Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 137,5 Kb.
bet1/5
Sana20.07.2022
Hajmi137,5 Kb.
#831169
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5190415389636432299


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ


ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ


ЗООЛОГИЯ ВА АНАТОМИЯ КАФЕДРАСИ





«Тасдиқланди»
Табиий фанлар факультети декани
_______________К.А. Сапаров
2021-й «______»____________
Зоология фанидан
курс ишларини бажаришга оид услубий кўрсатма

Билим соҳаси: 100000 – Гуманитар


Таълим соҳаси: 110000 – Педагогика
Бакалаврият йўналиши: 5110400 – Биология


TOSHKENT – 2021
Зоология фанидан курс ишларини бажаришга оид услубий кўрсатма Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқув методик кенгашининг 2021 йил «____» ___________ даги «____» - сонли мажлис баёни билан тасдиқланган.
Тузувчи: С. Дадаев – Зоология ва анатомия кафедраси
профессори, биология фанлари доктори.
Тақризчилар:
А.П. Пазилов–биология фанлари доктори, Гулистон давлат университети Табиий фанлар факултети “Биология” кафедраси профессори;
П.Б. Ҳайдарова–биология фанлари номзоди, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унверситети Табиий фанлар факултети “Зоология ва анатомия” кафедраси доценти.
ТДПУ Табиий фанлар
факултети декани:
2021 йил ___________ “_____”______________К.А.Сапаров
(имзо)
Зоология ва анатомия
кафедраси мудири:
2021 йил___________“______” _______________Г.А. Шахмурова
(имзо)
ТОШКЕНТ – 2021
1. КУРС ИШИНИ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Зоология фани муҳим соҳаларидан ҳисобланади ва у халқ хўжалигининг турли соҳаларида катта амалий аҳамиятга моликдир. Шунинг учун Зоология фани ўқитувчиси Зоология фанини яхши билиши ва ундаги ма'лумотлардан ўзининг педагогик ишида самарали фойдаланиши лозим. Зоология фанининг вазифалари-талабаларнинг Зоология фанидан асосий тушунчаларини чуқурлаштириш, кенгайтириш ва ривожлантириш, биологияга оид фанлар ва бошқа фанларни ўрганиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни такомиллаштиришдир.
Зоология фанидан олинган билимлар талабаларда Ватанга ва табиатга нисбатан меҳр ҳис-туйғуларини сингдиришда, уларда касбий тушунчаларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга.
Фанни ўқитишдан мақсад-талабаларга ҳайвонот дунёсининг тузулиши, яшаши, кўпайиши, ҳайвонларнинг табиатда тутган ўрнини, шунингдек инсонларнинг ҳайвонот дунёсига бўлган муносабатини янада мукаммаллштришдан иборатдир.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, биологик жараёнларга, услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Талабаларни зоология фанидан бажарадиган курс ишларига келадиган бўлсак, курс ишлари ўқув йилининг 4-семестрида бажарилади. Курс иши ушбу фанни ўрганишнинг энг асосий босқичи ҳисобланиб, талабалардан узоқ муддат меҳнат қилишни ва жиддий билимни талаб қилади.
Курс ишларининг асосий мақсади талабаларни мустақил ишлашга ўргатиш, улар олган билимларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Курс ишларини бажариш давомида талабалар илмий тадқиқод ишларини олиб бориш методлари билан танишишади; тажрибалар, кузатишлар олиб боришади; фойдаланилган ёзма манбаларда келтирилган маълумотларни таҳлил қилиб, уларни хулосалашга ўрганишади.
Курс ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-ўрганилаётган обьектни таҳлил қилиш усуллари орқали мустаҳкамлаш, назарий билимларни кенгайтириш;
-керакли адабиётларни танлаш кўникмаларини эгаллаш ва статистик материаллар билан ишлаш.
-илмий ишлар билан шуғулланиш кўникмаларини эгаллаш, ўз фикрини тўғри ва кетма-кетликда баён қилишни ўрганиш ва ҳаказолар.
Курс иши фан мавзуларига таалуқли масалалар юзасидан талабаларга якка тартибда тегишли топшириқ шаклида берилади. Курс иши ҳажми, расмийлаштриш шакли, баҳолаш мезонлари ишчи фан дастурида ва тегишли кафедра томонидан белгиланади.
Курс ишлари ҳайвонлар тузилиши ва ҳаётини ўрганиш, фаунистик ва экологик кузатишлар ёки илмий манбаларни таҳлилий ўрганиш асосида бажарилади.
Курс ишларини баҳолашда тадқиқотнинг методик тўғри ташкил этилганлиги, тадқиқот натижалари ва хулосаларнинг мантиқийлиги, илмий асосланганлиги, иш матнининг жадваллар ва расмлар билан безатилганлиги эътиборга олинади.
Талабалар томонидан курс ишини бажарилиши профессионал тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади, чунки уларда мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий тадқиқот элементларини англашга, илмий адабиётларни ўқиш ва таҳлил қилишга ёрдам беради.
Талаба курс ишини бажариш жараёнида ундан ҳам мураккаброқ бўлган вазифа-малакавий битирув ишини бажариш учун, назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётда қўллаб мустақил илмий-тадқиқот фаолиятини бошлашга тайёргарлик кўради. Курс ишини тайёрлаш талабада ахборотларни аналитик фикрлашни ривожланишига ва оқибат натижада тайёр мутахассис бўлиб етишишига олиб келиши керак.
Курс иши талабадан фаннинг турли соҳалари бўйича амалиётда олган билимларини мустаҳкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Ҳар бир танланган курс иши мавзуси илмийликни, замонавийликни талаб қилади, чунки ҳар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши лозим. Курс ишини фойдасини энг муҳим омиллари, унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган ҳолатда берилиши ҳисобланади.

Download 137,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish