Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Курс иши 210 x 297 мм ҳажмдаги қоғозга қўлда, тушунарли, мантиқий кетма-кетликда ва фикрнинг изчиллигига риоя этилган ҳолда, талаба курс иши мавзуси бўйича 3-6 минг сўз ҳажмида қўлёзма ёзади



Download 137,5 Kb.
bet3/5
Sana20.07.2022
Hajmi137,5 Kb.
#831169
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5190415389636432299

Курс иши 210 x 297 мм ҳажмдаги қоғозга қўлда, тушунарли, мантиқий кетма-кетликда ва фикрнинг изчиллигига риоя этилган ҳолда, талаба курс иши мавзуси бўйича 3-6 минг сўз ҳажмида қўлёзма ёзади.

Варақнинг четларидан юқоридан 20-25 мм, пастдан 15-20 мм, чапдан 25-30 мм, унгдан 10 мм йўл қолдирилиши шарт.


Ишнинг хулоса қисмида бажарилган ишнинг натижаларини қисқа баён қилиш, яьни асосий ҳолатни тавсифлаш, хулоса ва таклифларни баён қилиш.
Ишда керакли ҳисоб-китоблар келтирилиши, жадваллар, кўрсаткичлар асосида диаграммалар келтирилиши лозим.
4. КУРС ИШИНИ БЕЗАШ ИШЛАРИ
Курс ишини безаш ишларига жиддий эьтибор бериш лозим. Унинг ташқи кўриниши, безаш талабларини бажариш курс иши сифатини баҳолашга киради.
Курс ишининг титул варағи бўлиб, унда асосий маьлумотлар жойлаштирилади, иш режаси ва курс ишини мазмуни берилади. Титул варағи комьютерда терилган бўлиши лозим.
Титул варағидан кейин курс ишининг режаси бетлар кўрсатилган ҳолда жойлаштирилади.
Иш қатьий режа асосида ёзилиши лозим, ҳар бир савол ажратиб кўрсатилиши ҳамда янги варақда номини кўрсатган ҳолда ёзилиши лозим. Янги савол ҳам бошқа варақдан бошлаб ёзилиши керак.
Ишда бериладиган жадваллар, чизмалар, диаграммалар яхшилаб чизилиши, рақамлар эса берилаётган савол билан боғланган ҳолда бўлиши керак, ҳамма жадваллар, чизма, диаграмма ва графикларга (ҳар бир алоҳида) номер қўйилиши, номи ҳамда берилаётган материалнинг манбаси кўрсатилиши лозим.
Курс иши чиройли ва тушунарли қилиб қўлда ёзилиши, ишнинг четидан жой қолдириб, бетлари номерлаб ёзилиши керак. Қисқартириб ёзиш ман этилади, бошқа муаллифнинг сўзлари қўштирноқ ичида унинг мансаби кўрсатилган ҳолда берилиши керак (яьни цитаталар ва рақамлар қаердан олинди).Курс ишининг охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати қуйидаги тартибда берилади.
Бошида мавзу бўйича ишлатилган Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарор ва фармонлари ҳамда бошқа махсус ҳужжатлар кўрсатилади. Махсус адабиётлар алифбо тартибида (Муаллифнинг фамилияси бўйича )берилади.
Бунда кўрсатиш лозим:
-китоблар учун-муаллифнинг фамилияси, номи, босилиб чиққан йили ва жойи, нашриёти.
-мақолалар учун муаллифнинг фамилияси, журналнинг номи, чиққан йили ва жойи, нашриёти.
-газеталар учун – мақола номи, куни, ойи ва йили.
Шундан кейин таёрланган курс иши кафелрага топширилади. Лаборантга белгилатиб, курс иши бўйича раҳбар-ўқитувчига тақриз учун берилади. Ҳар бир курс ишига ўқитувчилар тақриз ёзадилар, унда курс ишининг долбзарблиги, ижобий томонлари, унинг диққатга сазовор томонлари кўрсатилади. Шунингдек, тақризда курс ишининг камчиликлари, уни йўқотиш бўйича тавсияномалар берилади. Тақриз охирида хулоса берилиш ва унда курс ишини ҳимояга қўйиш ёки қўйилмаслиги кўрсатилиши керак.
Курс ишининг ҳимояси кафедра томонидан тузилган комиссия томонидан қабул қилинади. Унга талаба курс ишига ёзилган тақриздаги камчиликларни ёзма ва оғзаки ҳолда тайёрлаб келиши ҳамда курс иши бўйича қўйилган саволларга тайёр ҳолда келиши лозим.
Курс ишининг баҳоси комиссия томонидан белгиланиб, яъни курс ишини тайёрланиши ёки қилган курс ишини яхшилаб қайтадан тайёрлаб келиши керак. Бу саволларни ҳимояси бўйича комиссия ҳал қилади.

Download 137,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish