҳинд – Европа тилларида феълларининг тусланишини
(парадигмасини) таққослаб, қиёслаб ўрганиши натижасида бу тилларнинг
қариндош эканлигини исботлаб берди. Ҳинд – Европа тилларида
флексиянинг
юзага
келиши
тарихини
ўрганиб,
тилшуносликда
«агглютинация» назариясини яратди.
Я. Гримм эса қиёсий-тарихий метод орқали герман тиллари билан Ҳинд-
Европа тилларининг товуш системаси ўртасида ўхшашлик борлигини
аниқлаб, «Гримм қонуни»ни яратди. Бу қонунга биноан Ҳинд-Европа
тилларидаги жарангсиз портловчи [p, f, к] товушларига герман тилларидаги
жарангсиз сирғалувчи [f, q, h] товушлари мос келади. Ҳинд –Европа тилла-
ридаги жарангли портловчи [b, q, d] товушлари герман тилларидаги [р, t, к]
жарангсиз портловчи товушларга мосдир
165
.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, қуйидаги муҳим хулосага келиш
мумкин: 1. Ўзаро қариндош тиллар орасида товуш мос келиш қатъий
қонунлари мавжуд бўлиб, бу қонундан ҳар бир мустасно (чекиниш – Р. Р.),
албатта, шарҳланиши лозим. 2. Тилларнинг ўзаро қариндошлиги мана шу
товуш мос келиш қонунлари ва тиллараро умумий қадимий ўзаклар (асослар
– Р. Р.) асосида белгиланади
166
.
Демак, қиёслаш учун фактлар фақат қариндош тиллардан – генетик
тенгликка эга бўлган тиллардангина олинади. Масалан: русча ц в е т о к,
полякча k w i a t o k «гул»; форсча нов (нов), русча н о в (ый), немисча н е
и, инглизча new «янги», грекча p a t e r, p a t r o s, лотинча p a t e r,
165
Р.М.Венцкович,
А.Я.Шайкевич.
История
языознания.Ч.1.-М.,
1968;
А.Баскаков,А.С.Содиқов,А.А.Абдуазизов. Умумий тилшунослик.-Т.,1979, 120-бет.
166
H. Ne’matov . Ўша асар, 127-бет.
231
санскритча p i t а r, немисча vater, форсча п а д а р, русча п а п а, ҳиндча
б о б о «ота» демакдир
167
.
Маълум бўлдики, қиёсий-тарихий метод асосида тадқиқот ишлари олиб
борилганда,
1)
икки ва ундан ортиқ тилда мавжуд бир-бирига ўхшаш ҳодисалар қиёс
қилинади;
2)
қиёслаш орқали айни жараёнгача маълум бўлмаган лисоний
бирликларнинг (масалан, морфема ва сўзларнинг) тарихий қиёфасини қайта
тиклашга эришилади
168
.
Қиёсий – тарихий методнинг қўлланиши натижасида унинг бажарилиши,
амалга оширилиши мумкин бўлган тўртта тури вужудга келди: а) қиёслаш
учун материал тўплаш; б) қатор қиёсланадиган бирликларни белгилаш ва
уларни айнан бир нарса деб ҳисоблаш; в) фонетик ўзгаришларнинг нисбий
хронологиясини белгилаш; г) архетип реконструкциясини аниқлаш (сўз ва
морфемаларнинг энг қадимги шакли ва маъноларини тиклаш)
169
.
Эслатамиз, қиёсий – тарихий метод асосида одатда ўзаро қариндошлик
муносабатида бўлган тилларнинг қиёсий фонетикаси ва қиёсий
морфологияси яратилади. Сўз ясаш масалалари ҳам бу метод асосида таҳлил
қилиниши мумкин. Аммо қиёсий лексикология, семантика ва синтаксис
соҳаларида қиёсий-тарихий метод кам маҳсул бўлади
170
.
Хуллас, қиёсий – тарихий метод асосан Ҳинд-Европа тилларига нисбатан
қўлланиши билан ва у Ҳиндистондан – Европагача бўлган тилларни қиёслаш
ва энг қадимги шаклларини тиклаш учун хизмат қиладиган қиёсий-тарихий
тилшуносликнинг – компаративистиканинг жаҳон тилшунослиги тарихида
мустаҳкам ўрин эгаллашида пойдевор вазифасини ўтади.
Шу ўринда умумлаштирувчи муҳим хулоса сифатида Ҳ. Неъматовнинг
қуйидаги фикрини келтирамиз: “Европа фанида Европада ҳақиқий илмий
тилшунослик шу методнинг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ деб
саналади. Бу бежиз эмас – тилшуносликнинг барча замонавий йўналишлари
шу методнинг у ёки бу кўринишда ўзгартириш асосида шаклланган ва
ривожланган. Жумладан, структурализм асосчилари деб саналадиган
Фердинанд де Соссюр ва Иван Бодуэн де Куртене шу йўналишнинг ёш
грамматиклар тармоғидан етишиб чиққанлар. Филипп Фортунатов номи
167
Қар:С.Усмонов.Ўша асар, 178-бет.
168
Қар: С.Усмонов. Ўша асар, 177-бет.
169
Қар:Общее языкознание. М., 1973, 81-бет.
170
С.Усмонов.Ўша асар, ўша бет.
232
билан боғлиқ бўлган формал таҳлил йўналиши ҳам ўз мақсадини шу
тилшунослик намояндаларидан олади.
Туркийшуносликда В. В. Радлов мактаби номини олган қиёсий-тарихий
тилшунослик бу методнинг ёш грамматиклар йўналиши тамойиллари билан
иш кўрган”
171
.
Do'stlaringiz bilan baham: |