Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Ишмухамедов
Р.Ж., Юлдашев
М. Таълим ва тарбияда инновацион 
педагогик технологиялар.– Т.: ―Ниҳол‖ нашриѐти, 2013, 2016. 
2. Сайидаҳмедов Н.С.. Янги педагогик технологиялар. – Т.: Молия, 2003.
1.
Толипова Ж.О., Ғофуров А.Т. Биология таълими технологиялари. 
Методик қўлланма ―Ўқитувчи‖ нашриѐти, Тошкент, 2002.


203 
2.
Tolipova J.O. Biologiyani o‘qitishda innovatsion texnologiyalar. 
Pedagogika oliy ta‘lim muassasalari talabalari uchun darslik. Toshkent, 2014. 
2-кўчма машғулот 
Мавзу: Биология дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш.
 
 
Кўчма машғулотдан кўзланган мақсад: 
Тингловчиларнинг биология 
дарсларини кузатиш ва тегишли мезонлар асосида таҳлил қилиш 
кўникмаларини 
ривожлантириш, 
ўқитувчиларнинг 
илғор 
педагогик 
тажрибаларини ўрганиш. 
Тингловчилар фаолиятини ташкил қилиш бўйича йўл-йўриқлар 
Мазкур машғулот умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилади. 
Бунда дарсларни тегишли мезонлар асосида таҳлил қилиш орқали 
ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш ташкил этилади. 
Бу жараёнга кўчма машғулот ташкил қилинган мактаб ўқитувчиларини 
жалб этиш, уларнинг дарсларини таҳлил қилиш орқали уларга методик ёрдам 
кўрсатиш ҳам кўзда тутилади. Машғулот натижаси сифатида қуйида 
келтирилган дарс таҳлили варағи тўлдирилади ва малака ишига илова 
қилинади.
Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишнинг мақсади ва вазифалари.
Дарсни таҳлил қилиш мақсадлари шартли равишда 5 турга бўлинади: 
илмий таҳлил, методик таҳлил, дидактик таҳлил, умумпедагогик таҳлил, 
умумпсихологик таҳлил. 
Дарсни илмий таҳлил қилишда ўқитувчи дарсни илмий асосланган 
ҳолда олиб бораѐтганлиги кузатилади. Ўқитувчининг ҳар бир сўзига эътибор 
қилинади, ўқитувчи томонидан илмий асосланмаган, нотўғри иборалар 
ишлатилмаѐтганлиги ўрганилади. Шу билан биргаликда ўқувчиларнинг 
ўзлаштириши ва дарснинг мақсадга эришуви ҳисобга олинади. 
Дарсни методик жиҳатдан таҳлил қилишда янги мавзуни баѐн қилиш ва 
тушунтиришда қўлланиладиган методларнинг дарс мавзусига ва мазмунига 
мослиги ўрганилади. Ўқитувчининг педагогик маҳоратига баҳо берилади. Шу 
боисдан ҳар бир дарс кузатувчи дарс таҳлилининг бу турига алоҳида эътибор 


204 
билан қараши керак.
Дарсни дидактик жиҳатдан таҳлил қилишда ўқитувчининг дарсни олиб 
бориш учун зарур бўлган кўрсатмали воситалар, тарқатма материаллар, техника 
воситаларидан тўғри фойдаланилаѐтганлиги ўрганилади.
Дарсни дидактик жиҳатдан таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор бериш 
ўринли бўлади: ўқитувчи баѐнининг ғоявий жиҳатдан таълим-тарбия талабига 
мослиги, ўқитувчи фикрининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли 
бўлиши ва бу баѐннинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши, барча 
ўқувчиларнинг 
ўқитувчи 
бераѐтган 
материални 
онгли 
равишда 
ўзлаштиришлари, ўқитувчи баѐнида ривожлантирувчи ва муаммоли 
таълимнинг мавжудлиги, ўқитувчи фикрининг изчиллиги, дарс жараѐнида 
кўргазмали қуроллардан, тарқатма материаллардан ва техника воситаларидан 
фойдаланишнинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги, экскурсия, тажриба, 
лаборатория ва амалий ишларда мақсадга эришганлиги, дарслик билан 
ишлашнинг тўғрилиги, мисолларнинг таълим-тарбия бирлиги асосида 
йўналиши, дарсни маълум бир тизимда олиб борилиши.
Дарсни умумпедагогик жиҳатдан таҳлил қилишда дарснинг ҳамма 
жиҳатлари ҳисобга олинади. Ўқитувчининг кийиниши, нутқи, болалар билан 
муносабатлари, муомаласи, шу мавзуни билиш даражаси, дарс бериш 
усулларининг тўғри танланганлиги, ўқувчиларни янги мавзуни ўзлаштирганлик 
даражаси, дарс мақсадига эришганлиги ва шу билан биргаликда синф 
хонасининг тозалиги ва санитария-гигиена талабларига риоя қилинганлиги 
ўрганилади. Дарсни умумпедагогик жиҳатдан таҳлил қилишда қуйидагиларни 
ҳисобга олиш ўринли бўлади: 
ўқув ѐки дарс хонасининг дарс ўтишга тайѐргарлик ҳолати (дарс 
жиҳозлари); 
ўқув хонасининг санитария-гигиена ҳолати; 
ўқитувчининг дарс мавзуси бўйича таълимий, тарбиявий ва 
ривожлантирувчи мақсади; 
ўқитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва умумий педагогик 


205 
жиҳатдан қанчалик тайѐрланганлик даражаси; 
ўқитувчининг дарс босқичларидан тўғри фойдаланганлиги; 
ўқитувчининг ўқувчиларга таълим-тарбия беришда педагогик жиҳатдан 
намуналилик даражаси;
ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва изоҳли бўлиши;
ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустақил фикр юритиши 
ҳамда мазкур фан асосларини ўзлаштириб олганлик даражаси;
ўқувчиларнинг ўқитувчи дарсига муносабати ва ҳурмат билан қараши; 
ўқитувчининг дарсдаги раҳбарлик роли ва иш услуби, таълимни 
тарбияга боғлаши;
дарс жараѐнида ўлкашунослик, экология ва табиатни муҳофаза қилиш 
материалларидан фойдаланиши;
ўқитувчининг дарсда асосий мақсадига эриша олганлиги;
ўқитувчининг илмий, методик ва умумпедагогик жиҳатдан ѐрдамга 
муҳтожлиги кабилар.
 

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish