Қоғоздан қуриш-ясаш
Т айѐрлов гуруҳда табиий материал ва қоғоздан қуриш–ясашга ўргатишнинг вазифалари.Машғулотда болалар қоғоз билан ишлаш кўникма ва малакасини эгаллаб борадилар: қоғознинг турли томонларига буклаш, диагонал бўйлаб бўлиш, тайѐр андазани буклаш шаблон бўйича қисмларни қирқиш. Тайѐрлов гуруҳда болалар турли нарсалар ясайдилар- ўйинчоқлар. Картон ѐрдамида ўйинчоқлар тайѐрланади (масхарабоз , қўлини қимирлаѐтган қуѐн…) қутидан, картон ва қоғоздан (автомашина, юк крани, трактор, уй) қуриш мумкин. Қоғоз картон, табиий материалдан (илдиз, таѐқча ва бошқа лар) сувда ўйналадиган ўйинчоқлар, (кемача, баржа) қуриш мумкин. Тарбиячи бу ўйинчоқларни нима учун қўлланилишини болаларга ўргатади. Табиий материаллардан нарса ясаш машғулотида тарбиячи болаларга шох-шабба, шишка, уруглардан фойдаланиб, бу фигураларнинг алоҳида қисмларини турли усулда бирлаштиришни (елим, сим, гугурт чўпи, пластилин билан ва…) ўргатади. Болалар турли шаклларни одам, ҳайвонларни, қуш, балиқ, капалакларни, арчани уруғи, ѐнғоқ постидан, ўз ўйлаганлари бўйича, тарбиячининг топшириғи бўйича ясайдилар. Болаларга яна шохлар, илдизларни таниш бўлган эртак қахрамонларига ўхшаганларини топишни ҳам ўргатиб борилади. Бу фаолият орқали болаларни фантазия, тасаввурларини ривожланиб боради.
Қоғозни чизилган чизик буйлаб буклаш, андаза
бўйича ишлаш малакаси мебел ясаш машғулотида шаклланиб, мустаҳкамланади. Намунани кўзатгач болалар ундан нима ясаш мумкинлигини аниқлайдилар. Бир стол атрофида ўтирган болалар, ишни бўлиб олиб (бир бола, диван, бошқаси кресло ва ҳоказо). Стол стулнинг оѐқларини баландлигини аниқлайди. Худди шу мавзу бўйича яна бир машғулот ўтказилади, бунда болалар ўзлари андаза қилиб, уни тўғри буклаб турли мебеллар ясайдилар. Бундан ташқари улар линейка билан чизиқ чизиш, ўзунлик, энини ўлчашни ҳам ўрганади.
Тарбиячи фақат чизғич билан қандай ишлашни кўрсатиб беради, колган кисмини болалар мустақил бажарадилар. Машғулот бошланишидан олдин болалар бир- бирлари билан нима ясашларини гаплашиб оладилар ва керакли материалларни ўз столларига жойлайдилар. Бундай машғулотлар болаларни қўл мускулларини ривожлантириб қолмай, балки уларни хотира, фикрлаш, ижодларини ишдан олдин планлаштириш қобилятларини ҳам ўстиради. Айтайлик, янги йил байрамига болалар машғулотда арча ўйинчоқларини ясайдилар. Болалар намунани ўзлари танлаб, материалларни тайѐрлаб, мустақил бажарадилар. Бу машғулотда болалар аппликация машғулотида олган билимларини қўллайдилар: қоғозни кўп буклаб бир хил типли фигураларни қирқадилар. Тайѐрлов гуруҳда тарбиячи болаларни олдинги гуруҳларда олган билимларини, малакаларини мустаҳкамлайди. Болалар ўз ўйлаганлари бўйича мавзу танлаб, керакли материалларни танлаб, ишни нимадан бошлаш, унинг қисмларини қандай бирлаштиришни мустақил бажара оладилар. Тарбиячининг ѐрдами билан болалар автомашина, картондан ҳаракатланувчи ўйинчоқлар (қуѐн, матрѐшка, айиқ ва ҳоказо) ни асосий қисмга майда қисмларни ип билан бирлаштирадилар. Тарбиячи янги материални тушунтираѐтганда унинг қисмларини бирлаштиришга болалар диққатини қаратади, мавзуга икки машғулот ажратилади. Биринчисида болалар қуѐнча ва айиқни қирқадилар, бошқа машғулотда ҳайвонларни, қўғирчоқларни қирқадилар. Табиий материалдан нарса ясаш машғулоти кўпинча ѐзда ва кузда олиб борилади. Машғулотга бир неча кун қолганда тарбиячи мавзу номини айтиб, мавзуга оид материалларни йиғишни илтимос қилади. Машғулот давомида болалар қандай қилиб қисмларни бир-бирига бирлаштираѐтганликларини кузатиб борилади. Бир стол атрофида ўтирган болалар бирга фикрлашиб, композиция ташкил қиладилар. Тарбиячи болаларга қарағайнинг очилмаган шишка-уруғидан капалак, балиқчалар ясашни ўргатади. Болалар олган билим, малакаларини бошқа машғулотларда қўллайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |