Саволлар
1. Туристик лицензия нима?
2. Ўзбекистонда туристик лицензия бериш қачондан бошланган?
3. Туристик нархларни лицензиялаш қандай тартибда амалга оширилади?
4. 1998 йилда Ўзбекистонда қандай қоида қабул қилинди?
5. Туризм соҳасини лицензиялашда БТТ қоидалари нималардан иборат?
6. Германияда туристик лицензиялаш усуллари қандай?
7. Буюк Британияда лицензиялаш усуллари қандай?
8. Қандай ҳолларда туристик корхоналар лицензиядан маҳрум этилади?
9. Ҳозирги кунда республикамизда қанча ташкилот туристик лицензияга эга?
10. Лицензия беришда «Ўзбектуризм» МКси томонидан қандай шартлар белгиланади?
Хулоса
Ҳозирги кунда туризм инфраструктураси жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, мамлакат иқтисодий ривожланишида катта аҳамиятга эга. Бу соҳада ривожланган давлатларда жуда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли туризмни ривожлантиришда илғор мамлакатлар моделидан фойдаланиш ва улар эришган ютуқларни республикамиз туризмига тадбиқ этиш йўлларини ўрганиш лозимдир. Шундан келиб чиққан ҳолда туризм соҳасида давлат бошқаpуви функцияси сифатидаги режалаштиришнинг самарадорлиги, уни тузишда қуйидаги тамойиллардан фойдаланганлигига боғлиқ бўлади:
Туризмда хусусий сектор ролини ошириш;
Хусусий меҳмонхоналарни ишга тушириш учун кредитлар ажратиш;
Халқаро ярмаркаларда сурункали қатнашишни таъминлаш;
Режалаштиришнинг аниқлиги, режа тузишда истиқболни аниқлигини таъминлавчи зоманавий методлар, воситалар, тактика ва жараёнлардан фойдаланиш;
Режалаштиришнинг узлуксизлиги - бу бир марта бажариладиган эмас, балки узлуксиз жараёндир.
60-йилларда жаҳон туризмида оператив тадқиқот деган услуб кенг таpқалган эди. Бу ерда заманавий туризм моделларини (навбатлар, ўйинлар назарияси, имитациа моделлари) муаммони таҳлил қилиш ва қаpоp қабул қилиш учун фойдаланиш назарда тутилади.
У ёки бу моделни тадбиқ қилиш жараёнида қўлланилиши объектив ахборотнинг тўпланганлиги ва таҳлилига боғлиқ. Туризмда энг долзарб муаммолардан бири, ахборот бошқаpув каналларига етарли ҳажмда ва керакли вақтда келиши зарурдир. Бу энг муҳим эришув ҳисобланади. Агарда ахборот керакли вақтда етиб келмаса бозорда катта йўқотишларга олиб келиниши мумкин.
Туризмнинг миллий моделини яратишда бошқарув асосий ўрин тутади. Шунинг учун ҳам менежментни жаҳон талаблари даражасига етказишда қуйидаги омилар долзарб ҳисобланади:
туризмда кичик ва хусусий тадбикорлик фаолиятини тўғри йўналтириш;
Ўзбекистонинг туристик имкониятлари билан чет эллик инвесторларни таништириш ва улардан унумли фойдаланиш;
ички туристик бозорда ўзаро рақобатни янада кучайтириш;
замонавий туристик комплексларни бунёд этишда чет эл сармоясини жалб этишга эришиш:
жаҳон бозорида талаб катта бўлган халқаро туристик йўналишларни йўлга қўйишда ва ишлаб чиқишда қатнашиш:
миллий урф одатлар ва тарихий архитектура ёдгорликларини асл кўринишда сақлаб қолишга эришиш:
миллий туристик маҳсулотларни ягона маркага бирлаштириш:
туризм соҳаси учун малакали мутахассисларни тайёрлашни такомиллаштиришдан иборат бўлиши керак.
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибасидан маълумки, туризм асосан марказдан ва бозор-манитор бошқарув йўллари билан ривожлантирилган. Ўзбекистонда туризмни асосан марказдан бошқарув кўринишда олиб борилмоқда. Бу ҳолат нормал ҳисобланиб ҳозирда дунё туризмда бундай кўринишлар мавжуд, лекин замонавийлашган бошқарув бозор-монетар бошқариш ва туристик фаолиятни тартибга солиш ҳозирда Япония, Франция ва Италия каби туризми ривожланган мамлакатларда йўлга қўйилган. Туризм соҳасида марказлашган моделдан, бозор-манетар моделига ўтиш учун биринчи босқичдан ички ва ташқи туризмда тизимлар ёрдамида чуқурлашиш ва макро даражада ўзгаришлар қилиш керак бўлади.
Замонавий туризмнинг шаклланишида малакали кадрлар ҳар доим керак бўлади. Шуни ҳисобга олган холда, олий ўқув юртларида туризм соҳасига мутахассислар етказиб беришни кўпайтириш лозим.
Юқорида берилган ҳар бир таклиф ва хулосалардан кўзланаётган асосий мақсад Ўзбекистонни ҳам туризми ривожланган давлатлар қаторида кўриш, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрўсини кўтариш, дипломатик муносабатларни ривожлантиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |