Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети қ. Юлдашева, З. Ахмедов


Боб. Туристик фаолиятни лицензиялаш



Download 0,53 Mb.
bet23/28
Sana18.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#819007
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
туризм инфраструктураси

18.Боб. Туристик фаолиятни лицензиялаш


18.1.Ўзбекистонда туристик фаолиятни лицензиялаш тартиблари

Туристик фирманинг туризм соҳасидаги фаолиятининг зарурий шарти - унда лицензия (рухсатнома)нинг мавжудлигидир. Туризм фаолиятини лицензиялаш туризмни тартибга солишнинг муҳим бўғинидир. Ўзбекистонда туризмни лицензиялаш бир неча йиллар мобайнида амалга оширилиб келинмоқда. Бу соҳадаги ишни ташкил этишда ҳам муайян тажриба тўпланган. 1994 йилда Ўзбекистон Республикасида туризм биринчи маротаба лицензияланадиган фаолият турларига киритилган эди. Шу жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215- сонли қарори билан лицензияланиши лозим бўлган баъзи бир фаолият турлари жорий этилди (шу жумладан, туризм соҳасида ҳам) ва лицензияларни берилишини расмийлаштиришга доир умумий низом ҳам тасдиқланди.


Лицензиялаш усулларини синовдан ўтказиб бориш, қонунчилик базасининг ўзгариши, таҳлил қилиш ва ҳал етишни талаб қиладиган муаммоларнинг вужудга келиши билан 1998 йили “Ўзбекистон Республикасида туризм фаолияти билан шуғулланиш учун рўйхатдан ўтиш ва лицензия бериш қоидаси” янги таҳрири кучга киритилди21. Ушбу қоида мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қаътий назар юридик шахс мақомига эга бўлган ва туризм соҳасига амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолият юритаётган корхона, бирлашма ва ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартибини белгилаб беради. Янги босқичдан туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган иштирокчиларига талаб
кучайтирилди. Шунингдек лицензияларнинг бекор қилинишини (чақириб
олинишини) кўзда тутувчи ҳолатлар белгиланди. Туризм фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги комиссия қарори асосида берилади. Туризм фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия берилганлиги учун республикадаги энг кам иш ҳаққининг 25 баробари миқдорида лицензия йиғими тўланади. Лицензия йиғими тўловидан келиб тушадиган маблағлар “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси ҳузуридаги туризмни ривожлантириш марказлаштирилган фондига йўналтирилади.
Ҳозирги вақтда ўтиш даври иқтисодиётини бошидан кечираётган Ўзбекистонда нафақат иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда, шу билан бирга жамиятнинг ўзи ҳам ўзгаришлар жараёнини бошидан кечираяпти. Ушбу шарт-шароитда 1999 йил 20 августда “Туризм тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги алоҳида аҳамиятга эгадир. Унга кўра мазкур қонуннинг 8-моддасида туристик фаолиятни лицензиялаш туристик фаолият лицензия асосида амалга оширилади дейилган. Туристик фаолиятни лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади деб ёзилган22. Мисол учун, Бутунжаҳон туристик ташкилотида бу борада дунёнинг турли хил мамлакатларида туризм соҳасини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қонунчилик ва бошқа меъёрий хужжатларга доир жуда бой ахборот тўпланган. Истеъмолчини туризм маҳсулоти сифатини белгиловчи тартиб ва қоидаларнинг муайян мажмуини қўллаш орқали ҳимоя қилиш мумкин. “Бу эса, муайян натижаларга эришиш йўлларини белгилаш билан
чекланиб қолмай, айни пайтда уларга эришиш мажбуриятини ҳам зиммага
юклайди. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда, келажакда Ўзбекистон туристик маҳсулотининг сифати кўп ҳолларда Хусусий Туристик Ташкилотлар уюшмаси фаол ва ташкилий жиҳатдан уюшган фаолиятига боғлик бўлади деган хулосага келиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил топиши ва ривожланишининг дастлабки босқичида кўпчилик кишилар бир вақтнинг ўзида туроператор ва турагент фаолиятини фарқлай олмасдан ушбу фаолият билан шуғуллана бошлаши албатта мақсадга мувофиқ эмас эди. Ҳозирги босқичда ушбу фаолият соҳасидаги тадқиқотлар ва амалиётдан келиб чиққан ҳолда Бутун Жаҳон Туристик Ташкилотининг “Туризм соҳасидаги фаолият турларини халқаро таснифлаш андозалари”га мувофиқ ҳолда ушбу соҳадаги фаолият турларини алоҳида кўрсатган ҳолда умумий лицензиялаш тизимини жорий
етиш зарурлиги мақсадга мувофиқдир.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish