Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари 1-жадвал Курс ишлар таркиби



Download 25,57 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi25,57 Kb.
#105391
  1   2
Bog'liq
Индивидуал лойиха ёзиш бўйича йўриқнома


Курс ишининг таркиби ва мазмунини ёритиш қоидалари
1-жадвал
Курс ишлар таркиби


Курс иш таркиби

Ёритиладиган асосий масалалар


Тавсия этилаётган ҳажми, бет

Мундарижа



1

Кириш

Мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, амалий аҳамияти ва ишнинг таркибий тузилиши

4-5

I. Банд

Мавзунинг назарий асосларини баён этувчи саволлар

8-10

II. банд

Мавзунинг ҳозирги ҳолати таҳлилидан келиб чиқувчи саволлар

10-12

III Банд

Мавзу бўйича илгари сурилаётган асосий ғоялар, тажрибалар ва мавжуд тизимни такомиллаштириш йўналишлари бўйича талаба томонидан илгари сурилаётган саволлар туркуми

8-10

Хулоса

Тадқиқот мавзуси якунлари бўйича хулосалар ва таклифлар

4-5

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, мавзу бўйича махсус адабиётлар, илмий ишлар, мақолалар, йўриқномалар, статистик маълумотлар манбалари

2-3

Иловалар

Мавзуга тегишли бўлган ҳар қандай қўшимча статистик маълумотлар, жадваллар, чизмалар, диаграммалар, меъёрий ҳужжатлардан кўчирмалар ва бошқалар

Чеклан-маган

Курс ишининг кириш қисмида ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози хукм сураётган даврдаги мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инқирозга қарши Давлат дастури талаблари ва мамлакат иқтисодий сиёсатининг истиқболли йўналишларидан келиб чиққан ҳолда танланган мавзунинг долзарблиги, илмий ва амалий аҳамияти, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти ва предмети ва ишнинг таркибий тузилиши мазмунан ёритилади.
Мақсад ва вазифалар курс ишининг асосий мазмунини акс эттириш ва қандай вазифаларни ечишга йўналтирилганини кўрсатиб бериши лозим.
Биринчи бандда курс ишининг назарий асослари баён этилиб, мавзунинг илмий ва услубий жиҳатларига қаратилади. Бунда ҳозирги даврда бу мавзуга бўлган назарий ёндошувлар, масаланинг моҳияти, муаммони ечишнинг асосий омиллари ва талабанинг илмий, назарий қарашларига бўлган муносабати билдирилади.
Мавзунинг хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида саволларда мавзуга оид муайян услубий масалаларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан холи эмас. Албатта, талаба учун мавзунинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш оғир. Аммо, мавзуда кўриб чиқилаётган масалаларни ечимига оид илмий-услубий ёндошувлар ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларига умумий баҳо бериб кетиш мумкин.
Иккинчи бандда одатда муайян мавзу бўйича ўрганилаётган муаммонинг умумий ҳолатини таҳлил этишга бағишланади. Ўрганилаётган объектнинг ташкилий-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил этиш етарлича чуқур ва мақсадга йўналтирилган бўлиши, масалага оид ҳақиқий маълумотларга асосланиши лозим. Ишда корхонанинг охирги 3-5 йиллик маълумотлари таҳлили асос қилиб олиниши лозим.
Саволларнинг ёритилиши корхонага оид умумий маълумотлар ва унинг табиий-ишлаб чиқариш шароитларини таҳлил этиш билан бошланади. Корхонанинг ҳажми, ишлаб чиқариш салоҳияти, ихтисослашуви, маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси каби бир қатор кўрсаткичларни таҳлил этишда уларнинг реал табиий ва ишлаб чиқариш шароитларига боғлиқ ҳолда очиб бериш мақсадга мувофиқ. Бунда кейинги йилларда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда юз берган ўзгаришлар, уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсири, ҳозирги кунда мавжуд камчилик ва муаммолар ҳамда уларни келтириб чиқарган сабабларга кенг ўрин бериш лозим.
Таҳлиллар олиб борилган объект мисолида илмий мавзу таҳлилий-ҳисоблар, жадваллар, диаграммалар, графиклар ва чизмалар орқали очиб берилади.
Учинчи бандда муаллиф таҳлиллар асосида мавзуни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади, илгари сурилаётган таклифлар амалий жиҳатдан асосланади.
Эслатма: Талаба фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг охирги ютуқларидан бохабар бўлган, зарурий меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар билан қуролланган, хўжалик юритиш тизимлари билан яқиндан таниш бўлсагина илмий асосланган хулоса ва таклифлар бера олиши мумкин.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг мазмуни баён этилишини якунлайди. Унда талаба олиб борган илмий изланишларнинг натижалари умумлаштирилади. Хулоса ва таклифлар аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда баён этилиши, фақатгина мавзуга оид масалаларни ўзида акс эттириши лозим.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг кириш қисмида ёритилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келиши ҳамда иш олдига қўйилган вазифалар қандай ечилганини кўрсатиши лозим. Таклифлар аниқ натижаларга, тажрибаларга асосланган ҳолда кўрсатиб берилиши, зарурий ҳисоб-китоблар ва маълумотлар билан мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ.

Download 25,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish