196
1.3. Уй товуғида n=39 бўлса, унинг тери ҳужайрасида ДНК
редупликациясидан сўнг хромосомалар сони нечта бўлади?
1.4. Одамда анафаза I даги ДНК миқдори (c) ни топинг.
2.1. Помидорларда юмалоқ шакл ноксимон шаклга нисбатан, қизил ранг
сариқ рангга нисбатан доминантлик қилади. Юмалоқ қизил мевали ўсимликлар
ноксимон сариқ мевали помидорлар билан чатиштирилди. Кейинги бўғинда
барча ўсимликлар юмалоқ шакл ва қизил рангга эга бўлган. Ота-онанинг
генотипларини аниқланг.
2.2. Одамда
жингалак соч текис соч устидан, қўй кўзлилик гени кўк
кўзлилик устидан доминантлик қилади. Гомозигота жингалак сочли, кўк кўзли
аѐл тўлқинсимон сочли ( гетерозигота), кўк кўзли йигитга турмушга чиқди.
Фарзандларининг генотипини топинг.
2.3. Одамда тўртта қон гуруҳи мавжуд: I қон гуруҳи I
O
I
O
; II қон гуруҳи
I
A
I
A
ѐки I
A
I
О
; ; III қон гуруҳи I
В
I
О
ѐки I
В
I
В
; IV қон гуруҳи I
A
I
В
. Гомозигота
ҳолатдаги II ва III қон гуруҳига эга бўлган йигит ва қиз никоҳидан қайси қон
гуруҳига эга бўлган фарзандлар дунѐга келади?
3.1. Одамнинг нормал эшитиш қобилияти ноаллел доминант генларнинг
ўзаро таъсири билан белгиланади (D-чиғаноқ ривожланиши,
Е-эшитиш нерви
ривожланиши). Ҳар иккала доминант генларга эга бўлган организмлар нормал
эшитади. Нормал эшитадиган ота-онадан соғлом фарзандлар билан бир қаторда
кар фарзандлар ҳам туғилди. Ота-она генотипини топинг.
3.2. Қора (ААвв) ва кулранг (ааВВ) донли сули ўсимликлари
чатиштирилиб, F
1
да қора донли ўсимликлар олинган. Биринчи ва иккинчи
авлод ўсимликлари генотипи ва фенотипини аниқланг. Тажрибанинг
моҳиятини изоҳланг.
3.3. Қулоқ супраси узун 24 см бўлган Барон қуѐн зоти (D
1
D
1
D
2
D
2
) қулоқ
супраси калта 12 см бўлган (d
1
d
1
d
2
d
2
) зот билан чатиштирилган. F
1
дурагайларининг қулоқ супраси узунлигини топинг.
4.1. Дрозофила мева пашшасида кўзининг қизил ранги А_В генларга
боғлиқ. А_bb генотипли индивидларнинг кўзи
жигарранг, ааВ_ генотипли
197
организмларнинг кўзи оч қизил, aabb генотипли организмларники оқ рангда
бўлади. Қизил кўзли дигетерозигота (цис- ҳолат) дрозофилалар оқ кўзли
дрозофилалар билан чатиштирилиб, F
b
да 196 та насл олинди.
а) F
b
да неча хил генотипли дрозофилалар учрайди?
б) улар неча хил фенотип ҳосил қилади?
в) улардан нечтаси қизил, жигарранг, оқ кўзли бўлади?
4.1. Индивид генотипи АС ва ас, бириккан генлар орасидаги масофа 10
морганид бўлса, организмда қандай ва неча фоиз нокроссовер гаметалар ҳосил
бўлади?
4.2. Одамларда учрайдиган далтонизм
рецессив d гени билан
ифодаланиб, у жинсий Х-хромосомада жойлашган. Қуйида берилган ота-оналар
генотипини таҳлил қилиб, қайси оилада фақат ўғиллар далтоник туғилиш
эҳтимолини аниқланг. Х
D
X
D
x XY
d
;
X
d
X
d
x X
d
Y;
X
D
X
d
x X
D
Y; X
D
X
D
x
X
d
Y
4.3. Одамда тер безларининг бўлиши гени тер безларнинг бўлмаслиги
устидан доминантлик қилади ва мазкур генлар Х хромосомада жойлашган. Тер
безлари бўлмаган йигит шу белги бўйича соғлом қизга уйланди. Ота-она ва
бўлажак фарзандларнинг генотипини аниқланг.
5.1. Экологик пирамида қоидасига асосланиб, денгизда 300 кг ли битта
делфин ўсиб-ривожланиши учун қанча планктон зарурлигини аниқланг (агар
озиқ занжири планктон, оддий балиқ, йитрқич балиқ, делфиндан иборат бўлса).
Ечилиши: Делфин йиртқич балиқларни истеъмол қилиб, тана массасини
10% ни ҳосил этган. Делфин 300 кг бўлса, қуйидаги пропорцияни тузамиз.
300 кг – 10%
х – 100%
х=3000 кг (йитрқич балиқ), бу йиртқичмас балиқларнинг тана
массасини 10 % ни ташкил этади. Яна пропорция тузамиз.
3000кг – 10%
х – 100%
х=30 000 кг (йиртқичмас балиқ)
198
Йиртқич бўлмаган балиқлар бу массани ҳосил қилиш учун қанча
планктон истеъмол қилган? Пропорция тузамиз.
30 000кг - 10%
х -100%
х = 300 000кг
Жавоб: делфин 300 кг бўлиши учун, 300000 кг планктон истеъмол
қилиши керак.
5.2. Экологларнинг кузатишича, маълум бир майдонда 17 та
лочин
яшаши аниқланган. Битта лочиннинг массаси 500 граммга тенг. Кузатиш олиб
борилаѐтган майдон ҳажмини аниқланг (1 м
2
барг тўшамасининг биомассаси 90
г) Озиқ занжири: барг тўшамаси→ ѐмғир чувалчанги → қора қарға→ лочин.
5.3. Қуйидаги озиқ занжири ўрганилган: ҳайвон мурдаси→ ўлимтикхўр
пашша личинкаси → бақа → сувилони (1 та сувилони биомассаси 200 г).
Сувилони 3 та насл берди (сувилони наслининг биомасаси 25 г ни ташкил
этган). Агар бақа фақат пашшалар билан озиқланишини ҳисобга олган ҳолда
сувилони ўз оиласини озуқа билан таминлаши учун бақа қанча пашшаларни
ейишини ҳисоблаб топинг.
Do'stlaringiz bilan baham: